Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.61K subscribers
21.1K photos
4.76K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент давлат аграр университетида вилоятда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис бўлиб ўтмоқда.

❗️Мажлисда Марказий Сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев сўз олиб, номзодни сайлаш тўғрисида маълумот берди.

📌Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этмоқда.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Онлайн

Қўшма йиғилиш: саноқ комиссияси хулосаси кутилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши давом этмоқда.

❗️Йиғилиш кун тартибидан бўшаб қолган ўринга Тошкент вилоятидан Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи ўрин олган.

📌Айни пайтда Сенат аъзолигига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов номзоди илгари сурилиб, яширин овоз бериш жараёнлари ниҳоясига етди. Саноқ комиссияси якуний натижаларни кўриб чиқмоқда.

⚡️Қўшма мажлисда иштирок этган маҳаллий кенгаш депутатлари номзодни ёқлаб овоз берган тақдирда, Сенат аъзоси сайланган ҳисобланади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#онлайн

Қўшма йиғилиш: Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди

⚡️⚡️Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4 та сайлов блютени ҳақиқий эмас, деб топилди, 9 та блютендан фойдаланилмади.

❗️Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, вилоят ҳокими мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

📌Қўшма йиғилишда Д. Ҳидоятов сўз олиб, билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирди.

Вилоят раҳбарини бундай юксак мартаба билан самимий қутлаймиз ва масъулиятли вазифада улкан муваффақиятлар тилаймиз.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда "Тошкент" телерадиоканали ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар натижаларини кенг оммага намойиш этишга қаратилган “Жонли мулоқот” кўрсатувларини давом эттирмоқда.

📌Унда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил қилинмоқда.

🎞Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун соат 21:00 да Тошкент тумани сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

☎️Мавзу юзасидан саволларингизни (71) 214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

🎥Демак, бугун, соат 21.00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини ўтказиб юборманг!

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Президентдан ижтимоий кўмак оилаларга етказилди

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг август ойида айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, сектор раҳбарлари томонидан тумандаги мавжуд 68 та маҳаллада истиқомат қилувчи 694 та "Темир дафтар"га киритилган 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор оилаларнинг 1 минг 731 нафар фарзандларига 500 минг сўмдан жами 865 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари манзилли равишда етказилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🛣 “Келес йўли” кўчаси очилиш арафасида...

Аввал хабар берганимиздек, “Келес йўли” кўчасининг Тошкент туманига кириш қисмидан “Ҳасанбой ота” жоме масжидигача бўлган қисми 2021 йил 14 июль кунидан транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик ёпилган эди.

Айни вақтда юқоридаги йўл минтақаси ҳамда Тошкент туманини пойтахт Тошкент шаҳри билан боғловчи йўл ўтказгич (кўприк)да кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, аввалги 4 қаторли қатнов қисмига эга бўлган йўл ўрнида 6 та асосий ва 4 та қўшимча қаторли кенг ва равон йўл бунёд этилмоқда.

Фуқароларимиздан туман ҳокимлигига келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, гарчи йўл қурилиш ишлари тўлиқ якунига етмаган бўлсада, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, эртага 25 август кунидан “Келес йўли” кўчасининг ёпилган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун қайта очилади.

Йўл қурилиш жараёнлари ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

30 нафар тингловчи тест синовларидан ўтказилди

Хабарингиз бор, ишсиз ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, маблағ билан таъминлаш, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида туманимизда “Ёшлар: 1+1” дастурига старт берилган.

❗️Ўтган вақт мобайнида дастур доирасида ўқиган тингловчиларнинг деярли барчасига сертификат берилиб, ўз бизнесларини бошлаш учун кредит ажратилди.

📌 “Ёшлар: 1+1” дастурининг 9-гуруҳ тингловчилари учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида ҳам банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтилди.

✳️Куни кеча улар учун тест синовлари ўтказилди. 30 нафар битирувчининг барчаси тест синовларидан ўтишга муваффақ бўлиб, имтиёзли кредит олиш учун бериладиган сертификат эгаси бўлиш имконини қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жараён

Аҳоли билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда

🚒 Тошкент туманида аҳоли турар-жойларида ҳамда корхона ва ташкилотларда фуқароларнинг электр энергияси, табиий газдан нотўғри фойдаланиши, ис газидан заҳарланиши ва нобуд бўлишининг олдини олиш, аҳоли турар-жойларининг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганишни ташкил этиш, фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🧯 Жумладан, кеча "Кенсой" маҳалласида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёнғинга қарши кураш жамияти хизматчилари, туман Электр тармоқлари корхонаси, "Тошкент тумангаз" бўлими, "Сувоқава" корхоналари билан ҳамкорликда аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир жараёни суратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube