Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.39K subscribers
18.4K photos
4.3K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 3, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
August 4, 2020
December 1, 2020
December 30, 2020
Forwarded from Diyor ovozi gazetasi
#Мурожаатнома
#Муносабат

⚖️ ОДИЛ СУДЛОВ – АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИГА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, соҳада юз берган ўзгаришлар чуқур тахлил қилингани ва галдаги вазифалар белгилаб берилгани жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш давлатчилигимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланаётганини кенг намоён этди.

Таъкидланганидек, адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти хал қилувчи ўринни эгаллайди.

Одил судловда юз бераётган ўзгаришлар одамларнинг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини ошириб, қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2021 йилдан жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили зиммамизга янада масъулиятли вазифани юклаб, вилоят судлари устидан берилган шикоятлар ўша суд томонидан кўриб чиқилиши амалиёти бекор бўлади. Суд қарорларининг адолатли ва қонунийлигини таъминлашда бош меъзон вазифасини бажаради. Бир-бирини такрорлайдиган суд босқичларини қисқартириб, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилинаётгани, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир дадил одим бўлмоқда.

Шунингдек, жорий йилда фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги учта суднинг битта суд сифатида бирлаштирилиши, фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янги енгилликларни яратади.

Билиб-билмай жиноятга қўл урган шахснинг тақдири суднинг чиқарган қарорига бевосита боғлиқдир. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар судлов тизимида адолатни ўрнатишга, суд қарорларининг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилгани билан эътиборга сазовор бўлмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг ғояси билан келгуси йилдан суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитув амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилиши ҳам янги Ўзбекистонда адолатни қарор топтиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Мамлакатимизда одил судлов жамиятимизнинг бош меъзони сифатида белгиланиб, бу жараёнда фуқароларга босқичма-босқич замонавий қулайликлар яратилаётгани аҳамиятлидир. Мурожаатномада жорий йилдан бошлаб, фуқаролар судга келиб юрмасдан онлайн тартибда мурожаат этиши, ўз аризалари кўриб чиқилиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориш имкони яратилиши ҳам алоҳида қайд этилди.

Энг муҳими, соҳада юз бераётган янгиланишлар одамларнинг қонун устуворлигини таъминлашга, уларнинг адолат устувор бўлган жамиятга ишонч ҳиссини янада мустаҳкамлаб, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда тинч, фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда.

Мирали МИРРАХИМОВ,
Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг раиси.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/diyor_ovozi
January 3, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
January 7, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
January 7, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 19, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 31, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 2, 2021
#Муносабат

🔎 Муаммога ечим борми?

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда. Бу ўзгаришлар кўпроқ “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” ёки “Инсон қадри учун” тамойилларининг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига сингиб бораётганлиги натижасида рўй бераётганлиги шубҳасиз.

Бугун, ҳар бир фуқаро онлайн мурожаат жўнатиш, ижро органи қабул қилган қарорга нисбатан ўзининг шахсий фикрини билдириш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланмоқда.

Бироқ, ҳар доим ҳам фуқаро ҳақ бўлаверадими?

Биргина мисол, уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгалари виртуал қабулхона орқали оз эмас, 41 маротаба мурожаат йўлласа уларнинг талабини тўлиқ қондириш керак деган қонун қаерда бор?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 26 июлдаги 01-05/1-4676-сонли баёни, Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг 2020 йил 3 сентябрдаги VI-XIV-III-сон қарори, Тошкент тумани ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги “Тошкент туманининг Келес шаҳрининг Бош режасига асосан шаҳарсозлик талабларига мувофиқ архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида Келес йўли кўчаси атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш тўғрисида”ги 182-Ф-сонли фармойиши, Тошкент тумани ҳокимининг 2020 йил 28 августдаги 1205-сон қарорларига бўйсунмаган, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 37- ва 41-моддаларига риоя қилмаган фуқарога ҳам чора борми?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 104-моддасида: “Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.” дейилган.

Шундай бўлса-да, Келес шаҳри бош лойиҳаси асосида туманда жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида Келес йўли кўчасида йўл кенгайиши муносабати билан қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиши керак бўлган фуқарога уй-жойини бузиш учун инвестор жалб қилиб, 317 миллион 365 минг сўмга нархланган уйига 250 минг АҚШ доллари ва янги қурилаётган кўп қаватли уйдан иккита 3 хоналик уй таклиф қилинса ҳам, 500 минг АҚШ доллари пул талаб қилиб, маблағни ундириш мақсадида қайта-қайта Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига шикоят аризаси ёзаётган фуқаролар ҳам орамизда йўқ эмас.

Ўйлашимизча, бу масала ечимининг энди йўли битта. Ҳокимлик уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгаларини судга беради, суд ажримига кўра хонадон эгаси уй-жойини ўз ҳисобидан бузиб Келес шаҳрининг бош режасига асосан уй-жойи ўрнида кўп квартирали уй барпо этиши керак бўлади. Ёки иккинчи йўли, хонадон эгасининг уйи, кўп квартирали уйлар орасида ёки орқасида қолиб кетади. Ва албатта инфратузилмаларнинг кўп квартирали уйларга мослаштирилиши оқибатида, уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгаларига, табиий газ, электр, тоза ичимлик суви узатилиши тўхтатилади.

Қуйида Тошкент тумани, Файзиобод маҳалласи, Келес йўли кўчаси 33-уй мулкдорларининг умумий майдони 1 минг 423 м2 шундан 2 метр бино-иншооти йўл минтақасига қурилган Мансуровлар оиласи билан туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ҳокимнинг ўринбосарлари иштирокидаги суҳбат жараёни акс этган видеолавҳани кўриб, ўзингиз ҳам хулоса қилишингиз мумкин.

Видеони кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
December 9, 2021
December 9, 2021
January 25, 2022
#Муносабат

Инсон қадри ва жамият фаровонлиги олий қадрият

Куни кеча бизнинг юртимиз ва бизга қардош қўшни давлатларда фавқулодда юзага келган ҳолат бизни ҳар қандай кутилмаган вазиятларга тайёр бўлишга ундаб, ўзаро меҳр-оқибатли ва албатта, доимо сергак ва огоҳ бўлишга ўргатди.

Ҳар қандай фавқулодда ҳолатда Давлат раҳбари бошчилигида фуқаролар хавфсизлиги ва жамият фаровонлиги учун масъул бўлган барча даражадаги мутасаддилар халқ манфаати, юртдошларимизнинг осойишта турмуш кечириши йўлида сафарбар этилиб, юзага келган ҳолат кун давомида бартараф этилди ва аҳолининг хотиржамлиги таъминланиб, саросима ва ўринсиз ваҳимага берилишнинг олди олинди.

Қайсидир маънода, бу каби ҳолатлар халқнинг давлатга бўлган ишончини орттириб, инсонлар ўртасида бир-бирига нисбатан ўзаро ҳамжиҳатлилик ва меҳр-оқибат туйғуларини синовдан ўтказди.

Қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, у хоҳ шифокор, хоҳ қутқарувчи, хоҳ ички ишлар органлари ходими, қўйингки, қандай соҳа вакили бўлмасин, ҳаётий зарурат бўлган электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотини тиклашдек бир мақсад йўлида бирлашиб, оиласидан узоқда, ширин уйқудан кечган ҳолда оёққа турди.

Туманимиз аҳолисига бирдамлик ва сабр-тоқат, туман маъмуриятига ишчанлик ва шижоат учун ўз миннатдорлигимни ва чуқур ҳурматимни изҳор қиламан.

✍️ Мирислом Усмонов,
Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири.

👉
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
January 26, 2022
June 6, 2022
June 14, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 4, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 4, 2022
July 6, 2022
March 21, 2023