Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#муносабат
#огоҳлик

✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:

⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбишга келтиргани рост.

❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

🤲 Ота-онани рози қилиш барча муаммонинг ечими

📺 Яқинда “Zo`r TV” телеканали эфирида “Қабристон ёнидаги уй” мавзусида лавҳа намойиш этилиб, унда фуқаро Ж.Мирзақосимов аёли ва ёш боласи билан оғир шароитда яшаётганлиги, унга ҳокимлик, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан хеч қандай эътибор ва ёрдам берилмаётганлиги ва унинг уй-жой билан боғлиқ бошқа муаммолари баён этилган.

Аслида ҳолат қандай?

📌 Ушбу лавҳада баён этилган важлар туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, маҳалла фаоллари ва “ZO`R TV” телеканали тасвирга олиш гуруҳи иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

📹 Батафсил: “Bu kun” дастури лавҳасида.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#фармон_ва_ижро

⚡️Синовли кунларда қийналиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга далда бўлиш олижаноб қадриятларимиздан. Пандемия шароитида халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, саховатпешалиги янада яққол намоён бўлди. Зеро, юртимизда инсон қадри улуғ.

👥Қурбон ҳайити арафасида Президентимизнинг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

📹Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#мурожаат
#муносабат

😲Ижтимоий тармоқ орқали асоссиз мурожаат йўллаган аёл жаримага тортилди

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Мурожаатнома
#Муносабат

⚖️ ОДИЛ СУДЛОВ – АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИГА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, соҳада юз берган ўзгаришлар чуқур тахлил қилингани ва галдаги вазифалар белгилаб берилгани жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланаётганини кенг намоён этди.

Таъкидланганидек, адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти хал қилувчи ўринни эгаллайди.

Одил судловда юз бераётган ўзгаришлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини ошириб, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2021 йилдан жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили зиммамизга янада масъулиятли вазифани юклаб, вилоят судлари устидан берилган шикоятлар ўша суд томонидан кўриб чиқилиши амалиёти бекор бўлади. Суд қарорларининг адолатли ва қонунийлигини таъминлашда бош меъзон вазифасини бажаради. Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичларини қисқартириб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилинаётгани, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир дадил одим бўлмоқда.

Шунингдек, жорий йилда фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суднинг битта суд сифатида бирлаштирилиши, фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янги енгилликларни яратади.

Билиб-билмай жиноятга қўл урган шахснинг тақдири суднинг чиқарган қарорига бевосита боғлиқдир. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар судлов тизимида адолатни ўрнатишга, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилгани билан эътиборга сазовор бўлмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг ғояси билан келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитув амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилиши ҳам янги Ўзбекистонда адолатни қарор топтиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Мамлакатимизда одил судлов жамиятимизнинг бош меъзони сифатида белгиланиб, бу жараёнда фуқароларга босқичма-босқич замонавий қулайликлар яратилаётгани аҳамиятлидир. Мурожаатномада жорий йилдан бошлаб, фуқаролар судга келиб юрмасдан онлайн тартибда мурожаат этиши, ўз аризалари кўриб чиқилиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориш имкони яратилиши ҳам алоҳида қайд этилди.

Энг муҳими, соҳада юз бераётган янгиланишлар одамларнинг қонун устуворлигини таъминлашга, уларнинг адолат устувор бўлган жамиятга ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда тинч, фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда.

Мирали МИРРАХИМОВ,
Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг раиси.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/diyor_ovozi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси юзасидан муносабат

Саида ҲОШИМОВА,
Халқ депутатлари Тошкент тумани депутати
:

– Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада олий таълим муассасаларига қабул параметрлари ўсганлиги, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси оширилиши, 2021 йилда Ўзбекистонда Президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ўз фаолиятини бошлаши айтиб ўтилди.

Шунингдек, бошқа тумандаги олис мактабга бориб дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланиши, хусусий мактабларга бюджетдан субсидиялар ажратилиши ёшлар билан тизимли ишлашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида катта имконият бўлди.

Зеро, ёшлар – бугуннинг ниҳоллари, эртанинг келажаги, бахтли кунларнинг давомчиларидир!

Батафсил "O'zbekiston 24" лавҳасида

#мурожаатнома
#муносабат

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube