Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.1K photos
4.23K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

“Ташаббусли бюджет”: тушунтириш ва тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига мувофиқ, openbudget.uz – “Очиқ бюджет” портали орқали фуқаролардан таклифлар қабул қилинди.

Айни вақтда туман Молия бўлими ва Молия вазирлиги Ахборот хизмати томонидан тумандаги маҳаллаларда аҳоли ўртасида Openbudget.uz портали орқали таклифларга овоз бериш юзасидан тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, навбатдаги тарғибот тадбири Масалбой ҳудудидаги “Соҳибкор” маҳалласида ўтказилиб, унда мутахассислар томонидан аҳолига Openbudget.uz портали орқали таклифлар юбориш ва тасдиқланган таклифларга овоз бериш бўйича тушунтириш берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН❗️

🔵Бугун соат 17:00да Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Сайёра Баратова билан онлайн суҳбат бўлиб ўтади.

🟢САБАБ: Ташкилот атрофида бўлаётган турли гап-сўзлар, Оққўрғон, Чирчиқ, Янгийўлда содир бўлган ҳолатлар.

🔴Сизда ҳам тизимга доир савол бўлса, иштирок этинг, савол йўлланг.

Суҳбат мавзулари:

МТТ да таомнома
Заҳарланиш сабаблари
Тизимда коррупция ва ўғирликка қарши кураш
Кадрлар масаласи
Хусусий боғчалардаги вазият

❗️Суҳбатни You Tube саҳифамизда ҳам кузатишингиз мумкин.

© Yoshlar kundaligi
#ҳоким_қабули

Ҳокимликка даъвогар... ҳоким қабулига келди

❗️Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси биносида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бошчилигида оммавий қабул ўтказилди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

– Кейинги йилларда сизлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз тимсолида биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз.

Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар. Агар биз иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур.

Facebook|Instagram|Twitter
Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.

Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари тадбиркор ёшлар ва аёллар сафи кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Мен бугун ушбу залда ва жойлардаги студияларда қатнашаётган юзлаб тадбиркор ёшлар ва опа-сингилларимизни кўриб турганимдан бениҳоят хурсандман.

Биз кейинги 2 йилнинг ўзида, фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик. Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

- Биз доимо изланиб, янгиликка интилиб яшайдиган тадбиркор-ларимизни, ўз ишига фидойи ва жонкуяр, ватанпарвар инсонлар деб биламиз ва уларни қадрлаймиз.

Айниқса, мураккаб пандемия давридаги синов ва қийинчиликлар пайтида ҳам, халқимизга мададкор бўлиб, ўз бизнесини нафақат сақлаб қолган, балки янги иш ўринларини яратиб, муҳтожларга кўмак бераётган ҳамда ишлаб чиқариш ва экспортни оширган тадбиркор дўстларимга бугун чин қалбимдан раҳматлар айтаман.

Ана шундай фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва чизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушди ва шу кунгача, жойларда уларнинг кўпчилиги ҳал этилди.

Айниқса Андижон, Наманган ва Сурхондарёда ишлар тизимли ташкил қилиниб, тадбиркорларимизнинг 90 фоиз муаммолари қисқа фурсатларда ҳал қилиб берилгани, албатта қувонарли ҳол.

Қаерда муҳит яхши бўлса, ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари Президент талабини тўғри тушунган бўлса, ўша ерда ишлаш услуби, тадбиркорларга муносабат ўзгарган.

Аксинча, тадбиркор дарди билан яшамаган, улар кўтарган муаммоларнинг ичига кирмасдан, кўмак бермаган раҳбарлар фаолиятига эса, халқимизнинг ўзи баҳо беради ва бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ ва келажакда ҳам шундай бўлади.

Бир нарсани барчамиз аниқ тушуниб олишимиз лозим. Тадбиркорларимизнинг ушбу мурожаатлари, амалдаги ислоҳотларимиз кўзгусидир.

Шу боис, ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари келиб тушган мурожаатларни ўзларининг фаолиятига баҳо деб билишлари, бундан тўғри хулоса чиқариб, кескин ўзгаришлар қилишлари зарур ва шарт.

Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter