Тошкент вилояти судлари | Расмий канал
619 subscribers
2.77K photos
835 videos
12 files
1.59K links
Тошкент вилояти судларининг расмий канали

Официальный канал Ташкентских областных судов
Download Telegram
Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича судларда тергов судьялари фаолият бошламоқда.
Хўш, мазкур янги институтнинг жорий этилишидан кўзланган мақсад нима? Тергов судьяларининг вазифа ва асосий йўналишлари нималардан иборат?

Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган семинар машғулотида ана шу саволларга батафсил жавоб олинди.

Судьялар, прокуратура, ички ишлар органлари терговчи ва суриштирувчилари, вилоят божхона, солиқ бошқармалари, адвокатлар ва бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинарда дастлаб Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари томонидан тергов судьяси институти жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.
Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан алоҳида муҳофаза қилинган бўлиб, унинг ҳуқуқий асослари қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.

Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 26-моддасида фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинлигининг кафолати сифатида “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас”лиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, 78-моддада “Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деб белгиланган. Бу борада хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, шундан, 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосий норматив ҳужжатлардан бири ҳисобланиб, унинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Бунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат “ҳимоя ордери” берилиши ҳам назарда тутилган. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади. Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари тўғрисида хабардор қилади.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Бунда асосан айбдор шахсларга нисбатан умумий асосларда ва махсус нормалар орқали маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддасига кўра тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, қонунчиликда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарали ташкил этилган бўлиб, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича жавобгарлик асослари тўлиқ белгиланганлигини қайд этиш лозим бўлади.

Шерзод Абдуқодиров,
жиноят ишлари бўйича
Бўка туман судининг раиси

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳи жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Сайёр суд давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоят судида тергов судьяси институтининг жорий этилиши муносабати билан тергов судьялари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамда адвокатлар иштирокида тергов судьялари фаолиятига бағишланган семинар-машғулоти ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram