#Саноат
🍋 50 ГЕКТАР МАЙДОНДА ЗАМОНАВИЙ ЛИМОНАРИЯ ҚУРИЛМОҚДА
🚜 Туманимизнинг "Тош-Тўлабий" агрофирмаси, “Тошкент” ҳудудида туман захирасидаги ер майдонидан замонавий лимонария қуриш учун 50 гектар ер ажратилиб, ишларнинг бошланганига ҳам бир ойдан ошди. Айни пайтда бу ердаги ишлар режа асосида жадал олиб борилмоқда.
🏦 Туман ҳокими Одилхон Рустамов ва АТБ “Туронбанк” бошқаруви раиси Чори Мирзаевларнинг ташаббуси ва ҳамкорлигида бошланган ушбу улкан хайрли ишга “Туронбанк”нинг Юнусобод филиали томонидан 55 миллард сўмлик кредит молиялаштирилган.
✅ Замонавий лимонариянинг биринчи босқичи шу йил, сентябрь ойида ишга туширилади. Ушбу объект йил охиригача тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.
📑 Бу Президентимизнинг 2020 йил 19 февралдаги “Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4610-сонли Қарори ижросининг амалдаги намунаси бўлади.
👨🌾 Ушбу иссиқхона тўлиқ ишга тушгач, бу ерда 500 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади. Бу ўз навбатида ҳудуддаги “Шамсиобод”, “Олтинтепа”, “Бештерак”, “Қорабўрик” ва “Беруний” маҳаллаларидаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
🌱 Таъкидлаш жоизки, тадбиркорларга Республика лимончилик уюшмаси “Тошкент” навли интенсив лимон кўчатларини етказиб беради ва уларнинг парвариши, агротехник тадбирлар ҳамда ҳосилини реализация қилишда ҳам амалий ёрдам беради.
🍋 Шу тариқа келгусида туманимизда ҳам лимон саноат усулида етиштирилади.
Telegram | Facebook | Instagram

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Молия
🔰Тошкент вилояти бўйича 2020 йилнинг етти ойлиги (январь - июль)да кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам маблағларининг молиялаштирилиши учун 44,1 миллиард сўм маблағ сарфланган.
❗️Бу ҳақда вилоят Молия бош бошқармаси ўзининг расмий веб сайти орқали маълум қилди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#статистика
💰Тошкент вилояти Статистика бошқармаси Ахборот хизмати томонидан ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қандай ўзгариши ҳақида маълумот берилди.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд веб-форуми
〰️〰️〰️〰️
Самаркандский веб-форум по правам человека на тему: «Молодежь 2020: Глобальная солидарность, устойчивое развитие и права человека»
@aoka_uz
〰️〰️〰️〰️
Самаркандский веб-форум по правам человека на тему: «Молодежь 2020: Глобальная солидарность, устойчивое развитие и права человека»
@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎙 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган айрим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Оиламиздан икки киши ўқишга топширганмиз. Агар шартнома асосида ўқишга кирсак, тўлаш учун таълим кредити олишимизга тўғри келади. Таълим кредити олишнинг тартиби ҳақида маълумот берсангиз.
🔹Тaълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзига, ота-оналарига ёки васийларига берилиши мумкин.
❗️Таълим кредитлари, олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга қабул қилинган талабаларга — 10 йилгача, магистратура босқичи талабаларига — 5 йилгача бўлган муддатга берилади.
💻 Ҳозирги карантин даврида таълим кредити ажратиш хизматини масофавий равишда кўрсатилиши тижорат банклари томонидан мустақил белгиланади.
Таълим кредитини олиш учун қарз олувчи банккa қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
✅ а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;
✅ б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома. Ушбу шартномада ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.
✅ г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
✅ д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оила фарзандлари тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
☝️Кредит қайтмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи қуйидаги таъминлаш шаклларидан бирини банкка тақдим этиши лозим:
▫️мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиш;
▫️учинчи шахс кафиллиги;
▫️суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
▫️фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (бу ҳужжат фақат чин етимлар ва “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари ва кам таъминланган оилалардан чиққанлар учун сўралади).
📎 Таълим кредитини олиш тартиби тўғрисидаги батафсил маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низом”да ва тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида келтирилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ўзим яшаб турган хонадон олдидан озиқ-овқат дўкони очмоқчиман. Лекин маблағим етарли эмас. Банк орқали нотурар жойни кредит сифатида олсам бўладими?
❌ Имтиёзли кредит маблағлари савдо-воситачилик хизматларини, шу жумладан, озиқ-овқат савдоси фаолиятини ташкил этиш, амалга ошириш ёки кенгайтириш мақсадлари учун ажратилмайди.
💰Бироқ ушбу фаолият учун белгиланган тартибда банкларнинг тижорат кредитларидан фойдаланишингиз мумкин. Бунда кредитлар тижорат банкларининг кредит сиёсатида белгиланган шартлар ҳамда бозор тамойилларига асосланиб ажратилади.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

🎙 Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Пандемия даврида жисмоний шахслар учун ҳам кредитлар 1 октябрга қадар узайтирилган эди. Лекин банкдан ҳозирги ойдаги кредит тўловига қўшиб, ўтган ойлар учун ҳам тўловни қўшиб тўлаш сўралмоқда. Бу қанчалик тўғри?
✏️ Президентнинг жорий йил 3 апрелдаги ПФ-5678-сонли Фармони асосида молиявий қийинчиликка дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловлар 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктирилиши ҳамда якуний тўловлар муддатларининг берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтирилиши белгиланган.
⏳Шунингдек, қарздорлар пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда, фоиз тўловларини ҳам кечиктириш бўйича Марказий банк томонидан тижорат банкларига тавсиялар берилди.
❗️Бироқ бу кечиктириш давридан (яъни 2020 йил 1 октябрдан) кейин йиғилган тўловлар бир мартада тўланиши кераклигини англатмайди. Яъни карантин вақтида кечиктирилган кредит тўловлари якуний тўловлар муддатларининг узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, тўлов жадвалининг қолган даврига тенг равишда тақсимланади.
🔸Бундан ташқари, қатъий карантин чекловларининг дастлабки (апрель-май) ойларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, ижтимоий масофаланишни таъминлаш мақсадида қарздор-жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиб олишга ҳамда улар банкка ташриф буюришига имконият бўлмагани сабабли аксарият банклар, яъни 24 та тижорат банки ўз ташаббусига кўра жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича тўловларни 2-3 ойга автоматик тарзда кечиктириши ҳақида маълум қилган эди.
🔎 Бунда баъзи банклар томонидан автоматик тарзда кечиктирилган кредит тўловларини қолган даврларга тенг тақсимлаган бўлса, айрим банклар якуний тўлов давридан кейинги ойларга тақсимлаган.
📉 Шу билан бирга, ушбу берилган 2-3 ойлик давр якунланганидан сўнг қарздор-жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ва пул оқимлари тикланмаган тақдирда, тижорат банклари кредитлар бўйича тўловларни яна қўшимча даврга (яъни 2020 йил 1 октябрга қадар) кечиктириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Кредит таътили олиш учун банкка ариза берганман, лекин ҳали-ҳамон ижобий натижа йўқ. Кредитнинг ўзини ҳам, фоизини ҳам тўлаб келяпман. Банк ходимларидан сўрасам, кредитингизни жорий йил 15 мартдан олдин олган бўлсангиз, имтиёздан фойдалана оласиз, кейинроқ олганларга имтиёз берилмайди, кредитни тўлиқ тўлашади, деб айтишди. Шунга аниқлик киритсангиз?
➖ Марказий банк тижорат банкларига карантин чекловлари даромадларига салбий таъсир этган мижозларнинг кредит тўловлари муддатини уларнинг мурожаатига кўра узайтиришни тавсия этди.
🚫 Бунда кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.
💵 Бироқ кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.
✔️ Шу сабабли, келгусида қарз миқдори ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитини шартномада белгиланган муддатларда сўндириши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.
📞 Қўшимча маълумот учун тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

❓Банкдан кредит сўраб мурожаат қилгандим, турли баҳоналар билан бир неча ойдан бери сарсон қилишяпти. Ҳатто ажратилган кредит суммаси банкдан тадбиркорнинг қўлига теккунига қадар ҳам узоқ кутиш керак. Аслида, мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча? Бу қонун билан тартибга солинганми? Тадбиркор банк томонидан сарсон қилинса, кимга мурожаат қилиш керак?
〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА штабида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда саволга жавоб қайтарилди:
✅ «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
📑 Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган «Кредит сиёсати» (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.
✏️ Қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.
⏳Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.
🔘«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низомга кўра, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.
☎️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка (71) 200-00-44 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат этишлари мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (472-сон, 10.08.2020 й.).
💰 Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари).
☑️ Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг АҚШ доллари).
🗓 Қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Times.uz
🩸Қон қуюқлашишига олиб келувчи асосий сабаблардан бири — кам сув ичиш
Бу қабзиятга, кам пешобга чиқишга сабаб бўлади.
🧬 Натижада ортиқча моддалар ташқарига чиқиб кетмасдан, қонга сўрилиб, унинг таркибини янада айнитади.
🧊Шунинг учун шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни маслаҳат беришади. Соғлом одам кунига камида 2 литр (ёзда 3 литр) сув ичиши зарур.
✅ Айниқса ёз мавсумида, иссиқ сабабли терлаб кўп суюқлик йўқотамиз, унинг ўрнини тўлдириш керак. Бунинг учун кўпроқ сув ичиш зарур. Айнан сув, газланган ичимликлар эмас!
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бу қабзиятга, кам пешобга чиқишга сабаб бўлади.
🧬 Натижада ортиқча моддалар ташқарига чиқиб кетмасдан, қонга сўрилиб, унинг таркибини янада айнитади.
🧊Шунинг учун шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни маслаҳат беришади. Соғлом одам кунига камида 2 литр (ёзда 3 литр) сув ичиши зарур.
✅ Айниқса ёз мавсумида, иссиқ сабабли терлаб кўп суюқлик йўқотамиз, унинг ўрнини тўлдириш керак. Бунинг учун кўпроқ сув ичиш зарур. Айнан сув, газланган ичимликлар эмас!
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Covid 19 ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли?
❗️Агар ҳомиладор аёлда қандли диабет, ўпканинг сурункали касаллиги, юрак қон-томир касалликлари, камқонликнинг оғир даражалари, суст иммунитет ва сурункали жигар, буйрак касалликлари мавжуд бўлса, Covid-19ни юқтириш хавфли ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Қайси витаминларни профилактика учун қабул қилиш мумкин?
❗️Махсус витаминларни қабул қилиш зарурияти йуқ. Ҳозирги пайтида инсонлар соғлом овқатланишлари керак ва албатта мева-сабзавотларни истеъмол қилиш керак. Шу билан бирга, иложи борича уй шароитида тайёрланган овқатларни истеъмол қилиш лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Бугун УАШ ва мобил гуруҳлар фақат коронавирус касаллигига чалинган беморларга хизмат кўрсатадими?
📈 Поликлиникаларда ташкил этилган мобил гуруҳлар коронавирус ва пневмония аломатлари бўлган беморларни, шунингдек касалхонада даволаниб қайтган беморларни кузатиш, тиббий ёрдамга максимал даражада киришни таъминлаш ва касалхонада даволанишдан кейин асоратларни олдини олиш учун тузилган. Бундан ташқари, мобил гуруҳлар уй шароитида сурункали касалликларга чалинган беморларга, кўрсатмалар бўйича ҳомиладор аёллар ва болаларга патронаж хизматларини кўрсатадилар.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирус инфекцияни бартараф этишда иссиқ ванна, душ ва ҳаммомлар ёрдам берадими?
❌ Йўқ, ёрдам бермайди. Аксинча, жуда иссиқ сувда чўмилиш зарарли.
✔️ Коронавирус инфекцияга қарши энг яхши ҳимоя усули мунтазам равишда қўлларни ювиш ҳисобланади. Бу, ўз навбатда, терида бўлиши мумкин бўлган вирусни зарарсизлантиради ва кўзга, оғизга ёки бурунга тегилганда инфекция тушишни олдини олади.
❓Нима учун антибиотиклар коронавирусни даволашда ва профилактикада самарали ёрдам бермайди?
❗️Антибиотиклар вирусга таъсир этмайди, фақат бактериал инфекцияни даволайди. Агар беморда шу дори воситаларни қўллаш кўрсатмаси бўлса шифокор томонидан тавсия этилади.

🎙Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен коронавирус таъсирида пневмония билан касалландим. Қайси йўл билан касалликдан тез халос бўлишим мумкин?
❗️Организмнинг пневмониядан сўнг тикланиши тез жараён эмас. Турли пневмонияларда ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ. Пневмония касаллигида кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.
📈Бу жараён ҳаммада ҳар хил кечади, чунки у беморнинг ёши, умумий ҳолати ва мавжуд бўлган сурункали касалликлари билан боғлиқ. Ишга қайтишингизга поликлиникдаги УАШ динамик кузатувлар асосида рухсат беради.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Мен касалхонадан чиқдим ва менга шифокорлар тавсияларни беришди. Ҳамма тавсияларни бажаряпман, лекин менда кучли ҳолсизлик бор ва ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Қандай йўл тутай?
❗️Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби холатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Менда доимий ҳансираш бор. Пневмонияга чалиндиммикан?
✔️ Доимий ҳансираш қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:
🔸Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларида;
🔸Юрак касалликларида;
🔸Қон касалликларида;
🔸Камҳаракат ҳаёт тарзи – бунда бироз жисмоний ҳаракатда ҳансираш пайдо бўлиши мумкин;
🔸ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида;
❗️Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Пневмонияга қарши эмланиш коронавирусда ўз таъсирни кўрсатадими?
❌ Оддий гриппга карши вакцина коронавирус инфекциясига таъсир кўрсатмайди.

«Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқанд веб-форуми.
@toshkenttumanihokimligi
@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
📌Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Беҳзод Қобулов иштирокида брифинг ўтказилди.
❇️Унда 11 август 7:00 ҳолатига кўра вилоятда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.
🔹Ўтган 24 соат давомида 114 кишида касаллик аниқланган. 115 киши даволанган. 1 нафар ўлим ҳолати қайд этилган.
🔺Айни пайтда вилоят шифоҳоналарида ва уй шароитида жами 696 нафар фуқаро даволанмоқда. Шундан 491 нафар фуқаро касаллик симптомсиз кечаётганлиги учун уй шароитида, 205 нафар фуқаро стационар шароитда даволанмоқда.
🛏Касалликка чалинган беморларни даволаш учун ҳозирда вилоятда 12 минг захира ўрин тайёр ҳолга келтирилган.
🔰Шунингдек, COVID-19 касаллигини симптомсиз шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма чоп этилди.
🎥Батафсил видеолавҳада👆
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📌Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Беҳзод Қобулов иштирокида брифинг ўтказилди.
❇️Унда 11 август 7:00 ҳолатига кўра вилоятда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.
🔹Ўтган 24 соат давомида 114 кишида касаллик аниқланган. 115 киши даволанган. 1 нафар ўлим ҳолати қайд этилган.
🔺Айни пайтда вилоят шифоҳоналарида ва уй шароитида жами 696 нафар фуқаро даволанмоқда. Шундан 491 нафар фуқаро касаллик симптомсиз кечаётганлиги учун уй шароитида, 205 нафар фуқаро стационар шароитда даволанмоқда.
🛏Касалликка чалинган беморларни даволаш учун ҳозирда вилоятда 12 минг захира ўрин тайёр ҳолга келтирилган.
🔰Шунингдек, COVID-19 касаллигини симптомсиз шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма чоп этилди.
🎥Батафсил видеолавҳада👆
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Жамоавий иммунитет шаклланиш жараёнини мониторинг қилиб бориш учун антитаначалар таҳлилини ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
—
В начале очередного видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию вокруг пандемии коронавируса.
Определены меры по поэтапному возобновлению движения личного и общественного транспорта, ряда видов деятельности, рынков и культурно-просветительских учреждений начиная с 15 августа.
Указано на необходимость налаживания систематического проведения анализов на антитела в целях мониторинга формирования коллективного иммунитета.
#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter