Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.3K photos
4.26K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🇺🇿 Тошкент туманида мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги шодиёналари ўзгача руҳда нишонланди

Бугун Тошкент тумани марказидаги Амфитеатрда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

🔸 Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ва ёшлар, таклиф этилди.

🎼 Байрам тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари, ёш ижрочилар, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, “Ниҳол” давлат мукофоти соҳибаси Дилсўз, хонанда Даврон Аҳмедовлар шўҳ куй-қўшиқлари билан йиғилганларга байрамона кайфият бағишладилар.

📌 Эътиборлиси, илк маротаба байрам тантаналари вилоят миқёсида биринчилардан бўлиб ҳокимликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жонли эфирда ҳамда туман ҳокимлиги қаршисида ўрнатилган LED экран орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Жараён ушбу қисқа видеороликда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🇺🇿 Тошкент туманида мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги шодиёналари ўзгача руҳда нишонланди

Кеча Тошкент тумани марказидаги Амфитеатрда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

🎼 Байрам тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари, ёш ижрочилар, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, “Ниҳол” давлат мукофоти соҳибаси Дилсўз, хонанда Даврон Аҳмедовлар шўх куй-қўшиқлари билан йиғилганларга байрамона кайфият бағишладилар.

📌 Эътиборлиси, илк маротаба байрам тантаналари вилоят миқёсида биринчилардан бўлиб ҳокимликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жонли эфирда ҳамда туман ҳокимлиги қаршисида ўрнатилган LED экран орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Байрамнинг тўлиқ тафсилотлари юқоридаги видеороликда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🔹 Тошкент тумани маҳаллаларида истиқлол шодиёналари давом этмоқда

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги байрам тадбирлари давом этмоқда.

🔸 Тошкент туманининг ҳар бир ҳудудида ҳам ана шундай байрам тадбирлари уюштирилиб, тадбирда жам бўлган нуроний отахонлар, мунис онахонлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар бугунги дориламон кунларга шукроналар айтиб, дуога қўл очмоқдалар.

💠 Ана шундай байрам тадбирларининг навбатдагиси туманнинг Қизғалдоқ ҳудудидаги “Эъзоз” тантаналар мажмуасида маҳалла раислари ва саҳий тадбиркорлар ташаббуси билан ўтказилди.

🎉 Қувонарлиси, ушбу байрам тадбирида ҳудудда истиқомат қилувчи 19 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ҳам муносиб нишонланиб, уларга ҳомийлар томонидан ҳозирланган совғалар улашилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Мустақиллик байрами тантаналари “Исроилобод”да давом этди

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманининг ҳар бир ҳудудида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги байрам тадбирлари давом этмоқда.

🔸 Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Кўктерак ҳудудидаги “Исроилобод” гузарида ўтказилиб, унда Кўктерак ҳудудидаги Фаровон, Уч чинор, Маърифат, Гулобод, Халимкўп ва Калас маҳаллалари аҳли жам бўлишди.

Тафсилотлар “Yoshlar” телеканалининг “Yangi davr” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🔔 Тошкент тумани мактабларида биринчи қўнғироқ янгради

🏫 Бугун Тошкент туманидаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

💠 Тадбирларда ҳокимлик ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, 30 мингдан зиёд ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек тумандаги мактабларнинг собиқ битирувчилари бўлган вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

🔹 Мактабга илк бор қадам қўяётган биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

🔸 “Биринчи қўнғироқ” тадбиридан сўнг меҳмонлар 1-11-синфларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилган “Мустақиллик дарслари”да қатнашдилар.

🎥 Жараёнларни бевосита кузатиш мақсадида тасвирга олиш гуруҳимиз тумандаги 7 ҳамда 14-умумтаълим мактабларида бўлди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Мактабларда янги ўқув йили бошланди

🔸 Кеча юртимиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида жумладан, Тошкент туманидаги таълим муассасаларида ҳам биринчи қўнғироқ янграб, янги ўқув йили бошланди.

🏫 Тумандаги 20-умумтаълим мактабида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбири Муҳаммаддиёр Мирсултонов лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website