Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.86K subscribers
40.6K photos
15.6K videos
373 files
26.5K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
Россия маориф вазири Тошкент шаҳридаги 5-мактаб фаолияти билан танишди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда айни вақтда Ўзбекистонда бўлиб турган Россия маориф вазири Сергей Кравцов пойтахтимиздаги 5-умумтаълим мактабида бўлди.

❇️ Меҳмонлар ушбу таълим муассасасида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, таълим мазмунини ошириш борасида олиб борилаётган ўқув-амалий жараёнлар билан атрофлича танишишди.

📍Учрашувда меҳмонга Ўзбекистонда мактаб таълимини ривожлантириш, ўқувчиларнинг касбий кўникмаларини ошириш, уларни ҳаётга тайёрлаб боришда юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти мазкур мактаб мисолида тушунтириб ўтилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/806

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Таълим ислоҳотларининг самараси ўқувчининг билим ва салоҳиятида намоён бўлади

🎥
https://youtu.be/IWwV7lJdVaw

📍https://uza.uz/posts/420913

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент туманидаги 26-сонли умумтаълим мактаби директори С.Ҳ нинг лавозимига тиклаш тўғрисидаги суд қарорининг ижроси вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ижро этилмаётгани танқид остига олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, айни пайтда Фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг 14 октябрдаги №2-1104-2203/8601-сонли ҳал қилув қарорида Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг ҳақ-хуқуқлари бўзилган деб топилиб, шу сабабдан Тошкент вилояти Апелляция инстанцияси Судлов ҳайъатига Апелляция шикояти берилган.
Ушбу апелляция шикояти кўриб чиқилгандан сўнг, ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берамиз.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Insonqadriuchun_tanlovi

📹 Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Инсон қадри учун» туркумидаги ижтимоий видеороликлар танловини эълон қилинган эди.

🎞 Танловнинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига ўтган ижодий ишлар турли йўналишдаги мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланди. Юзга яқин видеороликлар орасидан танлов мезонларига мос, энг юқори балл олган 10 та ижодий иш танланди.
🖊 Мазкур ишлар https://t.iss.one/oyinauz/7462 телеграм каналида эълон қилинмоқда. Танлов якунида асосий ўрин ғолиблари ва номинация совриндорларини аниқлашда ҳакамлар ҳайъатининг баҳоси билан бирга портал фойдаланувчиларининг овози ҳам ҳисобга олинади.

Овоз бериш муддати 1 ноябрь тонгги соат 8:00га қадар.

💰Эслатиб ўтамиз, танловда ғолиб бўлганлар, пул мукофоти билан тақдирланади.

❗️Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси, сизга тавсия қилаётган ижодий иш муаллифи вилоятимиздаги устозлардан бири.
Лайло Исмоилованинг видеоролигига овоз беринг.

Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Болаларни тўғри тарбиялаш учун ота-оналар фарзандларига аслидагидай кўриниши керак.

✍️ Бернард Шоу

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Албатта, ўзгариш бор: янги шифохоналар очиляпти, поликлиникалар жиҳозланяпти. Лекин ҳали етиб борилмаган хонадонлар ҳам бор. Малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, бунда эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ёндашиш керак.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 1 НОЯБРЬ

⚽️Италия футбол клуби «Ювентус»га асос солинган;

Қашқадарё вилояти ташкил этилган;

👩Ҳинд актрисаси Айшвария Рай таваллуд топган;

👮‍♀️Қирғизистонда милиция ходимлари куни.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#МУВАФФАҚИЯТЛАРИМИЗ
🔰БУГУННИНГ ЎҚИТУВЧИСИ

Бекобод шаҳридаги 2-сонли ИДУМнинг информатика фани ўқитувчиси Дилбар Икромова жорий йилда “Google for Education Lavel1 and Lavel2” ўқув курсини якунлаб, халқаро имтиҳонларни муваффақиятли топширди. Ва айни пайтда “Google Certified” мақомига эга бўлди.

👉БАТАФСИЛ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
🔰Педагог кадрлар аттестациясининг малака синовлари ўтказилмоқда

🔵Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25-октябридан республикамизнинг 13 та ҳудудида педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

🔵Ноябрь ойи сўнггига қадар давом этиши режалаштирилган синовлар замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган биноларда ўтказилаётган бўлиб, синовларда шаффофликни таъминлаш мақсадида YOUTUBE платформасида тўғридан тўғри олиб кўрсатилмоқда.(https://www.youtube.com/watch?v=IL9OdaD4ljc&feature=youtu.be)

🔵Бундан ташқари ўтказилаётган синовларни imtihon.tdi.uz (https://imtihon.tdi.uz/)сайти орқали реал вақт режимида кузатиб бориш мумкин. Аттестацияда иштирок этаётган педагоглар тестни якунлашлари билан натижа экранда ва уларнинг pedkadr.tdi.uz (https://pedkadr.tdi.uz/) сайтидаги шахсий кабинетларида акс этади.

🔵Ўтказилаётган педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовларида Тошкент вилояти халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 13280 нафар педагоглар иштирок этмоқда. Бугунга қадар 4167 нафар (31,4 %) ўқитувчи малака синовларини топширди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
🔰ТАЪЛИМДА ИСЛОҲОТЛАР

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 7-сонли умумтаълим мактабида олиб борилаётган ислоҳотлар батафсил видеороликда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ФАН_ОЙЛИГИ_ЯКУНЛАРИ
📚ЗАНГИОТА ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИЙ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

⚡️Зангиота тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 39 та умумтаълим мактабида ушбу фан ойлиги уюшқоқлик билан ўтказилди.
⚡️Мазкур фан ойлик доирасида ўқувчилар учун “Тил – миллат қуёши” , “Она тилим жон-у дилим” , “Миллатим фахрисан, онажон тилим” каби мавзуларда иншо ва расмлар, оммавий диктант танловлари, мунозара, очиқ дарслар, таниқли ёзувчи, шоир ва журналистлар иштирокида учрашувлар ташкил этилди.

🟢Бу ҳақида ➡️батафсил

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb
#Yosh_kitobxon

💫 Maktab o‘quvchilari o‘rtasida kitobxonlik madaniyatini oshirish maqsadida “Yosh kitobxon” tanlovlari bo‘lib o‘tmoqda

Badiiy adabiyotlar va sifatli darsliklarning kutubxonalardan joy olishi, kitobxon o‘quvchilarning ko‘payishiga zamin yaratadi.

O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi va O‘zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Ijroiya Qo‘mitasining 2022-yil 19-oktabrdagi “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalari o‘quvchilari o‘rtasida “Yosh kitobxon” tanlovini tashkil etish va o‘tkazish to‘g‘risida”gi qaror ijrosini ta’minlash maqsadida Mirzo Ulug‘bek tumani 208-umumta’lim maktabi o‘quvchilari o‘rtasida “Yosh kitobxon” tanlovi o‘tkazildi.

Kitobxonlik tanlovlari o‘quvchilarning bilimini yuksaltirib, ilm-u tafakkuri orqali katta marralarni zabt etishda ulkan poydevor bo‘ladi.

🔗Respublika bolalar kutubxonasi Axborot xizmati

Telegram|You tube|Facebook|Instagram|Web site