Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.76K subscribers
40.2K photos
15.5K videos
372 files
26.3K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#ЖАРАЁН
🔰ПСИХОЛОГЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Республика ташхис маркази томонидан Тошкент вилояти Янгийўл тумани умумтаълим мактабларида психологик хизмат фаолиятини тўғри ва тартибли ташкил этилганлиги доирасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида иш режада белгиланган вазифалар ижроси, психологик хизмат хоналари ва уларнинг жиҳозланиши, психолог ва касб-ҳунарга йўналтирувчи психологларнинг меъёрий ҳужжатларининг юритилиши, методикалар ва қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси, ички рўйхатга олинган ҳамда хулқ-атворида муаммолари бўлган ўқувчилар билан ишлаш тартиби батафсил таҳлил қилиниб, методик ёрдам берилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Диққат танлов!

🔊 “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
30 йиллиги
муносабати билан “Конституция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танловини ўтказмоқда. Танловда иштирок этишни истаган, 18 ёшгача бўлган ёшлар 2022 йилнинг 6 ноябргача ўз ижодий ишларини ҳудудий танлов комиссияларига тақдим этишлари мумкин.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Бош ҳомий - Миллий банк.

Батафсил: adolat.uz

adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube
⚡️ #ПКА_2022 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!

📌 Жорий йилнинг 25 октябридан бошлаб Педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

👁‍🗨 27-28 октябрь кунлари мазкур синовларда Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитувчилари иштирок этадилар.

📢 Қуйидаги рўйхатлар орқали педагоглар тест топширадиган аниқ санасини, гуруҳини ва вақтини билиб олишлари мумкин!

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси - https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3569 ;

✔️ Андижон вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3570 ;

✔️ Бухоро вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3571 ;

✔️ Жиззах вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3572 ;

✔️ Қашқадарё вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3579 ;

✔️ Навоий вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3574 ;

✔️ Наманган вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3575 ;

✔️ Самарқанд вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3576 ;

✔️ Сирдарё вилояти - https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3580 ;

✔️ Сурхондарё вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3581 ;

✔️ Фарғона вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3582 ;

✔️ Хоразм вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3583 ;

✔️ Тошкент вилояти -
https://t.iss.one/pka_tdi_uz/3573 ;

⚠️
Тест синовларига кириш учун талаб қилинади - Шахсни тасдиқловчи ҳужжат мурожаат юборишда тўлдирилган СЎРОВНОМА

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

➡️
https://t.iss.one/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun: ➡️
@pkatdi_bot
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур.

✍️Беҳбудий

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Мана шундай мураккаб шароитда ёшларимиз сезгир ва огоҳ бўлиши, ҳар бир масалада, аввало Ватан манфаатларини ўйлаб иш тутиши зарур. Илм-маърифат ва касб-ҳунарга интилиш, оилани муқаддас билиш, маънавий поклик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат, қадриятларимизга садоқат каби эзгу фазилатлар азалдан халқимиз, миллатимизнинг қонида бўлиб келган. Биз мана шундай бебаҳо меросимизни нафақат асрашимиз, балки уни янада бойитишимиз, келгуси авлодларга безавол етказишимиз керак.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 27 ОКТЯБРЬ

📀Бутунжаҳон аудиовизуал мероси куни;

🐈⬛️Буюк Британияда қора мушуклар куни;

🇬🇷Грецияда Давлат байроғи куни;

2006 йили Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги нишонланган.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КИТОБХОНЛИК
#КЎРИК_ТАНЛОВ

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Чиноз туманида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг Дарсликлар билан таъминлаш ва кутубхоналарни таъминлаш шўъбаси ташаббуси билан вилоятдаги барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг дарсликлар бўйича методистлари учун "Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка, эътибор" кўрик-танлови ташкил этилди.

Кўрик-танловда Чиноз тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаб кутубхоначилари қатнашди. Кўрик-танловда фаол иштирок этган кутубхоначиларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Диққат_эълон

2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар ўтказилади

➡️Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади.

📌
Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин.

📌Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар (манзили, вақти) билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Наманган вилояти
Навоий вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар

⚠️Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Сайёр қабули вақти ва манзили тўғрисида қўшимча тарзда маълумот тақдим этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
📱Telegram |🎞 Youtube |☮️ Facebook | 💟Instagram
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Ирода инсон боласининг ўзига хос сифатидир, ақл эса иродани бошқариш учун ўзгармас қоидадир.

✍️Фридрих Шиллер

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Албатта, ўзгариш бор: янги шифохоналар очиляпти, поликлиникалар жиҳозланяпти. Лекин ҳали етиб борилмаган хонадонлар ҳам бор. Малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир оилага кириб боришини таъминлаш, бунда эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ёндашиш керак.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 28 ОКТЯБРЬ

🐯Халқаро анимация куни;

🤼‍♂️Бутунжаҳон дзюдо куни;

✍️Рус ёзувчиси Тургенев Иван Сергеeвич таваллуд топган;

👨🔧Венесуэлада инженерлар куни.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулнинг биринчи куни 74 та мурожаат ўрганилди

Бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Хусусан, кун давомида Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Сайёр қабул давомида жами 74 та масалада мурожаат келиб тушди. Қабул натижасига кўра 31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 28 та муаммо бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. 15 та шикоят тезкорлик билан ўрганилиши юзасидан масъулларга кўрсатма берилди.

Жумладан, Наманган вилояти бошқарма бошлиғи Музаффар Исаев
раҳбарлигида мактабга қўшимча бино ҳамда спортзал қуриш, ишга қабул қилиш, қўшимча дарс соатларини қўшиб бериш билан боғлиқ мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов раҳбарлигида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар ҳамда халқ таълими ходимларининг тизимга оид мурожаат, таклиф, шикоятлари тингланиб, муаммолар бартараф этилди.

Хоразм вилояти бошқарма бошлиғи Хамро Бектемиров раҳбарлигида ўтказилган жонли мулоқотлар давомида таълим соҳасидаги долзарб масалалар ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Азамат Камолов томонидан таълим тизимида юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Нилуфар Ҳусанбоева иштирокидаги қабул жараёнида тизимга оид муаммолар тингланиб, фуқаролар томонидан баён этилган муаммолар оз фурсатда бартараф этилиши белгиланди.

Бухоро вилояти бошқарма бошлиғи Дилфуза Мустафоева, Навоий вилояти бошқарма бошлиғи Марат Шомуратов, Сурхондарё вилояти бошқарма бошлиғи Сулув Ҳамидова иштирокидаги қабуллар давомида халқ таълими соҳасида тўпланиб қолган муаммолар, педагогларни иш билан таъминлаш борасидаги саволлар тингланди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.

Сайёр қабул бугун республикамиз бўйича жами 8 та ҳудудда ўтказилди.

Эртага 28 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қабул давом этади.