Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
ОҒИР ЖУДОЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр берсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
📸"Нигоҳ" телеграм каналида эълон қилинган эксклюзив фотосуратларда акс этганидек, "Термиз-Ҳайратон" кўприги атрофидаги вазият бутунлай барқарорлашди. Ҳаммаси тинч ва хотиржам!

Аввалроқ ТИВ кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган афғон фуқаролари кўприк ва унга туташ ҳудудни тарк этишганини хабар қилган эди.

— — —

Как видно на полученных нами эксклюзивных фотографиях, ситуация вокруг моста Ҳайратон полностью стабилизировалась. Все тихо и спокойно!

Напомним, ранее МИД сообщал, что граждане Афганистана, скопившиеся на афганской части моста, покинули мост и прилегающую к нему территорию.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Сув_таъминоти

Чинор кўчалари аҳолисининг кўп йиллик орзулари ушалмоқда

Тошкент туманидаги баъзи маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи "Мусаффо оби ҳаёт" масъулияти чекланган жамияти мутахассислари туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Қорабўрик” маҳалласидаги Чинор кўчалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларини ўз ниҳоясига етказмоқдалар.

Ҳозирда, “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ томонидан қувурлар ётқизилиб, 60 м3 ҳажмга эга бўлган сув сиғими (резервуар)га махсус ишлов берилган ва резервуар белгиланган жойга жойлаштирилгаган.

Сув резервуарига насос мосламаси ўрнатилиб, сув кўтариш иншооти қурилмоқда ва барча зарур техник жиҳозлар харид қилинган.

Оз фурсатда “Қорабўрик” аҳолисининг бир неча йиллик орзулари ушалади.

Ҳозирча эса кўчаларга тоза ичимлик суви махсус автоулов орқали етказиб берилмоқда.

“Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Усмонхона Алимова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 71 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 4 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Юқорчирчиқ тумани 9 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Марҳумнинг ҳақига дуо ўқилди. Президентимиз муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олди.

15 августа после тяжелой болезни скончался председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов.
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетил дом покойного, выразил соболезнования его семье.
Было прочитано дуа за покойного. Президент вспомнил благие дела муфтия.

#Mirziyoyev #taziya #UzmonxonAlimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Огоҳ_бўлинг

⚠️ Ботулизм қандай касаллик?

Ботулизм
таёқчалари табиатда кенг тарқалган бўлиб, ўткир заҳарланиш билан кечувчи касалликдир. Тупроқда, сувда, жониворлар организмида учрайди ҳамда қобиққа ўралган ҳолда узоқ йиллар давомида сақланиши мумкин.

Ботулизм таёқчалари ҳавосиз муҳитда кўпаядиган ва ўзидан илон заҳридан юзлаб марта кучли заҳар ишлаб чиқарадиган микроблар бўлиб, сабзавотлар консерваланганда улар учун қулай муҳит пайдо бўлади. Кундалик турмушда бу касалликнинг энг кўп тарқалиши ҳам айнан консерваланган банкалар орқали юзага келади.

Сифатсиз тайёрланган консерва маҳсулотларининг кўпчилик томонидан истеъмол қилиниши одамларнинг оммавий равишда заҳарланишига олиб келиши мумкин.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube