Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ҳадя

Бағрикенглик ва саховат ифодаси

💫 Қурбон ҳайит байрами кунлари Тошкент туманидаги деярли ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса ва боқувчисини йўқотган хонадон вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

♻️ Ҳайит байрамлари қадимдан халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган.

❇️ Ушбу байрамда ота-она ва фарзандларга совға улашиб, уларни қувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб қалбларига сурур бағишлаш динимиз тарғиб қилган амаллардандир.

✳️ Ҳайит байрами кунлари бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби савобли ишлар улуғ амаллардан эканлигини ҳис этган ҳар бир маҳалла раиси ҳомийлар билан биргаликда меҳрга ташна қалбларни зиёрат қилиб, ўз эътиборларидан фориғ этмадилар.

Тошкент тумани ҳокимлиги савобли ишларда фаол бўлган маҳалла раислари ва ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website