Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#касб_байрами
#табрик

⚡️Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

👮‍♂️Давлат хавфсизлик хизмати идоралари сафларида шараф ва масъулият билан хизмат қилаётган соҳа ходимларини — умрини юрт тинчлиги ва осойишталиги, эл равнақи ва фаровонлиги, давлат ва халқ манфаатлари ҳимоясига бағишлаган юртдошларимизни бугунги қутлуғ сана, 26 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

📌Мамлакатда хавфсизлик, жамиятда юксак маънавий-аҳлоқий барқарорликни таъминлаш бўйича муҳим вазифаларни мардонавор адо этиб келаётган соҳа ходимларига мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва масъулиятли ишларида ҳамиша зафар ва муваффақиятлар, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик, бахт ва иқбол тилаймиз!

👏Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | Website
#Онлайн
#Сайёр_қабул

👩🏻‍💼 Хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

♻️ Айни дамда Тошкент туманидаги "Кунлик ишчилар" марказида доимий иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни ўз оила аъзолари бағрига қайтаришга кўмаклашиш, мавжуд муаммо ва таклифларини тинглаш мақсадида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабулда, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқармаси бошлиғи Мукаррама Аҳмедова, бош мутахассиси Гулжамол Асқарова, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева, вилоят Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар профилактикаси инспектори Шаҳноза Содиқова, Халқ банки раҳбари ўринбосари Ҳилола Сиддиқова ҳамда Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосари Лола Қорабоева ва тумандаги бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишмоқда.

📷 Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Расмий_муносабат

❗️ Катта ариқ суви тўсилишининг сабаби Тошкент тумани билан боғлиқ эмас

📌 Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилояти Тошкент туманида катта ариқ сувини тўсиб қўйишибти” сарлавҳаси остида хабар тарқалган эди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тарғибот
#Огоҳлик

🔰 Гултепа маҳалласида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

📌 Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент туманидаги маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита туман вакиллиги томонидан “Ислом тинчлик дини”, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

▫️ Тумандаги “Гултепа” маҳалласида ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбирида маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

▪️ Тадбир давомида ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик борасида сўз юритилди.

▫️ Шунингдек, учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, гиёҳвандлик балоси каби мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди ҳамда мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_қарори

❗️ Субсидия ажратишда 3 та муҳим янгилик: энди уй-жойга эга бўлиш янада осон

📄 “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Президент қарорига шарҳ ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Яқинда Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
«Тошкент ҳокимлиги барча ОАВ вакиллари билан ишлашга тайёр ва ҳозиржавоб бўлади». Зоир Мирзаевнинг матбуот котиби журналистлар билан мулоқот қилди.

Батафсил — https://dy.uz/zJs7n