Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Мурожаат_ва_ечим

“Ойдин ҳаёт”дан келган мурожаатлар ўрганилди

Бугун туман ҳокими Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, туман Кенгаши депутати Наримон Ачиловлар ҳамроҳлигида Юнусобод ҳудуди “Ойдин ҳаёт” маҳалласи аҳолисидан ҳокимлик телеграм боти орқали келиб тушган мурожаатларни бевосита маҳалланинг ўзига бориб ўрганди.

Жумладан, мурожаатларда қайд этилган кўчаларни асфальт қилиш, ҳудуддан ўтган ариқ-зовурдаги антисанитария ҳолатини бартараф этиш ҳамда бошқа муаммоли масалалар бевосита фуқаролар иштирокида атрофлича ўрганилиб, масалага ижобий ечим топиш борасида туман ҳокими томонидан тегишли масъулларга аниқ топшириқ ва бажариш муддатлари белгилаб берилди.

Шунингдек, ҳудуддаги умумтаълим мактабининг ҳозирги ҳолати кўздан кечирилиб, бу ерда ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш, мактабга туташ кўча бўйлаб пиёдалар йўлакчаси қурилишини ташкиллаштириш бўйича келишиб олинди.

Туман ҳокимининг маҳаллалар бўйлаб аҳоли билан мулоқотлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

Солиқ инспекциясида коррупцияга ўрин йўқ

Туман Давлат солиқ инспекцияси таркибий тузилма раҳбарлари ва шахсий таркиб ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда солиқ хизмати органларида коррупция иллатига бошловчи салбий омилларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Йиғилишда Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг Шахсий хавфсизлик ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи Ойбек Абдусаломов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёр Хўжаяров, туман прокурори ёрдамчиси Бобур Олимовлар сўзга чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ходимлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай турига қарши курашиш борасида ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирлари, порахўрликка сабаб бўлувчи омиллар юзасидан атрофлича фикр юритдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Маслаҳат учрашуви натижалари Марказий Осиёда яшаётган биродар халқларимизнинг кўпқиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш ишига муносиб ҳисса қўшишига ишончим комил

Президент: Уверен, что результаты Консультативной встречи станут достойным вкладом в дело дальнейшего укрепления многопланового партнерства братских народов Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жараён

Осиё тараққиёт банки лойиҳаси қачон якунланади?

Тошкент туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи долзарблигича қолаётганлиги, виртуал қабулхона, телеграм бот орқали аҳолидан келаётган мурожаатларнинг аксарияти айнан ичимлик суви масаласи билан боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Тоза ичимлик суви муаммоси Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг якунига етказилиши билан ҳал этилишини инобатга олган ҳолда, туман ҳокими Одилхон Рустамов раҳбарлигида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари, лойиҳага масъул ижрочи-пудратчи ташкилот вакиллари, туман Кенгаши депутатлари билан ишчи йиғилиш ўтказилди.

Туман ҳокими ўз сўзида айни вақтга қадар бажарилган қурилиш ишлари, ҳозирги ҳолатга алоҳида тўхталиб, лойиҳа доирасидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, белгиланган муддатларга қатъий риоя этиш, бу борада ҳокимлик ваколатидан келиб чиққан ҳолда талаб этиладиган барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

Хавфсиз ҳудуд тадбирлари самараси

Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами олдидан "Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Махсус тезкор-профилактик тадбирлар туманда мавжуд 68 та маҳаллаларда ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Жумладан, биргина “Аҳиллик” маҳалласида профилактик тадбирлар бошланган кундан бошлаб жами 42 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари 76 та маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлашга эришишди.

Хусусан, содир этган оғир ва ўта оғир жиноятлари учун илгари судланган 11 нафар ва профилактик ҳисобда турган 7 та шахс билан якка тартибда мулоқот, 1 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси, 2 нафар вояга етмаган фуқарога махсус марказга жойлаштириш чоралари қўлланилиб, 5 нафар пробация ҳисобидаги ва 4 нафар узоқ муддатга яшаш манзилидан чиқиб кетиб қайтиб келган фуқаро билан профилактик ва тарбиявий аҳамиятга эга суҳбатлар ўтказилди.

Умид қиламизки, амалга оширилаётган тадбирлар, аҳоли ўртасида ўтказилаётган учрашув ва суҳбатлар, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга, жамоат тартибини сақлашга ва инсонлар хотиржамлигини таъминлашга замин яратади.

Тадбир тафсилотлари ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️9 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Бунёдкорлар меҳнати шарафланди

*Ангрен шаҳри. "Ёшлар кундалиги" - Ангренда

*Бекобод тумани. Илк бор соя етиштирилди

*Чиноз тумани. "Ёшлар дафтари"дан зўр имкониятлар сари

*Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри. Эмлаш гуруҳи "Олмалиқ деҳқон бозори"да

*Тошкент тумани. Осиё тараққиёт банки лойиҳаси қачон якунланади?

*Қибрай тумани. Имкони чекланган болалар учун "Имкон"

*Зангиота тумани. Жазони ўтаётган маҳкум ва маҳкумаларга ID карталари топширилди

*Пискент тумани. Сенат ва маҳаллий кенгаш ҳамкорлиги истиқболлари

*Чирчиқ шаҳри. Офат йўлидаги ягона тўсиқ

*Оққўрғон тумани. Сектор раҳбарлари эътиборидаги масала

*Бекобод шаҳри. Сектор раҳбари билан учрашув: навбат тадбиркорларга

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳар бир тадбиркор мурожаати эътиборда

*Юқори Чирчиқ тумани. Сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар мулоқоти

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#сайлов

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қароридан кўчирма

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9, 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:

10-Тошкент вилоят сайлов округи
Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1 уй.
Сайловчилар сони – 1 877 107 нафар.
Тошкент вилояти чегараси доирасида.

2. Сайлов округлари кесимида кўрсатилган сайловчилар сони 2021 йил 9 август ҳолатига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов
комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.

Раис: З. Низамходжаев

Тошкент шаҳри,
2021 йил, 9 август

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот

Тадбиркорлар мурожаати: муаммо ва ечим

Хабарингиз бор, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Шу муносабат билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, Савдо-саноат палатаси Тошкент тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тумандаги тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда 21 нафар тадбиркорнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилиб, улардан 4 нафарининг муаммолари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар батафсил ўрганилиб, назоратга олинди ва қонун доирасида хал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Мактабгача таълим: ислоҳот ва натижа

Сўнгги 5 йилда мактабгача таълим тизимида кузатилган ўзгаришлар ва болаларнинг мактабгача таълимга қамрови хусусида.

Лола Қорабоева – Тошкент тумани Мактабгача таълим бўлими мудираси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube