Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ўқув_семинари

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили тушунтирилди

📌 Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари учун “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

💬 Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, туман Адлия бўлими бошлиғи Иззатжон Юсубжонов, туман Давлат хизматлари маркази директори Акбар Дадабоевлар иштирок этиб, тумандаги маҳалла фуқаролари йиғинлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 11-бандига мувофиқ, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини атрофлича тушунтириб ўтдилар.

♻️ Ушбу семинари 19 декабрь кунига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Oybek Abdulhayev
Kitobsevarlar, yaqinroq keling: siz kutgan yangilikdan xabardor bo'ling!

📚 An'anaviy tarzda o'tkazib kelinayotgan, yurtimizning turli hududlaridagi yoshlarni birlashtirib, kitobxonlik rivojiga hissa qo'shayotgan "Yosh kitobxon" tanlovi saralash bosqichi Toshkent tumanida o'tkazilish sanalari bilan tanishing:

- 10-14 yosh toifasida - 23-dekabr
-15-19 yosh toifasida - 24-dekabr
-20-30 yosh toifasida - 25-dekabr


🏢 Ishtirok etish uchun Yoshlar ishlari agentligining Toshkent tuman bo‘limiga uchrashishingiz so‘raladi.
Tel: 99 8950565 99 8980436

🔰 “Yosh kitobxon” tanlovining o‘tishi bilan bog‘liq jarayonlarni @yi_agentligi Telegram sahifasida kuzatib boring.

@yi_agentligi 👈
#Билдириш

Ҳурматли тенгдошлар, йигитлар, қизлар! Агар сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, @Yoshlar_aloqada_Bot орқали биз билан ўртоқлашишингиз мумкин. Мурожаатингиз албатта мутасаддилар назоратига олинади.

Унутманг, сиз билан биз бир кучмиз! Ватан эртаси эса кенг тафаккурли, билимли ёшлар билан янада порлоқ!

___

#Bildirish

Hurmatli tengdoshlar, yigitlar, qizlar! Agar sizda muammo, taklif va mulohazalar boʻlsa, @Yoshlar_aloqada_Bot orqali biz bilan oʻrtoqlashishingiz mumkin. Murojaatingiz albatta mutasaddilar nazoratiga olinadi.

Unutmang, siz bilan biz bir kuchmiz! Vatan ertasi esa keng tafakkurli, bilimli yoshlar bilan yanada porloq!

___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#Ёшлар_дастури
#4_сектор
#Маданият_ва_санъат

🪕 Туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси доирасида 3-умумий ўрта таълим мактабида 4-сектор миқёсида чолғу, тасвирий санъат, қўшиқ, шеърият, яккахон рақс, гуруҳ рақси сингари 7 йўналиш бўйича фестивал-танлов ўтказилди.

🎼 Тошкент тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган 1, 2, 3, 30-умумтаълим мактабларининг 50 нафар ўқувчи ёшларидан иборат бўлган ҳудудий саралаш босқичида 21 нафар ўғил-қизларимиз ғолиб деб топилиб, Давлат солиқ инспекцияси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

🔹 Ушбу кўрик-танлов туман Давлат солиқ инспекцияси, Маданият бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Баркамол авлод болалар мактаби ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ёшлар_дастури
#1_сектор

🎭 “Қувноқлар ва зукколар” – саралаш босқичи бошланди

🔖 Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбир дастури ижроси доирасида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи бошланди.

“Тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги 15-умумтаълим мактабида 1-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

🏆 Унда 4, 7, 14, 15, 16-умумтаълим мактаблари жамоалари иштирок этиб, танлов шартлари бўйича тўпланган якуний балларга кўра, 1-ўринни 14-умумтаълим мактабининг “Осмондаги болалар” жамоаси қўлга киритди.

📌 Кўрик-танловнинг саралаш босқичи давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ёшлар_дастури
#3_сектор

👰 “Бувижоним кийган либослар”

🔖 Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижроси доирасида 3-сектор ҳудудидаги 19-умумтаълим мактабида “Бувижоним кийган либослар” деб номланган тадбир ўтказилди.

🎭 Ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда мактабнинг 8-11-синф ўқувчи қизлари иштирок этиб, ўзбек аёллари, нуроний бувилари кийган либосларни театрлаштирилган саҳна кўриниши тарзида намойиш этиб, ўз саҳна кўринишлари орқали миллий кийимларимиз ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

🎁 Танловни ташкил этишда фаол иштирок этган ўқувчи қизлар алоҳида эътироф этилиб, муносиб тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури
#Китобхонлик

📚 Электрон кутубхона ташкил этилди

💬 Тумандаги 24-умумтаълим мактабида ўтказилган "Раҳбар ва ёшлар" учрашувида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ўқувчилар томонидан мактабда электрон кутубхона ташкил этиш таклифи билдирилган эди.

🤝 Таклиф қўллаб-қувватланиб, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ушбу умумтаълим мактабидаги ўқув компьютерларига электрон адабиётлар базаси жойлаштирилиб, электрон кутубхона фаолияти йўлга қўйилди.

📌 Мазкур электрон кутубхонага 1000га яқин электрон китоблар топширилди ҳамда "Кўчма кутубхона" ташкил этилиб, унга турли хилдаги китоблар, энциклопедиялар, бадиий ва шеърий тўпламлар билан таъминланди.

👩‍💻 24-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мухлиса Рашидова электрон китоблар билан танишиб чиқиб, ўз фикрларини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚒 Профилактик тадбирлар давом этмоқда

⚡️ Барчамизга маълум, жорий йил 25 ноябрдан 25 декабрга қадар юртимиз бўйлаб “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда.

♻️ Ойлик доирасида туман ҳудудида куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ис газидан заҳарланиш, газ портлаши ва ёнғинлар каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳлар томонидан аҳоли орасида ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

🎥 Батафсил "O`zbekiston 24" лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram
​​#Hududgaz_Toshkent

Мақсад истеъмолчиларни рози қилиш

🚚Куз-қиш даврида аҳолининг “зангори олов”га бўлган эҳтиёжи ошиши табиий. Тошкент вилоятида бугунги кунда 50 минг 001 та аҳоли истеъмолчиларига туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимлари томонидан суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади. Жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 6 миллион 884 минг 900 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Истеъмолчиларга узлуксиз суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш мақсадида, газ таъминотининг туман ва шаҳар бўлимларида махсус 25 та “ISUZU”, 1 та “ЗИЛ” ва тоғли ҳудудлар учун “МАN” автотранспорт воситалари хизмат кўрсатяпти.

📌Барча автотранспорт воситалари маиший газ баллонлардаги суюлтирилган газ ҳажмларини ўлчаш учун электрон тарозилар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, аҳоли ва соҳа ходимларига қулайликлар яратиш учун газ баллонларга махсус стикерлар ўрнатилган бўлиб, бу истеъмолчиларнинг газ баллонлари қаерда экани ва вақтида аҳоли хонадонларига етиб боришини таъминлайди.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июлдаги 348-сонли қарорига асосан, суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва алмаштириш учун тасдиқланган тарифларга мувофиқ газ таъминоти ташкилотининг хизматидан фойдаланиши кўзда тутилган.

✳️Бугунги қиш мавсумида табиий газ босими пасайган аҳоли хонадонларининг ҳам қишдан беталофат чиқишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларга қўшимча суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, истеъмолчиларга суюлтирилган газ ҳажмларини етказиб бериш ва маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#сессия
#онлайн

VI чақириқ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг навбатдаги XХII сессияси ўз ишини бошлади.

Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/toshkenttumanihokimligi