Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.83K subscribers
40.5K photos
15.5K videos
373 files
26.4K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
ШҲТнинг Самарқанд саммити иштирокчилари "Боқий шаҳар" мажмуасига ташриф буюрдилар. Улар шарафига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қабул маросими уюштирилди.

Участники Самаркандского саммита ШОС посетили комплекс "Вечный город". В их честь устроен прием от имени Президента Республики Узбекистан.

#sammit #ShHT #qabulmarosimi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Хитой: Самарқандда ўтказилган музокаралар ва улар натижасида эришилган келишувлар ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Ватаннинг қиймати – сен у ерда бошқа жойлардагига нисбатан адолат кўпроқлигини кўришингдир. Ватаннинг қиймати – сен у ерда бошқа жойлардагига нисбатан муҳаббат кўпроқлигини кўришингдир. Агар Ватан ҳимоя, адолат ва муҳаббатдан холи бўлса, фуқаролар мусофирга айланиб қолади.

✍️Мустафо Амийн

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Бугун биз яшаётган, жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир. Айнан инқироз ва бўҳронлар даврида мамлакатлар, улар хоҳ катта, ўрта ёки кичик бўлсин, ўзларининг тор доирадаги манфаатларини устун қўймасдан, аксинча, асосий эътиборни глобал ҳамжиҳатликка қаратишлари лозим. Тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга хавф туғдираётган, ҳар қайси мамлакатга раҳна соладиган таҳдид ва хатарларга қарши умумий саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш ва сафарбар этиш барчамиз учун бирдек манфаатлидир.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
“Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” мақоласидан

@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 16 СЕНТЯБРЬ

❇️— Малайзия ташкил топган кун;

🛑— Халқаро озон қатламини ҳимоялаш куни;

♻️— Мексикада Мустақиллик байрами;

💵— АҚШда савдогарлар куни.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
1️⃣6️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🛳1492 йил
- Колумбнинг биринчи экспедицияси пайтида Саргассо денгизи кашф этилган;

⚔️ 1810 йил - Мексика Испаниядан мустақиллигини эълон қилди ва озодлик урушини бошлаган;

🗳 1959 йил - Франция Президенти Шарл де Голл Жазоир аҳолисини Франциядан мустақиллик тўғрисида референдум ўтказилишини эълон қилган;

📌 1975 йил - Папуа -Янги Гвинея Австралиядан мустақиллигини эълон қилган;

📃 1987 йил - Ернинг озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Монреал протоколи имзоланган;

⚔️ 1993 йил - Абхазиядаги уруш пайтида Сухуми учун жанглар бошланган;

🖥 1996 йил - хакер Кевин Митник АҚШда Пентагон компьютер тармоғини бузиб кирганлиги учун ҳибсга олинган;

🇯🇵 2009 йил - 62 ёшли Юкио Хатояма Япониянинг янги бош вазири бўлган;

✈️ 2011 йил - Невада штатидаги намойиш пайтида самолёт тўғридан -тўғри томошабинлар устига қулаб тушган.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
📣Диққат танлов!!!

Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Ватан тақдири менинг қўлимда” мавзусида иншолар танловини эълон қилади.

Ушбу танловда кимлар иштирок этади?
Танлов қандай тартибда ўтказилади?
Танлов нечта босқичда ташкил этилади?

Барча саволларнинг жавоби мазкур телеграм ботидан @insholarbot билиб олишингиз мумкин!

🎯Имкониятни қўлдан бой берманг! Сиз учун бир сирни очамиз!

🗓Танлов 17 сентябрдан 25 сентябрга қадар юқорида кўрсатилган ботга юборилади ҳамда сизнинг юборган иншоларингиз тўғридан-тўғри Халқ таълими вазирлигининг соҳа экспертлари томонидан текширилади. Ҳар бир ҳудуддан энг кучли 3 нафар иштирокчи Республика босқичи қатнашчисига айланади.

🥇Танлов ғолибига айланинг ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг!

🙆🙆‍♀️Ҳа, айтганча, тенгдошларингизни ҳам мазкур танловдан хабардор этиш ёдингиздан чиқмасин!!!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ИФТИХОР
🏋️‍♀️СПОРТ: оғир атлетика

Тошкент вилояти умумтаълим мактабларида спортнинг турли йўналишларида муваффақиятга эришаётган ўқувчилар талайгина. Улар бугун нуфузли мусобақаларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумтаълим мактаби 7- синф ўқувчиси Роксана Мусликова спортнинг оғир атлетика йўналишида тош кутариш билан шуғулланади. Куни кеча Роксана вилоят кубогида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Шу билан бирга мазкур мактабнинг яна бир ўқувчиси Гулназ Жиенбекова 2-ўринни эгаллади.

Ўқувчи-ёшларнинг нафақат билим, шу билан бирга спорт соҳасида ҳам муваффақиятларга эришишида аввало уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларининг ўрни беқиёс.
🏆Муваффақиятлар бардавом бўлаверсин!

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги мажлиси бўлиб ўтди.

В Самарканде под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание глав государств Шанхайской организации сотрудничества в узком составе.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #tordoiradagimajlis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter