Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида 2016-2021 йилларда Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантириш натижалари таҳлил қилинди.

#CERR эксперти Мушарраф Мир Аҳмадова Ўзбекистон автомобилсозлик саноатидаги муҳим ўзгаришларни таҳлил қилди.

Ўтган 5 йил мобайнида автомобилсозлик соҳасида сезиларли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан:

▫️автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ўсиб, 280 мингтага етказилди;
▫️автомобиллар харид қилинишида узундан узун навбатда туришлар йўқотилди;
▫️соҳага “ҳалоллик вакцинаси” татбиқ этилиб, чуқур илдиз отган коррупция амалларига барҳам берилди;
▫️соҳада рақобатни кучайтириш мақсадида мамлакатимизга энг йирик жаҳон брендларидан Германиянинг Volkswagen автомобиллари Жиззах вилоятида ишлаб чиқарила бошланди.

▫️Шарҳни ўқиш👈

ўзб: review.uz/oz/c9c
рус:
review.uz/c9c
инг:
review.uz/en/c9c

Каналга уланиш:
👇👇👇
t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#Жараён
#1_сектор

Туман ҳокимининг 1-сектор ҳудудида навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Қабул давомида 40 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар мурожаатларининг аксарияти уй-жой, коммунал, коммуникация, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиш, моддий кўмак ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида бўлди.

Мурожаатларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. Қолган масалаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Субсидия иш бошлаш учун мадад бўлмоқда

“Қирариқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Акмал Раҳимов сартарошлик билан шуғулланиб келади.

У иш жараёнида зарур бўлган жиҳозларни харид қилишда амалий ёрдам сўраб туман ёшлар штабига мурожаат қилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла

Дастур доирасида Кенсойда қандай ишлар амалга оширилади?

Туман ҳокими Одилхон Рустамов, туман прокурори Алишер Назаров, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саиданвар Саидалоев, ҳоким ўринбосарлари Сардор Мирсагатов, Иброҳим Саидикаримов ва бир қатор масъуллар билан биргаликда “Кенсой” маҳалласида бўлиб, ҳудудда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан фикрлашишди ва аҳоли билан мулоқотда бўлишди.

Айни вақтда “Кенсой” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида инфратузилма, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишга ҳозирлик кўрилмоқда.

2021 йилга мўлжалланган “Обод маҳалла” дастури доирасида бажариладиган ишлар натижасида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтириш ва энг муҳими, уларни рози қилиш бош мақсад этиб белгиланган.

Ўрганиш жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабгача_таълим

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси”: туман босқичи ғолиби аниқланди.

Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2021” республика касбий кўрик-танловининг Тошкент тумани босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ҳудудий босқичларида ғолибликка эришган 6 нафар тарбиячи иштирок этди.

Якуний натижага кўра, 25-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Нигора Тожибоева “Энг яхши методист тарбиячи”, 8-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шаҳноза Артиқова “Энг яхши ижодкор тарбиячи”, 30-мактабгача таълим ташкилоти вакиласи Хуршида Налибаева эса “Инновацион ахборот технологияларини қўллай оладиган энг яхши тарбиячи” номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар.

4-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Дилноза Иноятова туман босқичининг мутлоқ ғолиби деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида туман шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️23 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Таълим лабороториясининг илк қалдирғочлари тақдирланди.

*Оҳангарон шаҳри. 50 ўринли НТТ очилди.

*Қуйи Чирчиқ. "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан фуқароларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

*Оққўрғон. Битирувчиларга олтин ҳамда кумуш медаллари тарқатилди.

*Паркент. Кумушконда волейбол мусобақалари ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори ижроси қай даражада ижро этилмоқда?

*Бўстонлиқ.Хотин-қизлар спорт фестивали” ўтказилилди.

*Ўрта Чирчиқ. Сектор раҳбарлари томонидан жойларда аҳоли муаммолари "маҳаллабай" ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

*Тошкент тумани. Дастур доирасида Кенсойда қандай ишлар амалга оширилади?

*Қибрай. Туманда аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр суд ўтказилди.

*Янгийўл тумани. Туманидаги оилавий поликлиникаларида шу кунга қадар УТТ аппарати бўлмаган. Энди-чи аҳвол қандай?

*Юқори Чирчиқ. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Бекобод шаҳри. "Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими" кўрик-танловини вилоят босқичида Сардор Абдурасулов III ўринни эгаллади.

*Ангрен шаҳри. Туман ҳокими матбуот анжумани ўтказди.

*Янгийўл шаҳри. Ишсиз фуқаролар томонидан 20 гектар ер майдонига мош экилмоқда.

*Бекобод тумани. "Деҳқонобод" МФЙ гузари ҳовлисида концерт дастури бўлиб ўтди.

*Пискент. 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

“Ёшлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Савдо-саноат палатаси туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар меҳнат ярмаркаси”ни ўтказди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида туманда фаолият юритувчи 34 та корхона ва ташкилот мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркага 200 га яқин ёшлар жалб этилиб, уларнинг асосий қисмини “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқаролар ташкил этди.

Меҳнат ярмаркаси жараёни навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инновацион_таълим

IT марказ ўқишга таклиф этади!

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради.”

Тошкент туманида яқинда иш бошлаган “Рақамли технологиялар” ўқув марказининг фаолиятидан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан ривожланишнинг энг қисқа йўлидан боришдир.

12-умумтаълим мактабида очилган IT марказда компьютер саводхонлиги, веб-дастурлаш, мобиль иловалар яратиш, веб-дизайн, график-дизайн, мобил работатехника, киберспорт ва IT-english сингари ўқув-курслари ташкил этилган.

Қувонарлиси, IT марказда “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари, боқувчисини йўқотган болалар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун бепул таълим жорий қилинган.

Қўшимча маълумот +99894 673-02-30 телефон рақамида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Ёш маънавиятчилар” клуби ўз фаолиятини бошлади.

Туманимизда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш маънавиятчилар” клуби ўз фаолиятини маънавият тарғиботчилари учун ўтказиладиган уч кунли ўқув-семинари билан бошлади.

Семинарда ёшларга Республика Маърифат тарғиботчилари уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, журналистлар ва маънавият дарси ўқитувчиларидан таркиб топган мутахассислар гуруҳи томонидан маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналишлари бўйича дарслар ўтилмоқда.

“Ёш маънавиятчилар” клубининг асосий вазифаси маънавий-маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, туман аҳолиси, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ҳамда улар онгига салбий таъсир этувчи ёт ғояларга қарши самарали кураш олиб боришдир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️24 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қуйи Чирчиқ
. Туман ҳудудидаги ташқи ёзув ва реклама баннерлари ўрганилди.

*Олмалиқ шаҳри. Янги хусусий боғча ўз фаолиятини бошлади.

*Янгийўл шаҳри. Мактабни аъло баҳоларга битирган битирувчилар тақдирланди.

*Зангиота. "Саховат" МФЙда "Обод қишлоқ" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар қизғин паллада.

*Оҳангарон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Саватчилар маҳалласи ҳақида эшитганмисиз?

*Бекобод тумани. Ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

*Пискент. Ишсиз аҳоли бандлиги таъминланмоқда.

*Бўстонлиқ. "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларга қандай имконият ва шароитлай яратиб берилди?

*Нурафшон. Ғалладан бўшаган майдонлар халққа ажратилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Бир қанча мутасадди раҳбарлар Чирчиқ шаҳрида бўлишди.

*Оққўрғон. "Обод қишлоқ" дастури асоссида туманда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

*Бекобод шаҳри. Хотин-қизлар иштирокида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

*Тошкент тумани.Ёш маънавиятчилар” клуби ўз фаолиятини бошлади.

*Паркент. Aхборот-библиография хизматининг фаолияти билан танишамиз.

*Юқори Чирчиқ. "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

*Чиноз.Сувдан фойдаланиш ва сув гигиенаси бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш компанияси” лойиҳаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

*Қибрай. Аҳоли вакилларига нафақа пулларини тайинлаш ва ошириш тартиби тушунтирилди.

*Ангрен шаҳри. Шаҳар кўчаларидаги ташқи рекламалар ўрганилди.

*Оҳангарон тумани. Аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

❗️Тошкент тумани, Келес шаҳри "Ифтихор" МФЙ "Садаф" кўчасида жойлашган ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 2021 йил 25 июнь соат 13:00дан 17:00 гача Келес шаҳар "Кўктерак" МФЙ даги 108 та аҳоли хонадонлари, 9 та улгуржи истеъмолчиларида,
Шу билан бир қаторда туманнинг "Чувалачи" МФЙ "Рўзиметов" кўчасида жойлашган ГТН ларида таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан Тошкент тумани "Ширин" МФЙ, "Чувалачи" МФЙларида 850 та аҳоли хонадонлари, 2 та улгуржи истеъмолчилари ва 3 та ижтимоий соҳа объектларига 2021йил 25 июнь соат 09:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

🛠Таъмирлаш ишлари тугатилгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

🤝“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соғлиқни_сақлаш

Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда.

Келес шаҳридаги «TRUST MEDICAL LAB» хусусий клиникаси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туман аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида жорий йилнинг 25 июнь санасидан 25 июль кунига қадар, бир ой давомида аҳоли учун олий тоифали шифокорларнинг бепул тиббий кўригини ташкил этмоқда.

Бепул кўрик ойлигида фуқароларимиз 25 июнь кунидан бошлаб, хафтанинг душанба куни невропатолог, сешанба куни эндокринолог, чоршанба куни педиатр, пайшанба куни физиотерапевт, жума куни кардиолог ва гинеколог ҳамда шанба куни уролог кўригидан бепул ўтишлари мумкин.

📍 Манзил: Келес шаҳри, "Келес йўли" кўчаси.

📌 Мўлжал: Келес деҳқон бозори.

☎️ Мурожаат учун телефон: + 99899 555 8 555

➡️ Онлайн маслаҳат

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар
#4_сектор

Сектор раҳбарлари “Олтинтепа”да ёшлар билан учрашди

Тошкент тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви 4-сектор ҳудудидаги туман 1-касб-ҳунар мактабида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Мухамедов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяров, туман ҳокими ўринбосари Илёс Достонов, туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Акмал Нарзиевлар ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Карантин тартиб ва чекловларига қўшимчалар киритилди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилади, кўнгилочар объектлар ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади.

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

⭕️ жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

💉хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

🥂 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

🍽 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
CCВ: Тошкент шаҳрига киришга чекловлар қандай ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди

Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

🔖 Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

💂Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

👨🏻‍🦽даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

💼 Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

✈️ Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

👳🏿‍♂️Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

🚛 барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

🚑соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official