Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.88K subscribers
40.9K photos
15.6K videos
373 files
26.6K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#онатилимфахрим
#КУН_НАФАСИ

🏢 Бугун 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Нурафшон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактабида вилояти божхона бошқармаси ва шаҳар халқ талими ташаббусида байрам тадбири ўтказилди.

🔷 Тадбирда бошқарма ходимлари иштирок этиб тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш юзасидан маъруза қилишди.

🔷 Мазкур байрам тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тилимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
#МУНОСИБ_ЭЪТИРОФ
🔰ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

21 октябрь - Ўзбек тили байрами арафасида ҳам Ҳалқ таълим вазирлиги ташаббуси билан Тилимизни жамиятда қадр қимматини оширишда, ёш авлод онгида эзгу амалларни шакллантиришда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган, мактабларда 35-40 йил давомида она-тили ва адабиёт фанидан дарс берган бир гуруҳ педагоглар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида вилоятимизнинг Қуйи Чирчиқ туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 35 йил давомида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берган Гулсанам опа Ортиқбоева ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтирди.

👉БАТАФСИЛ👈

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.


****

ОСЕННИЕ КАНИКУЛЫ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 4 НОЯБРЯ

Осенние каникулы учащихся общеобразовательных школ начинаются 4 ноября. Последним днем 1-й четверти считается 3 ноября, а 4 ноября — первым днём осенних каникул.

Каникулы продлятся 6 календарных дней, до 9 ноября включительно.

Таким образом II четверть начнется 10 ноября.

Необходимо отметить, что сроки каникул определяются Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан “Об утверждении положения об общем среднем образовании”.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#eʼtibor

Ona tili oʻqituvchilaridan bir guruhi munosib taqdirlandi

🌐
BATAFSIL

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA'LIMI VAZIRLIGINING SAYYOR QABULI

👍2022-yil 22-oktabr kuni soat 16:00 da O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligining sayyor qabuli o'tkaziladi.

✍️Xalq ta'limi tizimiga oid Sizni qiziqtirgan savol va takliflaringiz bo'lsa marhamat murojaat qiling!

📍https://maps.app.goo.gl/e2Gp6VN8ELCUA9FR7

📍Manzil: Toshkent  viloyati, Chinoz tumani "Eshonobod" MFYda joylashgan Madaniyat uyi binosida

📞Murojaat uchun Tel:+998946444307

🖋Toshkent viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati
@toshkentvxtb
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари иштирокида ўтказилган учрашувда келгуси ҳамкорлик ишлари муҳокама этилди

Бугун Халқ таълими вазирлигида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди.

🔸Учрашувда сўз олган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда қабул қилинган ЮНЕСКОнинг таълим, табиий ва ижтимоий фанлар, маданият, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш дастурлари мазкур ташкилот билан янги стратегик шериклик имкониятларини яратаётганлигини айтиб ўтди.

📍Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида ташкилот ҳамкорлигида амалга оширилган “Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ёндашувларни мослаштириш ва оммалаштириш" лойиҳаси катта қизиқиш билан қабул қилинди ва муваффақиятли ўтказилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/787

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири бугун Сирдарёда рўй берган ҳодисадан қисман зарар кўрган мактабларнинг ҳолатини кўздан кечирди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Сирдарё туманида юз берган ҳодисадан қисман зарар кўрган мактабларнинг аҳволини ўрганди.

Таъкидлаш жоизки, бугун воқеадан кейин вилоят ҳокимлигида тезкор штаб тузилиб, мактабларни ҳодисада қисман талофат кўрган дераза ва ромларини алмаштириш ва таъмирлаш учун амалий ишлар бошлаб юборилган.

Душанба кунидан ўқув жараёнлари ўз маромида давом эттирилиши режалаштирилган.
#hamkorlik

Toshkent viloyati yoshlariga finlyandiyalik oʻqituvchilar dars beradi

🌐
BATAFSIL

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Ёмон дўст сояга ўхшайди. Пешонангга кун туғса, қочиб қутула олмайсан, бошингда булут тўпланса, излаб топа олмайсан.

✍️АБАЙ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирга даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти


🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 23 ОКТЯБРЬ


Ўзбекистон UNESCO ташкилотига аъзо бўлган;

✍️ Италян ёзувчиси Жанни Родари таваллуд топган;

💉Европа бўйича биринчи пластик жарроҳлик операцияси ўтказилган;

🗣Реклама ишчилари куни.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb