Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18K photos
4.19K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

COVID-19 касаллиги юқиши ва унинг биринчи аломатлари пайдо бўлгунга қадар қанча вақт ўтиши мумкин?

🦠 Кўпинча юқиш вақти ва биринчи аломатлар пайдо бўлишининг ўртасида ўртача 5-6 кун ўтиши мумкин. Лекин бу кўрсаткич ҳар хил беморда 1 кундан 14 кунгача кузатилиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Болалар ва ўсмирларнинг коронавирус касаллиги билан касалланиш эҳтимоли қай даражада?

⚡️Илмий изланишлар натижаларига кўра, коронавируснинг болалар ва ўспиринларга юқимлилик даражаси катталар билан деярли бир хил.

🌐Дунё миқёсидаги тажрибалар болалар ва ўсмирлар касалликнинг оғир даражасига чалиниш эҳтимоли камлигини, лекин касалликни бошқаларга юқтириши катталар билан бир хиллигини кўрсатади.

❗️Шунинг учун карантин ва якааланиш чораларига болалар ва ўспиринлар ҳам қатъий амал қилишлари лозим. Уларни касаллик даврида кекса ёшлилардан кескин алоҳидалаш зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий клиникаларда олинган тест натижалари ҳам умумий олинган тест натижалари статистикасига қўшиладими?

🔬Хусусий клиника ва лабораторияларда олинган тест натижалари мусбат чиққанлиги тасдиқланса, маълумотлар яшаш манзили бўйича Эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий марказларига етказилади ва умумий статистикага қўшилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак ва бу муолажа оддий муолажадан нимаси билан фарқланади?

🤰Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинса, аёллар маслаҳатхонасидаги кузатувчи шифокори ва оилавий поликлиникадаги шифокорига мурожаат қилади.

❗️Агар касаллик симптомсиз кечаётган бўлса, барча эпидемиологик ва гигиеник тадбирларга риоя қилган ҳолда уй шароитида яккаланган тартибда назоратда бўлади.

☝️Касаллик аломатлари пайдо бўлса, зудлик билан махсус ажратилган касалхона ёки туғруқ комплексига стационар даволанишга ўтказилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак СЭСга, СЭСдагилар оилавий поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Ҳеч қайси тайинли маслаҳат бермайди?

⚡️Ҳозирги кунда ҳудудидан қатъий назар барча оилавий поликлиникаларда (жумладан, Тошкент шаҳридаги 64 та поликлиникада) мобил тезкор эпидемиологик бригадалар ташкил қилинди.

👨‍⚕️Улар таркибида инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокори мавжуд бўлиб, улар жойларда вазиятни ўрганишади ва уй шароитида ёки касалхонада даволаниш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

‼️ Касаллик аломатлари бўлмаганда, ўзингизни тинчлантириш учун тест таҳлили топширишга ҳаракат қилманг. Таҳлиллар фақат аниқ кўрсатма бўлганда қабул қилинади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий клиникаларда коронавирусга тест олинишини тақиқлаш тўғрисида бирорта қарор борми? Қаерда тест топшириш керак? Икки ҳафтадан сўнг туғруқ жараёним, ҳар бир янгилик мени ташвишлантирмоқда?

❗️Хусусий клиникаларда тест синовини тақиқлаш борасида ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар рўйхати эълон қилинган.

⚡️Уларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида, лекин вилоят марказларида ҳам бундай клиникалар мавжуд!

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Кучайтирилган карантин даврида қайси корхоналар ишлаши мумкин, қайси турларига тақиқланиши тўғрисида қаердан маълумот олиш мумкин?

Карантин тадбирларини кучайтириш тўғрисида Республика махсус комиссия баёнида батафсил маълумотлар келтирилган ва баён ОАВда тўлиқ ёритилган!
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалиниб соғайган беморларда иммунитет пайдо бўлиши илмий тасдиқланганми? Касалликни иккинчи марта юқтириш ҳолатларида касаллик енгил ўтадими?

🦠 Коронавирусдан соғайган беморда касалликка қарши антитаначалар ҳосил бўлиши исботланган! Натижада касалланган организмда вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлади.

🔎 Чет эллик мутахассисларнинг таъкидлашича, иммунитет ўртача 3 ойгача сақланиб қолади, лекин бу вақт ичида қайта касалланганлар аниқланмаган.

📍Иммунитет сақланиб қолиш даври тугаганда ҳам вирус юқтирганда, бемор организмида генлар даражасида касалликка қарши антитаначалар ишлаб чиқариш қобилияти "хотираси" сақланиб қолади ва касаллик нисбатан енгил ўтиши айтилмоқда.

📈 Айнан ана шу антитаначаларни аниқлаш бўйича Республика бўйлаб босқичма-босқич ИФА таҳлилини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли орасида гуруҳ иммунитетининг фоизини аниқлаш мумкин.

⚡️Бу ўз навбатида карантин чораларини режалаштириш имконини беради.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар жами 21 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

🔹2020-2021 йилларда ҳар бир туман ва шаҳарда тарих ва маданияти давлат ўлкашунослик музейларининг филиаллари шакллантирилиши белгиланган, ҳозирда ҳар бир ҳудудда манзилли рўйхат шакллантирилди.

🔹Чекка ва олис худудлардаги аҳолига концерт-томоша хизматларини кўрсатиш, шунингдек, туристлар ташриф буюрадиган жойларда сайёр концертларни ташкил этиш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан концерт-томоша тадбирларини ўтказишга мослаштирилган махсус Автоклуб транспорт воситалари харид қилинмоқда.

🔹Бугунги кунда, Андижон, Навиой, Хоразм ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонида ушбу автотранспорт воситалари ҳарид қилиниб фойдаланишга топширилган.

🔹Ҳудудий маданият бошқармалари тузилмаларида Моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўлимлари ташкил этилди.

🔹Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қўғирчоқ театрларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди, мазкур театрлар биноларини қуриш учун аҳолига қулай бўлган хдудларнинг марказларидан ер майдонлари ажратилди.

🔹Бундан ташқари, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолияти ташкил этилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔹2020 йил августдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудудда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режалари ишлаб чиқилмоқда. Эндиликда ҳудудларда ҳар бир концерт-томоша тадбирлари режага асосан ташкил этилади.

🔹Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режаларини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди, ташкилотлар билан келишиш учун киритилди.

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ҳамда ҳайвонот боғларини ташкил этиш юзасидан вазирлик томонидан ишчи гуруҳ ҳудудий хокимликлар билан ҳамкорликда ер майдонларини ажратиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

🔹Шунингдек, 2020-2021 йилларда ҳар бир давлат театрларига ҳудуд марказларидан камида 5 тадан, туман ва шаҳар марказларида эса 1 тадан ташқи рекламалар жойлаштириш режалаштирилган, ҳозирда электрон таблолар ўрнатилиши учун махсус жой ажратиш юзасидан манзилли рўйхат шакллантирилмоқда. 2025 йилга қадар ташқи рекламани сони 500 тага етказиш кўзда тутилган.

🔹Эндиликда жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловида 50 фоиз чегирмалар бериш тартиби лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга тадбиқ этиш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шакллантирилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔹Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот мультимедия маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда тегишлилиги бўйича келишиш учун киритилди.

🔹2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилиш муносабати билан музейларга бепул киришларини таъминлаш мақсадида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔹Бу масалада театр очиқ эшиклар кунини мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин, яъни энди давлат музейиларига белгиланган кунда аҳолини бепул киритиш тизимини яратиб, уларни тарихий бой меросимизни кўриб, ўрганишлари учун имконият яратилмоқда.

🔹Ўзбекконцерт давлат муассасаси ҳамда Ахборот технологияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда кўшма қарор асосида Ягона портал ташкил этилади. Ягона портал тизимида санъаткорларнинг барча маълумотлари жойлаштирилади.

🔹Маданият вазирлиги ҳузурида интелектуал мулкни химоя қилиш палатасининг нодавлат ва нотижорат ташкилоти ташкил этиш кўзда тутилган ҳамда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ва пойтахтни боғловчи блокпост ва ЙПХ масканларида вазият қайдай ?

©️"Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастури

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Азизхон Муродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифинда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириш чегаралари ёпилган бўлса, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлган шахслар вилоятдан қайтишда Тошкент шаҳрига кира олишадими?

❗️Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи фуқаролар вилоятлардан Тошкент шаҳрига кириб келишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Бухоро вилоятида автомактабда ўқидим. Лекин ҳозир вақтинча Тошкент шаҳрида ишлайман ва яшайман. Биринчи имтиҳон карантин сабабли бекор қилинганди. Кейинги имтиҳон июль ўрталарида ўтказилиши керак эди. Бироқ яна карантин эълон қилинди. Мен қаерда ва қандай қилиб имтиҳон топширишим мумкин?

📎 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига мувофиқ ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун доимий яшаш жойидаги туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон бўлимига мурожаат қилишингиз, назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтишингиз керак. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишингиз мумкин.

⚡️Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ЙҲХББнинг туманлараро рўйхатга олиш ва экспертиза бўлимлари махсус комиссия томонидан белгиланган барча карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишламоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин пайтида юк машиналарига гравий,тупроқ блок-ғишт маҳсулотларини ташишга рухсат бериладими?

❗️Ҳа, рухсат этилади. Юк автотранспорт воситалари учун йўл патрул хизмати масканлари, блок ва тўсиқ постларда алоҳида йўлаклар ташкил этилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

10 июлдан бошлаб шахсий автомобилда лицензия орқали доставка хизматида ишлашга рухсат борми ёки фақат стикери борлар ҳаракатланиши мумкинми?

🚫 “Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати”нинг 5-бандига кўра, етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Машинада ҳаракатланиш учун стикери бўла туриб ҳукук тартибот ходимлари томонидан постлардан ўткизмасалар фуқаро кимга мурожаат қилиши керак?

⚡️Бундай ҳолатда йўл патрул хизмати масканлари масъул ходимларига мурожаат қилиш зарур.
〰️〰️〰️〰️〰️

18-19 ва 25-26 июль кунлари шаҳарда машиналар ҳаракатига рухсат берилмас экан, шу кунлари фукаролар ишга велосипедда борганларида улар ҳеч қандай жаримага тортилмайдиларми?

🚕 Республика махсус комиссиясининг 35-сон йиғилиш баёнининг 3- бандига асосан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

⚡️Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июльдаги 34-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига татбиқ этилмайди.

❗️Мазкур баённинг 4 бандига асосан давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 18-19 июль ҳамда 25-26 июль кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилиши белгилаб берилган.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Бугун соат 16:00 да АОКА залида «COVID-19 га қарши ҳукумат идоралари томонидан кўрилаётган чоралар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Қатнашувчилар:

▫️Улуғбек Собиров — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

▫️Фурқат Санаев — вазирлик ахборот хизмати раҳбари

▫️Феруза Ҳамробоева — Республика махсус комиссияси аъзоси

〰️〰️〰️〰️

❗️ Сегодня в 16:00 в зале АИМК состоится пресс-конференция на тему «Меры, предпринятые государственными органами против COVID-19».

Участники конференции:

▫️Улугбек Собиров — заместитель министра здравоохранения;

▫️Фуркат Санаев — руководитель информационной службы Минздрава;

▫️Феруза Хамрабаева — член Специальной республиканской комиссии.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🔎 Йўриқнома: COVID-19 асосий клиник аломатлари

〰️〰️〰️〰️

🔎 Инструкция: основные клинические признаки COVID-19

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📊 COVID-19 аломатларининг кунлик жадвали

〰️〰️〰️〰️

📊 Симптомы COVID-19 по дням

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#расмий

Мамалакатимиз бўйлаб карантин чоралари кучайтирилганлиги боис, турли соҳалар кесимида масофадан ишлаш тартибига ўтилди. Хусусан, вилоят ҳокимлиги аппарати ҳам масофавий ишлашни жорий этган. Қуйида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари билан боғланиш учун иш телефони ҳавола қилинмоқда.

🔹Алимбеков Ботир Баҳодирович
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари
☎️(71) 232-80-27

🔹Муллаханов Баҳодирбек Муллахонович
Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
☎️(71) 232-80-02

🔹Ҳамдамов Қобил Муратқулович
Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
☎️(71) 232-80-10

🔹Ҳакимов Шуҳрат Жўрабоевич
Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари
☎️ (71) 232-80-03

🔹Абдусаламов Жамшид Абдусаламович
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи.
☎️(71) 232-80-13

🔹Низамов Сайфиддин Фахриддинович
Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
☎️ (71) 232-80-08

🔹Умаралиев Акмал Акбаралиевич
Тошкент вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
☎️(71) 232-80-39

🔹Қўчқаров Акрамжон Самижонович
Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари
☎️(71) 232-80-29

🔹Ҳудойбергенов Илҳомбой Тилавбаевич
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи
☎️ (98) 261-11-22

🔹Камолов Азамат Жамолович
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари в.б.
☎️(71) 232-80-06

Умумий бўлим

🔹Ҳайдаров Абдулазиз Ғайратович
Тошкент вилояти ҳокимлиги Умумий бўлим бош мутахассиси
☎️(71) 232-80-63

Хат ва мурожаатлар учун электрон почта 👉 [email protected]

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Билдириш

⚡️ "Диёр овози" газетасининг чоп этилиши вақтинча тўхтатилди.

⛔️ Мамлакатимизда жорий этилган карантин чекловлари муносабати билан Тошкент тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Диёр овози” газетасининг чоп этилиши вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Газетада чоп этилиши керак бўлган хабарларни унинг телеграмдаги (https://t.iss.one/diyor_ovozi) канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

😷 🏠 Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг, карантин қоидаларига риоя қилинг!

✍️ "Диёр овози" газетаси таҳририяти.

@diyor_ovozi
Forwarded from Times.uz
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов:

❗️«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз».

🏥
«Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишламоқда. Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди».

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот бериб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️

🚫 «Коронавирусга мўлжалланмаган шифохоналарда коронавирус аниқланса, уни 14 кунга ёпиб ташлар эдик. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатдики, бу нотўғри йўл.

☝️Ҳозирча коронавирус чиқадиган бўлса, ўша бўлимнинг ўзини ёпяпмиз. У ҳам — бир кунга.

👨🏻‍⚕️ Ходимларини
яккаланиш ёки карантинга оляпмиз. Керакли чоралар ўтказилгандан кейин, таҳлиллар олингандан кейин, эртасига очиляпти. Шунинг учун қайсидир шифохона карантинга ёпилди, дейиш мутлақо нотўғри».

〰️〰️〰️〰️

🧪 «Пандемия бошида бир кунда 3 мингта тест олган бўлсак, бугун кунига 22-24 минггача ПЗР тест қилиняпти. Барча марказий ва ҳудудий санитария-эпидемология осойишталик марказлариларга рухсат берилган. Лекин шу ҳам етмаяпти.

📞 Хусусий секторларга
ишлаётган лабораторияларга ПЗР текшириш ваколати берилган. Агар хусусий клиникида касаллик борлиги аниқланган бўлса, фуқаронинг турар-жойига қараб оилавий поликлинакига хабар берилади ва сатитистикага киритади.

❗️Хусусий клиникалар ҳаттоки фуқароларнинг уйига бориб ҳам анализ олиши мумкин ва таҳлил натижасини фуқароларга телефон орқали айтиши мумкин».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 14 000 га яқинлашди

📍Тошкент шаҳрида 7 соат ичида 121 кишида
инфекция аниқланди (86 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган, 35 нафари — аҳоли орасида).

📈 Жами беморлар — 13993 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг