Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.68K subscribers
21.3K photos
4.8K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Дайжест

❗️5 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

*Бекобод шаҳри.
Аҳоли учун қулай бўлган, арзонлаштирилган нархларда савдо ярмаркаси назорат остида

*Оққўрғон тумани.
Туман фахрийси билан ижодий учрашув

*Оҳангарон шаҳри.
Вилоят прокурори ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлди

*Янгийўл шаҳри.
Янги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади

*Юқори Чирчиқ тумани.
Кичик саноат зоналари муаммолари мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Китоб – ҳаётни яратувчи мураббийдир

*Бекобод тумани.
"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб"

*Паркент тумани.
Халқаро пресс-клубнинг “Портрет” лойиҳаси Паркент туманида

*Оҳангарон тумани.
Яна бир мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди

*Бўстонлиқ тумани.
ДХХ раиси кубоги учун баҳс бошланди

*Ангрен шаҳри.
Ёшлар ўртасида футбол мусобақаларига старт берилди

*Бўка тумани.
Бўкадан-Берлингача

*Чиноз тумани.
Оила мактаби

*Қибрай тумани.
Электрон поликлиника» ахборот тизимини ривожлантиришда яна бир қадам

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими М.Салиев тадбиркорлар билан учрашди

*Тошкент тумани.
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақаларга старт берилди

*Олмалиқ шаҳри.
Тиббиёт бирлашмаси раҳбари халққа ҳисобот берди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими О.Нурматов ташаббуси билан 2-гуруҳ ногирони Жўрайев Абдужалилга ногиронлик аравачаси (скутер) етказиб берилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍3
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
👍4👎1
#Семинар

“Аёллар дафтари” ҳар бир опа-синглимизнинг дардига малҳам бўлмоғи даркор

Тошкент тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Аёллар дафтари”нинг тўғри ва самарали юритилиши бўйича семинар ташкил этилди.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давра_суҳбати

📌 Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолияти жонланди-ми?

Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги “Ибрат” маҳалласида “Тошкент тумани ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда юзага келаётган муаммолар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Д.Хўжақулов, Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бўлим бошлиғи Э.Абдувалиев, Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Эргашев, Тошкент тумани прокурори – 2-сектор раҳбари А.Назаров, Тошкент тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Д.Муҳамедов ҳамда туман тижорат банк раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

🚧 “Автомагистрал” УК.: Келес – М.Фозилов йўли апрель ойи якунига қадар очилади

Тошкент туманида яшовчи фуқаролар Келес – М.Фозилов йўналиши йўл қисмининг ҳалигача таъмирланмаганлигидан шикоят қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилишган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

👉 Батафсил ўқиш

Йўл таъмирлаш ишлари ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍3👎1
#Ёшлардан_яна_бир_ютуқ

“Миллий АРТ” жамоаси республика босқичига йўлланма олди

Бугун “Хуш кайфият” Республика кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбек миллий аския санъатини ёш авлодга етказиш ва Ватанга муҳаббат ҳамда садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган “Хуш кайфият” Республика кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Тошкент тумани Маданият марказининг “Миллий АРТ” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Жамоага келгуси чиқишларида омад ва зафарлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5👎1
#Дайжест

❗️6 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бекобод шаҳри. Ҳукумат топшириғи қатъий назоратга олинди

*Оққўрғон тумани.
Таълим учун сармоя

*Оҳангарон шаҳри.
Вилоят ҳокими "Саховат" ва "Мурувват" уйларида бўлди

*Янгийўл тумани.
Маҳаллабай тадбиркорлик йўналишлари кенгайтирилмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Меҳнат ярмаркаси - бандлик, даромад ва фаровон ҳаёт гарови

*Юқори Чирчиқ тумани.
Халқ билан мулоқот фуқаролар ишончи, фаровонлигимиз асосидир

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

*Бекобод тумани.
Онажонларимиз яратган боғлар жаннатдан дарак!

*Паркент тумани.
Паркент туманида Халқаро спорт куни нишонланди

*Бўстонлиқ тумани.
Суҳбатда мигрантлар масаласи ўрганилди

*Ангрен шаҳри.
Бош шифокор аҳоли олдида ҳисобот берди

*Пискент тумани.
Сайловда энг муносиблар сараланади

*Чиноз тумани.
Чигит экиш бошланди

*Қибрай тумани.
Туман марказий йӯлларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолияти жонланди-ми?

*Олмалиқ шаҳри.
Қарор, назорат ва ижро: ноқонуний қурилмалар фуқаролар томонидан бартараф этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда

*Зангиота тумани.
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот берди

*Бўка тумани. Фонд томонидан зарур дори дармонлар бепул етказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

🌱 “Оқтом”да ҳашар: ерга 3 минг терак экилди

Бугун Тошкент туманидаги "Оқтом" маҳалласида туман ҳокими Одилхон Рустамов бошчилигида корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида ташландиқ-чегара ҳудудни "Яшил макон"га айлантириш мақсадида ҳашар уюштирилди.

Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доираси салкам ярим гектар ер майдонида 3 мингга яқин терак дарахти кўчатлари экилди.

Ҳашарда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати, Халқ таълими бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

⚡️Маҳалла ёшлари ўртасида илк маротаба “Беш ташаббус” олимпиадаси бошланмоқда!

Жорий йилнинг апрель, май, июнь ойларида "Ёшлар овози", "Ёш китобхон оила", "Мушоира", "Зукко китобхон", "Қувноқлар ва зукколар" республика танловлари; ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган мини-футбол, футбол, волейбол, енгил атлетика, streetball, шахмат, шашка, стол тенниси ва street workоut бўйича республика спорт мусобақалари; киберспорт мусобақаси ҳамда "Заковат" интеллектуал ўйинлари ўтказилади!

Ғолиблар 30 июнь – Ёшлар куни арафасида муносиб тақдирланадилар!

Рўйхатдан ўтиш учун: @beshtashabbusbot.

Азиз ёшлар! Ўз иқтидор ва истеъдодингизни намойиш этиш учун ажойиб имкониятни бой берманг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Хайрия – қалб малҳами

Тошкент туманидаги 20-умумтаълим мактаби бир гуруҳ ўқувчилари “Амалий фанлар ойлиги” доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 106-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлдилар.

Меҳр ва эътиборга муштоқ қалб эгаларига "Хайрия – қалб малҳами" ўқувчиларнинг қўл меҳнати ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасидан тушган хайрия пуллари эвазига совғалар олинди.

Ўйлаймизки, интернатга бўлган ушбу ташриф, туманимиз ўқувчилари қалбида меҳр-оқибат, шукроналик, ота-онасини қадрлаш ҳамда ёшларга яратилган имкониятлардан фойдаланиш туйғуларини шаклланишига, аъло ўқиб жамиятимиз учун керакли инсон бўлиб етишишларига туртки бўлади.

📹Батафсил: Муҳаммаддиёр Мирсултонов лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️ Президент соврини кимларга насиб этди?

Шу йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Чет тилларни ўрганиш агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Тошкент туман босқичи бўлиб ўтган эди.

Унда чет тилига қизиқувчи тумандаги 31 та мактабнинг 7, 8, 9-синф ўқувчилари иштирок этиб, тест синови натижаларига кўра 16 ва 8-умумтаълим мактаблари ҳамда 9-ИДУМ ютуқли ўринларни эгалладилар.

Туман марказий Маданият саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, ғолибларни эришган ютуқлари билан табриклади ҳамда 1-ўринни қўлга киритган 16-умумтаълим мактабига 100 миллион сўмлик, 2-ўрин ғолиби 8-умумтаълим мактабига 75 миллион сўмлик ва 3-ўринни эгаллаган 9-ИДУМга 50 миллион сўмлик сертификатларни тантанали равишда топширди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍7
#Савдо_ярмаркаси

🛒 Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари – назоратда

Шу кунларда ҳамюртларимиз муборак рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. Ушбу қутлуғ ойда аҳолини арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Тошкент туманидаги деҳқон бозорида савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳар куни махсус жиҳозланган қушхонада буқа ва қўй сўйилиб, аҳолига арзон нархларда сотилмоқда. Жумладан, шу кунга қадар тумандаги “Дурбек Замин” МЧЖга карашли қушхонада халқимизни арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 32 та қорамол ва 20 та қўй сўйилди. Юнусобод ҳудудида жойлашган “QUALITY MYAT” МЧЖга қарашли қушхонага Беларуссия Давлатидан 35 тонна музлатилган мол гўшти келтирилиб, савдога чиқарилди.

📌 Аҳолининг бирламчи эҳтиёжларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаш мақсадида туман ҳокими бошчилигида барча озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий оширилмаслиги назоратга олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍8👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🔎 Қарздорлиги мавжуд фуқароларнинг чет элга чиқиши чекланадими?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими бошлиғи ўринбосари Ёқинхон Юлбарсов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддасида давлат ижрочиси томонидан қарздор узрсиз сабабларга кўра ижро ҳужжатини ижро этмаган ҳолларда, унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳолатлари тўғрисида маълумот берилди.

📌 Фуқароларимиз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари”дан чипта сотиб олишда ва Ўзбекистон ҳудудидан чет эл сафарларига чиқиб кетишдан олдин, Мажбурий ижро бюросининг www.mib.uz сайти орқали мавжуд қарздорлик ва қўйилган чекловларни реал вақтда текшириб олишлари ва Ўзбекистон ҳудудини хотиржамликда тарк этишлари мумкин бўлади.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍1