Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️(+34) — Тошкент шаҳри ва яна икки ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6153 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Хоразм вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар , 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 2 нафари эса Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Бугун Ўзбекистонда 207 кишида (аҳоли орасида 19 та) коронавирус аниқланди, 15 нафар беморнинг аҳволи оғир

🧷
Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

🔎 Соғайганлар — 4290. Даволанмоқда — 1844.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Бир кечада 63 кишида коронавирус аниқланди, беморлар сони 6200 дан ошди

🦠 Аҳоли орасида (янги касалланишлар): Бухорода — 11 киши, Сирдарёда — 1 киши.

48 нафари карантин марказида, 2 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган (Бухоро), 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи (Сирдарё).

📈 Ўзбекистондаги жами беморлар — 6216 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент шаҳри ва вилоятида «военкомат» ходимларида коронавирус аниқланди

Аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоси,

◽️Учтепа тумани яшовчи М.М.

◽️Миробод туманида яшовчи Н.Ш.

◽️Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.

◽️Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.

◽️Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Э.

◽️Мудофаа ишлари бошқармаси Юқоричирчиқ тумани ходими Д.А.

◽️Янгийўл туманида яшовчи М.М. ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.

◽️Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани яшовчи Ш.Э.да (Тошкент шаҳрида ёлланма ишчи бўлган),

◽️Хоразм вилоятида Тошкент вилоятидаги МЧЖга қарашли юк автомашинаси ҳайдовчиси В.Т.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔺2020 йил 21 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6315 (+43) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4377 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1919 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун мамлакатимизда 162 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 127 нафари Карантин муассасаларида, 22 нафари аҳоли орасида (шундан 11 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан), қолган 13 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 87 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Навоий, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6315 нафар бемордан 4377 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1919 нафар бемордан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 314 нафар, стационар карантинда эса 22 812 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ ТОШКЕНТ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

🔥 “Тошкент тумангаз” филиалининг 17-сонли хабарномасига асосан, “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖнинг 2020 йил 4 июндаги 18-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, Тошкент туманини табиий газ билан таъминловчи Д-720мм ер ости ва ўрта босимли газ қувурини зичликка синаш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Шарқий-1” ГТШ 5-тармоғида табиий газ таъминоти ўчирилиши, бунинг натижасида Тошкент тумани ҳудудидаги 39865 та аҳоли хонадонлари ва 1200 та улгуржи истеъмолчиларга 2020 йил 22 июнь куни соат 08:00дан 24 июнь куни соат 17:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонга хориждан қайтган яна 43 фуқарода коронавирус аниқланди

🦠 Айни вақтда 18 нафар беморнинг аҳволи оғир.

Янги касалланиш ҳолатлари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

Юртимизда инфекцияга чалинганлар 6358 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️(+43) — Еще у 43 граждан, вернувшихся в Узбекистан из-за рубежа, выявлен коронавирус

🦠 Из 1962 пациентов 15 находятся в тяжелом состоянии, 3 в критическом состоянии.

Все новые случаи заболевания выявлены у граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа).

В Узбекистане число, инфицированных коронавирусом, достигло 6358 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 759 338 (+10 735)
⚡️Соғайганлар 438 873 (+7 145)
⚡️Вафот этганлар 10 667 (+158)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 584 680 (+7 728)
2. 🇧🇾 Беларусь 58 505(+569)
3. 🇺🇦 Украина 36 560 (+735)
4. 🇦🇲 Арманистон 20 268 (+560)
5. 🇰🇿 Қозоғистон 17 225 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова 14 200 (+247)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 12 729(+491)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 6 358 (+142)
9. 🇹🇯 Тожикистон 5 457 (+58)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 3 356 (+205)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
759 338 (+10 735)
⚡️Выздоровевших 438 873 (+7 145)
⚡️Погибших 10 667 (+158)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 584 680 (+7 728)
2. 🇧🇾 Беларусь 58 505(+569)
3. 🇺🇦 Украина 36 560 (+735)
4. 🇦🇲 Армения 20 268 (+560)
5. 🇰🇿 Казахстан 17 225 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова 14 200 (+247)
7. 🇦🇿 Азербайджан 12 729(+491)
8. 🇺🇿 Узбекистан 6 358 (+142)
9. 🇹🇯 Таджикистан 5 457 (+58)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 3 356 (+205)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Коронавирус

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 20 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

2020 йил 20 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти
👉 Тошкент шаҳар

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Youtube|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Эълон

❗️ Гулистон, Юнусобод, Ҳасанбой, Чувалачи, Кўктерак, Келес ҳудудлари аҳолиси диққатига!

Қибрай туманида жойлашган “Қодирия” сув иншоотида ўрнатилган янги замонавий насос агрегатларининг ишга туширилиши муносабати, жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкент туманининг айрим ҳудудларида, жумладан, Гулистон ҳудуди, Юнусобод ҳудуди, Ҳасанбой қишлоғи “Кенсой” МФЙ ҳудуди, Чувалачи ҳудуди, Кўктерак ҳудуди, Келес шаҳар “Сағбон”, “Кўктерак”, “Учсада”, “Тинчлик”, “Аҳиллик”, “Қирариқ”, “Қорасарой” маҳаллаларида ичимлик суви таъминотида тез-тез узилишлар юзага келади.

Шу муносабат билан аҳолини ичимлик суви захираси яратишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантирамиз!

Ушбу вақт оралиғида ичимлик суви таъминоти долзарб бўлган ҳудудларга жадвал асосида, махсус сув ташиш автоуловлари орқали ичимлик суви етказилишини маълум қиламиз.

☎️ Маълумот учун: 95 145-01-99.

Тошкент тумани “Сув таъминоти” бўлими.

@toshkenttumanihokimligi
#Қабул_2020

📌2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.

Хусусан, Тошкент вилоятидаги мавжуд олий таълим муассасаларида ҳам қабул жараёнлари давом этаяпти.

Эслатма: мазкур ҳаволалар орқали абитуриентлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумот олишлари мумкин

🔶Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
🔶МиСИС МТТУ Олмалиқ филиали
🔶 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
🔶Тошкент давлат аграр университети
🔶Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти

Абитуриентлар ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари (белгиланган ҳудудларда), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (барча ҳудудларда) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
‼️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

🏊🏻 Тошкент тумани ҳудудида кўплаб канал ва зовурлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади.

Тошкент вилояти ҳудудида 7 нафар турли ёшдаги фуқароларнинг чўмилиш таъқиқланган худудларда чўмилиб, ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувда чўкиб кетиш ҳолатларининг содир бўлганлиги, юқорида баён этилган фикрларимиз муҳим аҳамиятга эгалигини яна бир карра исботлайди.

Қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан 32 маротаба рейд ўтказилиб, 328 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқароларга қўриқланмайдиган сув хавзаларида чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

👭 Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик. Зеро, мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш сиз-у бизнинг бу борадаги билим ва малакамизга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади:

⛔️ очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;

⛔️ спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатда чўмилиш;

⛔️ ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;

⛔️ тунги вақтда чўмилиш;

⛔️ тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;

⛔️ чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;

⛔️ чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

@toshkenttumanihokimligi
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Ташрифнинг биринчи кунида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

23-24 июня этого года Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента России Владимира Путина посетит Москву с рабочим визитом.
В первый день визита запланировано проведение двусторонних переговоров на высшем уровне. Будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российского многопланового сотрудничества.
24 июня глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚧 Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни БЛОКПОСТЛАР ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда МЕҲМОНХОНАДА ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.

🧤Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚌 Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 8 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган эди (дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно).

📌 Бироқ, бу борадаги мониторинг натижалари автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш билан боғлиқ карантин талабларини бузиб, тирбандлик ҳосил қилган ҳолда йўловчи ташиш ҳолатлари учраётганлигини кўрсатмоқда. Бу эса, аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолат сифатида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

🔎 Шу муносабат билан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Ҳудудлардаги барча бозорлар санитария-эпидемиологик тадбирларини, шу жумладан, дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ҳар ҳафтада бир маротаба ёпилиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
💼 Карантин чекловлари шароитида рухсат берилган соҳаларда қайта тикланган тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторинги натижалари айрим ҳолларда санитария-эпидемиологик талаблар бу ҳақда мутасадди ташкилотлар огоҳлантирганидан сўнг ҳам такроран бузилаётганлиги, шу жумладан, фуқаролар тана ҳароратини ўлчаган ҳолда объектга киритиш, уларни ижтимоий масофага риоя этган ҳолда жойлаштириш, мунтазам дезинфекция ишларини ўтказиш, ходимларни тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминлаш каби талабларга етарли даражада риоя этмаслик, тана ҳароратини ўлчамай, тегишли ҳимоя воситалари билан таъминланмаган фуқароларни тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

❗️Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.

❗️Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники