Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.14K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ёшлардан_натижа

Шаҳзода 6 та халқаро олийгоҳ талабаси бўлди

Туманимиздаги 11-умумтаълим мактабини олтин медал билан битирган Шаҳзода Абдураҳмонова бирданига 6 та хорижий университетга ўқишга кирди:

1️⃣ Webster University in Tashkent (Тошкентдаги Вебстер университети)

2️⃣ Cambridge International University (Кембридж халқаро университети)

3️⃣ Korea International University (Корея халқаро университети)

4️⃣ TEAM University in Tashkent (Буюк Британия билан ҳамкорликдаги TEAM университети)

5️⃣ Bucheon University (Тошкент шаҳридаги Пучон Университети)

6️⃣ Yeoju Technical Institute (Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти).

Шаҳзоданинг келажак мустақил ҳаётида омад ва улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланмоқда

В истории промышленности нашей страны начинается новая эра

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бўш_иш_ўринлари

⚡️Иш топиш учун танишларингизга қўнғироқ қилишингиз шарт эмас

👉Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Президентнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи юзасидан муносабат

Мирислом Усмонов
– Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутати, меҳнат фахрийси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди.

«Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7-8 ой вақт ўтди ва шу давр мобайнида бирорта аёлда ножўя таъсир кузатилмаган. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган».

Расмий хабарлар | Медиабанк
#ҳоким #видео

UZ: Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов коронавирусга қарши эмланди

👉Батафсил

RU: Хоким Ташкентской области Даврон Хидоятов сделал прививку от коронавируса

👉Подробно

EN: Mayor of Tashkent region Davron Khidoyatov was vaccinated against coronavirus

👉More info

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Жараён

Тошкент тумани ҳудудида “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, туман ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган техноген ва табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, табиий ва ис газидан фуқароларнинг заҳарланиши, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини, аҳоли масъулиятини янада ошириш мақсадида туман ҳудудида 2021 йилнинг 15 июль кунидан 15 августга қадар “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида фавқулодда вазиятлар, айниқса, табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланишдаги бахтсиз ходисалар ва уларнинг оқибатларининг олдини олиш, фуқаролар ва уларнинг мол-мулкини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ташкилот ва муассасалар технологик жараёнида рўй бериши мумкин бўлган авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, муҳандислик-коммуникация ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларининг бир меъёрда фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида тадбирлар ижросини назорат қилиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аҳоли хонадонларидаги, шу жумладан, кўп қаватли уй-жойлардаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти воситалари, иситиш қозонлари, дудбуронлар ва вентиляция тизимларининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиб, кўриклар давомида камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Ёшлар_бандлиги

Мароқли машғулотдан фойдали касб сари йўл

Тошкент тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан қамраб олинган ўғил-қизлар айни вақтда рус тили, компьютер саводхонлиги, тўқувчилик, оила ҳамширалиги, пазандачилик, чолғу, тасвирий санъат, рақс сингари тўгаракларда шуғулланиб келишмоқда.

Бу ерда таълим олувчилар машғулотларда ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказибгина қолмай, келажакда ас қотадиган касбларни ҳам эгалламоқдалар.

“Баркамол авлод” болалар мактабининг бир кунлик фаолияти ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинади.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.
На нем будут обсуждены итоги экономического развития в I полугодии и меры, которые необходимо принять в каждой отрасли и регионе до конца третьего квартала и 2021 года.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

"Қорабўрик" маҳалласига "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ томонидан 60 м³ хажмли сув сиғими ўрнатилиб, кўчаларга ичимлик суви қувурлари олиб кирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

Туманга янги махсус транспорт келтирилди

“O'zsuvta'minot” AJ
томонидан Тошкент туман ҳудудида ичимлик сув тизимини яхшилаш мақсадида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент туман бўлими тасарруфига 1 дона “SHACMAN” русумли махсус сув ташиш транспорти олиб келинди.

Ушбу махсус транспорт 25 м³ хажмли сув сиғимига эга бўлиб, туманнинг олис, сув таъминоти оғир ҳудудлари аҳолисини мунтазам ичимлик суви билан таъминлаш учун хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️3 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Муаммо бор экан, ечим ҳам топилади

*Қуйи Чирчиқ. Тадбиркорларнинг муштарак қарори

*Чирчиқ шаҳри. Вакцинация: маҳаллалар аҳли фаол

*Зангиота тумани. Муҳим жараён масъулияти

*Қибрай тумани. Ёш деҳқоннинг шижоати оиласига даромад келтирди

*Олмалиқ шаҳри. Ҳоким ободонлаштириш ишлари билан танишди

*Паркент тумани. Мактаб қурилиши -- зарбдор қурилиш!

*Оҳангарон шаҳри. Депутат... блогерлар билан учрашганда

*Ангрен шаҳри. Маҳаллалар бўйлаб бир кун

*Юқори Чирчиқ. Туман марказида замонавий деҳқон бозори

*Бекобод тумани. Бекободлик саёҳатчи аёллар

*Нурафшон шаҳри. Ҳоким “Матонат” соғламлаштириш марказига борди

*Оҳангарон тумани. Овжазсой йўлларига "сон" кирмоқда

*Оққўрғон тумани. Учинчи сектор ташаббуси

*Бўстонлиқ тумани. “Кичиксой” кичкинтойларига туҳфа

*Янгийўл шаҳри. Иффатли аёллар, ибратли аёллар

*Тошкент тумани. Мароқли машғулотдан фойдали касб сари йўл

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қувонч билан кутиб олинган навбатдаги олтин медаль

Весть об очередной золотой медали была встречена с большой радостью

Facebook|Instagram|Twitter
#Билдириш

⚡️ Гулистон ва Юнусобод ҳудудлари ичимлик суви таъминотида вақтинча узилишлар бўлади

“Тошкент сув таъминот” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан Қибрай тумани “Ёнариқ”, “Маданият”, “Ўнқўрғон”, “Гулистон”, “Парвоз” маҳаллаларида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида, бугун соат 8:00 дан 14:00 га қадар Қибрай тумани Маданият МФЙ ҳудудидаги “Қодирия” сув кўтариш иншооти вақтинча ўчирилади.

Ушбу вақт оралиғида Тошкент тумани Гулистон ҳудудидаги маҳаллаларда ҳамда Юнусобод ҳудудидаги “Раҳбаробод” ва “Авлиё ота” маҳаллалари ичимлик суви таъминотида вақтинча узилишлар бўлади.

Тошкент тумани Сув таъминоти бўлими томонидан юқорида келтирилган ҳудудларга махсус автоуловлар орқали ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилади.

Фуқаролар мурожаат учун 95 145-01-99 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент тумани бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

“Тутзор”да прокурор сайёр қабули бўлиб ўтди

Чоштепа ҳудудидаги “Тутзор” маҳалласида 2-сектор таркибидаги маҳаллалар аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари Нортожи Халилов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримовлар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube