Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Спортни сев, спорт билан яша”

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижрочиси доирасида туман Тиббиёт бирлашмаси, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида туман Тиббиёт бирлашмаси тизими ходимлари ўртасида эрталабки бадантарбия ва “Соғлом турмуш тарзи учун 5 минг қадам” шиори остида яёв юриш машғулотлари ташкил этилди.

📽 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий

Сессия иши давом этмоқда

Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб, вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади.

Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди.

"Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият" дея таъкидланди йиғилишда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Даврон Ҳидоятов: "Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш - юксак ишонч ва масъулият"

- Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш юксак ишонч ва масъулият. Мен учун аввалги ишлаган жойларим жуда катта тажриба бўлган. Энди мана шу тажрибамни, бор куч-ғайратимни Тошкент вилоятини ривожлантиришга сарфлайман.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Улуғбек Узоқов: "Пойтахт вилоятида биринчи бўлиш ютуқ эмас, мажбурият"

- Пойтахт вилоятида биринчи бўлиш - мажбурият. Чунки, вилоятнинг салоҳияти катта. Шу маънода билдирилган ишонч учун раҳмат. Шу пайтгача йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий назорат тизимини қиламиз.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Фото

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ССВ: ​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Бутун дунёда коронавируснинг тарқалиши янги босқичга киргани ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, инфекциянинг "британча штамм"и ҳам сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

— SARS-CoV-2 вируси геномини ўрганиш учун Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига юқумли касалликлар шифохонасидан ПЗР усулида олинган 33 та мусбат натижали томоқ-бурун намунаси “британча штамм”ни аниқлаш мақсадида юборилганди, — дейди Баҳодир Юсупалиев. — Ушбу намуналар ПЗР скрининги орқали биринчи босқич текширувидан ўтказилган. Натижада, улар орасида мутацияга учраган намуналар ҳам аниқланган. Куни кеча иккинчи тест босқичида мутация аниқланган намуналардан бирининг геном қисмларида “британча штамм”га хос бўлган қўшимча мутация мавжудлиги тасдиқланган. Бу намуна эса 10 ёшли бемор Ш. (қиз бола)га тегишли экани маълум бўлган.

❗️Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу вазиятдан келиб чиқиб, яна бир бор аҳолини ҳушёрликка, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юришга, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни мунтазам ювиб туриш каби кундалик одатларни канда қилмасликка чақириб қолади.

Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#Ёшлар_дастури_амалда

“Ёшлар дафтари”га киритилган болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

🚑 Туман тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Қудратилла Садиков бошчилигидаги шифокорлар бригадаси “Қизғалдоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган жисмоний нуқсони бор ва ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни уйма-уй юрган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказишди.

👨‍⚕️ Ушбу тиббий кўрикка ҳудудий поликлиниканинг лор, невропатолог, терапевт ва бошқа мутахассислари жалб этилиб, кун давомида 24 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида уларга шифокорлар томонидан керакли тавсиялар асосида зарур даво чоралари белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Коронавируснинг «Британча штамм»и қайд этилди
#30jan #COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Биласизми

📌 Ўзбекистонда 1 февралдан нималар ўзгаради?

👉 Президент қарорига кўра, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади;

👉 Вилоятлар марказларида туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш
бошланади;

👉 Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш
ажратилади;

👉 Бир қатор нефт маҳсулотларига солиқ ставкалари
оширилади;

👉 Судьяликка номзодлар имтиҳони Интернет тармоғида онлайн ёритиш
тартиби амалга киради.

Батафсил ➡️ ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг биринчи сонини томоша қилинг.

@maxsus_rakurs
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали Full HD сифатда томоша қилинг:
https://youtu.be/Zchk-b5KiOA

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке в качестве Full HD:
https://youtu.be/vFkra4vWnPY

@maxsus_rakurs
#Онлайн

⚠️ “Боғзор” подстанциясида трансформаторни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🛠Айни вақтда “Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси” авария-тиклаш бригадаси томонидан Дийдор маҳалласида жойлашган 35/10 кВ “Боғзор” подстанциясидаги шикастланган юқори кучланишли трансформаторни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

❗️ Шу сабабли қуйидаги маҳаллалар электр таъминотида бугун кеч соат 19-00га қадар вақтинчалик узилиш бўлиши маълум қилинади.

🔹 Кўксарой ҳудуди:
👉 Олтинтепа, Кўҳинур, Оқтош, Дийдор, Кўксарой, Беруний, Қорабўрик, Зарбдор, Шамсиобод маҳаллалари.

🔸 Қизғалдоқ ҳудуди:
👉 Боғизилол, Эъзоз, Захариқ маҳаллалари.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

“Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси”.

Telegram | Facebook | Instagram