Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.8K subscribers
40.5K photos
15.5K videos
373 files
26.4K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#АЙНИ_ДАМДА
#КУН_НАФАСИ

🔰Айни дамда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳам вилоят прокуратураси ташаббуси билан Юқори Чирчиқ тумани халқ таълим бўлими тасарруфидаги 15-сонли умумтаълим мактабида “Ўзбек тили-миллат ғурури” номли вилоят тадбири бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш 👉@toshkentvxtb
#БИЛАСИЗМИ
🔰МАКТАБ ЖАМОАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ҚЎЙИДАГИЛАРГА РИОЯ ЭТИШЛАРИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ

👉- педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилган ҳолда ўқитувчилар ўзаро муносабатларда бир-бирига “Сиз” деб мурожаат этишлари;

👉- раҳбар, педагог ходимлар ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;
👉- жамоа аъзолари орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг)
хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;

👉- жамоа аъзолари тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ўз вақтида келишлари;

👉- таълим муассасаси ҳудуди ва йўлакларида ўнг томонидан юришлари;
👉- жамоа аъзолари бир-бирига дуч келганда саломлашишлари, бунда, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари
👉- жамоа аъзолари иш вақтида эркин ҳаракатланиш учун қулай ва эстетик дид билан касбга мос ҳолда кийинишлари;

👉- кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши ҳамда кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

👉- эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👉- аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани очиқ кўрсатиб турмайдиган кофта (оқ, ҳаворанг ва шу каби), кўйлак, паст пошнали поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;

👉- умумэътироф этилган миллий анъаналарга, шаклларга ва маънавий-ахлоқий тарбияга зид келмайдиган ёки спорт (дарс жараёнида махсус ёки спорт кийимида жисмоний тарбия ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчиларининг юришига рухсат берилади, шунингдек, таълим муассасаси ҳудудида ўтказиладиган турли спорт ва кўнгилочар тадбирлар бундан мустасно) кийимларида бўлмаслиги талаб этилади.

❗️Асос: “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”.

Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#онатилимфахрим
#КУН_НАФАСИ

🏢 Бугун 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Нурафшон шаҳридаги 9-сон умумтаълим мактабида вилояти божхона бошқармаси ва шаҳар халқ талими ташаббусида байрам тадбири ўтказилди.

🔷 Тадбирда бошқарма ходимлари иштирок этиб тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш юзасидан маъруза қилишди.

🔷 Мазкур байрам тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан тилимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
#МУНОСИБ_ЭЪТИРОФ
🔰ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

21 октябрь - Ўзбек тили байрами арафасида ҳам Ҳалқ таълим вазирлиги ташаббуси билан Тилимизни жамиятда қадр қимматини оширишда, ёш авлод онгида эзгу амалларни шакллантиришда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган, мактабларда 35-40 йил давомида она-тили ва адабиёт фанидан дарс берган бир гуруҳ педагоглар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида вилоятимизнинг Қуйи Чирчиқ туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 35 йил давомида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берган Гулсанам опа Ортиқбоева ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтирди.

👉БАТАФСИЛ👈

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.


****

ОСЕННИЕ КАНИКУЛЫ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 4 НОЯБРЯ

Осенние каникулы учащихся общеобразовательных школ начинаются 4 ноября. Последним днем 1-й четверти считается 3 ноября, а 4 ноября — первым днём осенних каникул.

Каникулы продлятся 6 календарных дней, до 9 ноября включительно.

Таким образом II четверть начнется 10 ноября.

Необходимо отметить, что сроки каникул определяются Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан “Об утверждении положения об общем среднем образовании”.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#eʼtibor

Ona tili oʻqituvchilaridan bir guruhi munosib taqdirlandi

🌐
BATAFSIL

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA'LIMI VAZIRLIGINING SAYYOR QABULI

👍2022-yil 22-oktabr kuni soat 16:00 da O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligining sayyor qabuli o'tkaziladi.

✍️Xalq ta'limi tizimiga oid Sizni qiziqtirgan savol va takliflaringiz bo'lsa marhamat murojaat qiling!

📍https://maps.app.goo.gl/e2Gp6VN8ELCUA9FR7

📍Manzil: Toshkent  viloyati, Chinoz tumani "Eshonobod" MFYda joylashgan Madaniyat uyi binosida

📞Murojaat uchun Tel:+998946444307

🖋Toshkent viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi Axborot xizmati
@toshkentvxtb
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари иштирокида ўтказилган учрашувда келгуси ҳамкорлик ишлари муҳокама этилди

Бугун Халқ таълими вазирлигида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди.

🔸Учрашувда сўз олган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда қабул қилинган ЮНЕСКОнинг таълим, табиий ва ижтимоий фанлар, маданият, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш дастурлари мазкур ташкилот билан янги стратегик шериклик имкониятларини яратаётганлигини айтиб ўтди.

📍Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида ташкилот ҳамкорлигида амалга оширилган “Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ёндашувларни мослаштириш ва оммалаштириш" лойиҳаси катта қизиқиш билан қабул қилинди ва муваффақиятли ўтказилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/787

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram