Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.23K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ; 2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

RU: По состоянию на 9 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 555.

Манба @ssvuz
#Ёшлар_иттифоқи

🏪 Хабарингиз бор, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий, маҳаллий бўлимлари қошида ҳайрияларни мувофиқлаштириш марказлари фаолияти иш олиб бориб бормоқда.

🧑🏻👱‍♂️Бу масканларда эзгу юмушларни Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан "Волонтёр ёшлар" яъни, кўнгиллилар гуруҳлари бажармоқда.

👣Бу гуруҳларга аъзо бўлган юзлаб ёшларимиз марказларга келиб тушган маҳсулотларни жойлаш ва етказиб бериш ишларини беғараз бажармоқда.

👥Бугунги кунга келиб вилоят бўйича шундай кўнгилли ёшлар гуруҳларида жами 500 га яқин волонтёрлар аъзо бўлдилар.

📊Тошкент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказида жами 20 дан зиёд ёшлар фаоллик кўрсатмоқдалар.

☎️Шу кунга қадар мазкур марказ томонидан умумий 2000 га яқин инсонларга кўмак берилган бўлса, уларнинг 230 нафари марказда ташкил этилган телефон орқали келиб тушган мурожаатлар эгалари саналади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Бугун Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги.

Амир Темур, Темур, Темурбек (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул) 1336 йил, 9 апрел Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган.

1405 йил, 18 феврал Самарқандда, Ўтрор ш., дафн этилган.


У ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси.

@toshkenttumanihokimligi
⚡️ Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати

Манба 👉 @huquqiyaxborot

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалолиддин домла Ҳамроқулов карантин даврида мўминнинг одоби ва ўзини қандай тутиши ҳақида.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Гоҳи-гоҳида оинаи жаҳонда ёки ижтимоий тармоқларда бугунги имтиҳонли кунларда хонадондаги озиқ-овқатларини кўз-кўз қилаётганларга гувоҳ бўляпмиз.

Азизлар, инсоф қилайлик.

Имтиҳонли кунларда бу мусулмон одамга ярашадими?!»

Абдуқаҳҳор домла Юнусов ижтимоий тармоқлардаги айрим салбий одатлар ҳақида.
_______

«Иногда мы становимся свидетелями, как люди в столь сложное для страны время демонстрируют свои обильные домашние застолья в социальных сетях или иным способом.

Дорогие сограждане, давайте будем милосердны!

Подходит ли такое поведение для мусульманина в эти скорбные дни?»

Абдукаххор домла Юнусов о некоторых негативных привычках в соцсетях.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

________

По состоянию на 9 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 582.

Манба:
@ssvuz
Forwarded from Times.uz
❗️Яна 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан фориғ бўлди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
⚡️⚡️ Ҳудудларда электр энергияси узилиши бўйича туман ҳокимлиги ахбороти

🌱 Баҳор фасли бўлишига қарамасдан республикамиз ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кузатилди.

🌦 Об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли туманнинг турли ҳудудларида дарахтлар синиб, электр тармоқлари зарарланди ва электр энергиясида узилишлар юзага келди.

⚠️ Эрта тонгдан туман ҳокимлиги томонидан ҳудудлардаги вазият ўрганилиб, авария ҳолатларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўришга киришилди.

🛠 Ҳозирги вақтга қадар туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича 10 та бригада ташкил этилиб, ҳудудларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

📌 Тез фурсатларда туманнинг барча ҳудудларида электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Фурсатдан фойдаланиб туманимиз аҳолисидан юзага келган вазиятни тўғри қабул қилиб, уйларида қолишларини сўраб қоламиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҲАҚИҚАТГА ЗИД.

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган. Вазирлик:

ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш КИРИТИЛМАГАНИНИ маълум қилади ва

абитуриентларни ЁЗГИ ИМТИҲОН ҳамда синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради!

🌀 Республикамиздаги 47 та тиббиёт коллежини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиш белгиланган. Мазкур техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: @aoka_uz
Рустам Холматов kun.uz га интервью бердивилоятимизда карантин тартиблари янада кучайтирилади

👥 Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилаётган 20 800 ўринга мўлжалланган карантин полигонида 8096 нафар фуқаро жойлаштирилган.

Бугунги кунда карантин муддатини ўтаб бўлганларга жавоб берилди, ҳозирги вақтда 894 нафари тиббий муассасаларда, 7137 нафари эса махсус муассасаларда, 3332 нафари уй шароитида назоратда сақланмоқда.

🏘Уй шароитида карантинга олинган 3332 нафар фуқаро 795 та оила вакиллари ҳисобланади.

💰“Вилоятимиз Санитария Эпидемиология осойишталик марказига “Инқирозга қарши курашиш” республика жамғармаси томонидан қўшимча 13,5 млрд. сўм маблағ ажратиб берилди.

Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​#эслатма

Коронавирус инфекцияси “COVID-19” билан боғлиқ вазиятни енгиллаштириш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги "Инқирозга қарши курашиш" жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан масофадан туриб вилоят Молия бош бошқармаси ва вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан мунтазам равишда назорат олиб борилмоқда.

Жумладан, харажатларининг мониторингини юритган ҳолда асосланмаган ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

@toshkentviloyatmoliya
@toshvil_koronavirusinfo
#bizyengamiz #sinovdavri #vahimasizkarantin