Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Онлайн

Сув тармоқларини қуриш ишлари давом этмоқда

Айни вақтда Тошкент тумани аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган “Осиё тараққиёт банки” лойиҳаси асосида Гулистон ҳудудидаги “Боғбон” маҳалласи “Мустақиллик” кўчасида Д-110 мм.ли сув тармоғи ва кузатув қудуқларини ўрнатиш ҳамда Кўктерак ҳудуди “Калас” маҳалласида Д-110 мм.ли сув тармоқларини қуриш ишлари давом этмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️24 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Карантин талабларига риоя қилиш давр талаби

*Ангрен шаҳри.
Олис ҳудудда ободончилик ишлари жадал давом этаяпти

*Зангиота тумани.
Маҳалламиз ободлигига ҳар биримиз масъулмиз

*Тошкент тумани.
Ёшлар етакчилари билан мулоқот

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Масъуллар ҳудудларни ўрганди

*Оққўрғон тумани.
Бунёдкорлик манзили

*Янгийўл тумани.
2200 нафар аҳоли хонадонларига иссиқлик кирди

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиларининг бандликни таъминлаш бўйича тақдимоти

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Кексаларнинг дуоси билан маҳалада бунёдкорлик бошланди...

*Янгийўл шаҳри.
Спорт анжомлари "Мустақиллик" маҳалласида ишлаб чиқарилишини биласизми...?

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими қурилиш майдонида бўлди

*Чиноз тумани.
Ҳуқуқий билимлар — оммага

*Юқори Чирчиқ тумани.
Аҳоли қулайлиги учун ҳудудда тиббий кўрик ташкиллаштирилди

*Бекобод тумани.
Бекобод туманида ҳоким ёрдамчилари нималар билан банд?

*Оҳангарон тумани.
"Янгиобод"да нима гаплар?

*Қибрай тумани.
Оғир ҳудудларда олиб борилаётган ишлар сектор раҳбарлари назоратида

*Бўстонлиқ тумани.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар тақдирландилар

*Паркент тумани.
“Анка” хорижий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишлди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

▶️@minenergy_uz
Forwarded from MINENERGY.UZ
Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района pinned «Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди. Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан…»
Hurmatli fuqarolar elektr tarmoqlarida yuzaga kelgan uzulishlar sababli gaz va elektr bilan bog‘liq ko‘ngilsiz vaziyatlarni oldini olish maqsadida gaz hamda elektr moslamalarini nazorat qilishingiz va tarmoqdan vaqtincha uzib qo‘yishingiz so‘raladi.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
«Ўзсувтаъминот» АЖ:

💧Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.

Элект энергияси тикланганидан сўнг ҳам техник жиҳатларни инобатга олиб, сув таъминоти тизимида кечикишлар бўлишини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from MINENERGY.UZ
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Forwarded from MINENERGY.UZ
Ҳурматли истеъмолчилар!

Хабар берганимиздек, ҳудудлар бўйлаб электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Шу муносабат билан табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш мақсадида газ ҳамда электр жихозларини назорат қилишингиз ҳамда тармоқдан вақтинча узиб қўйишингиз тавсия этилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
⚡️⚡️⚡️Hurmatli tabiiy gaz isteʼmolchilari!

Respublikamiz boʻylab elektr energiyasi taʼminotida uzilishlar kuzatilmoqda.

Shu sababli xonadoningizdagi gaz jihozlariga yanada eʼtiborli boʻlishingizni soʻrab qolamiz.

Xonaga kirganingizda gaz hidi yo'qligiga ishonch hosil qilmaguncha, elektr jihozlarini yoqmang.

Кoʻp qavatli uylarda oʻrnatilgan zamonaviy elektr jihozlaridan, ikki konturli isitish qozonlaridan foydalanishda hushyorroq boʻlishingizni iltimos qilamiz.

Agar gaz isitish qozoningiz yerto'lada joylashgan bo‘lsa, albatta, uni qayta ko'zdan kechirgan holda foydalaning.

Agar xonadoningizdagi gaz jihozlaridan gaz sizib chiqish holatini sezsangiz, zudlik bilan xonalarni shamollatish choralarini koʻring va 104 avariya dispetcherlik xizmatiga murojaat qiling.

"Hududgazta'minot" AJ matbuot xizmati
⚡️⚡️⚡️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, олиб борилаётган амалий ҳаракатлар натижасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён, Белдирсой ва Амирсой тоғ дор йўлларида электр энергияси таъминоти тикланди. Ҳозирда дам олиш комплекслари одатий иш режимида ишламоқда.

Айни вақтда электр энергияси таъминоти ҳудудларда босқичма-босқич тикланмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from MINENERGY.UZ
Айрим ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда 3 кун электр энергияси бўлмайди” сарлавҳали асоссиз ва фейк хабар эълон қилинмоқда.

Ушбу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
⚡️Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошкент туман ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “Тезкор штаб” ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Тошкент туман ҳокимлиги марказий штаби;
☎️ (71) 203-55-22 (ички рақам 723) (24 соат)

Штаб раҳбари
– Тошкент туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Сардор Мирсагатов;
☎️ Тел: (99)832-12-48, (99) 850-24-24.

Штаб раҳбари ўринбосари
– Тошкент туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ботир Сирожиддинов;
📱 Тел: (99) 822-66-60

🔥 Тошкент туман Газ таъминоти филиали бошлиғи
Илхом Ёқубов;
📱 Тел: (94) 638-84-45
☎️ Тел: (70) 202-67-57 (диспетчер)

⚡️ Тошкент туман электр тармоқлари корхонаси
бошлиғи Отабек Усмонов;
📱 Тел: (90) 964-75-15
☎️ Тел: (78) 150-26-53 (диспетчер)

🚰 Тошкент туман Сув таъминот
бўлими бошлиғи Озод Норбоев;
📱 Тел: (97) 720-11-12
☎️ Тел: (95) 145-01-99 (диспетчер)

🚰 Тошкент туман Мусаффо Оби
ҳаёт МЧЖ бошлиғи Убайдулла Хидоев;
📱 Тел: (97) 701-08-19, (97) 701-08-53 (бош муҳандис)
☎️ Тел71-208-70-50, 95-
194-38-60 (диспетчер)

🏫 Тошкент туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Махмуд Ўткиров;
📱 Тел: (97) 741-99-69,
Тел: (94) 643-61-63 (диспетчер)

🏫 Тошкент туман Макта
бгача таълими бўлими бошлиғи Лола Қорабаева;
📱 (99) 863-45-57,
☎️ Тел: (97) 733-22-63 (диспетчер)

🚑 Тошкент туман
Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Хусан Асадов;
📱 Тел: (98) 369-83-38, (93) 806-21-60.
☎️ Тел: (93) 575-90-19 (диспетчер)

🚒 Тошк
ент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фахриддин Соатов;
📱 Тел: (98) 303-60-12
☎️ Тел: (70) 965-63-78 (диспетчер)

🚓 Тошкент
туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Баҳодир Аҳмедов;
📱 Тел: (97) 333-04-40.
☎️ Тел: 102, (70) 965-65-39 (диспетчер)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Forwarded from MINENERGY.UZ
Ҳурматли истеъмолчилар!

Аввал хабар берганимиздек, бугун, соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида мамлакатимиз ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Президентимиз топшириқларига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилди.

Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ва Сирдарё иссиқлик электр станцияларида аварияга қарши ҳимоя тизими ишлаб кетиб, иккала станциянинг ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияларининг иш фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси таъминотида узилишлар қайд этилди.

Ҳурматли истеъмолчилар, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон электр таъминоти тизими Марказий Осиё электр энергетика тизими билан параллел равишда ишлайди. Умумтизимнинг маълум бир ҳудудида кузатилган носозликлар бошқа ҳудудларни авариядан сақлаб қолиши, ёки аксинча, унинг барқарор ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аварияга қарши релели ҳимоя ва автоматика тизими энерготизим барқарорлиги учун амалга ошириладиган техник-муҳандислик ҳолати бўлиб, у тизимда турли носозлик ҳамда ёнғинлар чиқишининг олдини олади.

Ҳозирги вақтда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Носозликлар бартараф этилаётгани ҳақида қўшимча равишда ахборот бериб борилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
#тезкор_штаб
⚡️⚡️⚡️
Вилоят аҳолиси диққатига!

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ҳамкорликдаги тезкор штаби ташкил этилди.

Штаб аъзолари томонидан юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Вазият тўлиқ назоратда.

Ҳурматли фуқаролар!

Эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:

+99870 71 763-10-01

+99870 71 763-10-05

+99870 71 763-10-29

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok