Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Дайжест

❗️14 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
Бугунги давр лоқайдликни кечирмайди

🔘Чиноз тумани. Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга

🔘Паркент тумани. Туманда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

🔘Зангиота тумани. "Аёллар дафтари"нинг имтиёзлари натижаси ўрганилди.

🔘Олмалиқ шаҳри. "Обод маҳалла" дастури ижроси назоратда

🔘Чирчиқ шаҳри. 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича саф кўриги ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри. Огоҳлантириш хатлари берилди

🔘Бўстонлиқ тумани. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар йўқланди

🔘Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳокими бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Қибрай тумани. Туркиялик сармоядор корхона фаолиятини кенгайтириш истагини билдирди

🔘Бекобод тумани. Крименоген вазияти оғир тоифага кирувчи маҳаллаларда қандай ишлар олиб борилмоқда

🔘Тошкент тумани. Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Иқтисодий ривожланиш Европадан Осиё мамлакатлари томонига ўтмоқда», – эксперт

«Жаҳон тараққиётининг иқтисодий ўсиши – Европа мамлакатларидан Осиё мамлакатлари томонига ўтмоқда. Буни ҳамма кўриб турибди ва бу жараён кучаймоқда.

Ўзбекистон етакчисининг саъй-ҳаракатлари туфайли нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиёда яхши томонга ўзгаришлар рўй берди. Барча масалаларда – хавфсизлик, савдо-иқтисодий, ишлаб чиқариш, туризм соҳалари ривожланди ва мустаҳкамланди», – дея қайд этди Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Афғонистонни тиклаш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак», – сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитига бағишланган мақоласида қўшни Афғонистон муаммосига эътибор қаратиб, бу мамлакат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож экани таъкидланган эди.

Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраевнинг фикрича, бунинг биринчи шарти – Афғонистон терроризмдан холи ҳудудга айланиши керак.

«Афғонистонни тиклаш учун, уни замонавий ҳаётга қайтариш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак. Агар афғон ҳукумати дунё миқёсида тан олинмоқчи бўлса, бирорта террористик гуруҳга жой бермаслиги керак», – дея қайд этди Жўраев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксперт ШҲТ саммитида муҳокама қилинадиган «транзит коридори» нима учун муҳим эканини тушунтирди

ШҲТнинг Самарқанд саммитида ўзаро транспорт боғлиқлик – «транзит коридори» муҳокама қилиниши кутиляпти. Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев бу учун муҳим эканига эътибор қаратди.

«Шарқ мамлакатлари ўз маҳсулотларининг Европага боришидан манфаатдор. Европа ҳам худди шундай, жаҳон бозорига чиқишни истайди. Уларни бирлаштирувчи – транспорт коридорлари.

Транспорт коридорлари – ҳамманинг манфаатига мос келади. Марказий Осиё – шарқ билан ғарбни, жануб билан шамолни боғловчи ҳудуд ва транзит ролини бажаради. Бу ердан Буюк ипак йўли бекорга ўтмаган», – дея таъкидлади сиёсатшунос.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Хитой Раиси Си Цзиньпин Самарқанд аэропортида тантанали кутиб олинди

Facebook|Instagram|Twitter
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон прибыл в город Самарканд для участия в заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.

#sammit #ShHT #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов прибыл в нашу страну для участия в мероприятиях заседания Совета глав государств Шанхайской организации сотрудничества в качестве почетного гостя.

#sammit #ShHT #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани_ДСИ
#мол_мулк_ва_ер_солиғи

♻️ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида ихтиёрий равишда тўлаб қўйди, Сизчи?

Солиқларни ихтиёрий ва ўз вақтида тўлаш – ҳар бир фуқаронинг ўз мамлакати тараққиётига, унинг қудратини мустаҳкамлашга, турмуш фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссасидир.

🔹 Мол-мулк ва ер солиғини солиқ органлари ёки банк филиалларида, шунингдек Payme, Click ва бошқа мобил иловалардан фойдаланган ҳолда тўлаш имконияти мавжуд.

Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⚡️ Самарқанд дунё лидерларини йиғмоқда

Бугун Самарқанд 14 давлат раҳбари иштирок этадиган йирик саммитга мезбон бўлади. Эрта тонгдан юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш маросимлари бошланган.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмондан кейин, қардош туркманларнинг «ворис» Президенти Сердар Бердимуҳаммедов тантанали кутиб олинди.

Шунингдек, Россия федерацияси Президенти Владимир Путин Самарқандга етиб келмоқда.

Маълумот учун, аввал келиши айтилаётган Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат чегарасидаги вазият туфайли ШҲТ саммитида иштирок этмайдиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бутунжаҳон_тозалик_куни

♻️ Ҳашар – элга ярашар

❇️ Тошкент туманида "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан ҳашар уюштирилди.

✳️Унда Тошкент тумани ҳокимлиги, Маҳалла бўлими, Ўзбекистон Экологик партияси туман бўлими, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, Ободонлаштириш бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирок этдилар.

🟢 Бутунжаҳон тозалик куни – инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Шундай экан, ушбу кун муносабати билан ўтказилган ҳашар доирасида, нафақат Тошкент туманининг марказий кўчалари чиқиндилардан тозаланди, балки мавзуга доир чақириқлар, шиорлар, эслатмалар билан тумандошлар атроф-муҳитни озода сақлашга чорланди.

Бу каби тозалик акцияларини ҳар бир маҳаллада ўтказиш режалаштирилган.

📹 Батафсил видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Расмий_муносабат

🔹 Қонуний равишда қурилаётган уй-жойга маҳалла раиси аралашмайди

📌 Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани, А.Навоий маҳалласи, Равнақ кўчасида истиқомат қилувчи фуқародан келиб тушган мурожаат эълон қилинган эди.

📝 Унда уй-жой қураётган фуқаро томонидан йўл тўсиб қўйилганлиги ва бунга маҳалла раиси бепарво эканлиги айтилган.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️15 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Паркент тумани.
Мактабгача таълимга эътибор

🔘Зангиота тумани. Туманда таълим тизимида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар таҳлил қилинди

🔘Олмалиқ шаҳри. Битирувчи ёшлар ва ишсиз фуқаролар учун "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

🔘Чирчиқ шаҳри. Қандолатчилик тадбиркорлик субъекти иш бошлади

🔘Нурафшон шаҳри. Тиббиётнинг табиий таклифлари

🔘Бўстонлиқ тумани. Кичкинтойларнинг суннат тўйи ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

🔘Қибрай тумани. Бирдамлик кўчасида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

🔘Оққўрғон тумани. Мақсад истеъмолчиларни рози қилиш

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Қандолатчилик тадбиркорлик субъекти иш бошлади

🔘Бекобод тумани. Хайбат кўл балиқ овчилик жамиятига пресс тур ташкил қилинди

🔘Тошкент тумани. Бутунжаҳон тозалик куни: Ҳашар – элга ярашар

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш-камбағалликни қисқаришидан даракдир

🔘Янгийўл тумани. Барчаси бир манзилда жамланган спорт майдончаси

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

📝 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

☑️ Иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.

👉Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website