Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Акция доирасида 40 гектарга яқин майдон чиқиндилардан тозаланди
👉Батафсил ўқиш
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.
—
В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Ташаббус2021
⚡️“Ташаббус-2021”: Тошкент вилоятининг илғор тадбикор ва фермерлари Республика босқичида
👉Батафсил ўқиш
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️“Ташаббус-2021”: Тошкент вилоятининг илғор тадбикор ва фермерлари Республика босқичида
👉Батафсил ўқиш
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегаралари ўзгартирилмоқда:
✅Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига,
✅Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига,
✅Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига,
✅Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига,
✅Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига,
✅Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига,
✅Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига,
✅Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига,
✅Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига,
✅Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига,
✅Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига,
✅Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига,
✅Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.
Бу анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг туман аҳолисига
МУРОЖААТИ
Ҳурматли тумандошлар!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда аҳоли бандлигини таъминлашдаги яна бир катта захира – ер эканлиги ва жорий йил бошида ёшларга экин майдонларидан ер ажратилгани яхши натижа берганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мазкур йиғилиш давомида жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонларини ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши билдирилди.
Шунингдек, 8 июнь куни Президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам қабул қилинди.
Қадрли туманимиз аҳолиси!
Давлат раҳбарининг юқоридаги видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сизга яқин ҳудуддан ғалла ўримидан кейин бўшайдиган ер майдонларини бириктириб бериш, ушбу ер майдонига экспортбоп ва бозорбоп маҳсулотлардан сабзавот, дуккакли экинларни такрорий экиб олишингиз учун 0,20 гектардан 0,35 гектаргача бўлган ер майдонини ижара шартномаси асосида ажратиб беришни таклиф этаман.
Экин майдонини ажратиш бўйича яшаш жойингиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда сектор штабларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Президентимиз таъкидлаганларидек, ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз. Бу тумандошларимизни иш билан, оиласини даромад билан таъминлашига ишончимиз комил.
Одилхон РУСТАМОВ,
Тошкент тумани ҳокими.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

#Бир_мурожаат_изидан
Манзилли дастурга кирмаган кўча
Ҳасанбой ҳудуди, “Ҳасанбой гузар” маҳалласи “Миробод” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг туман ҳокимига йўллаган мурожаатларини ўрганиш ҳамда аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва туман Ободонлаштириш бошқармаси вакили билан биргаликда мурожаатда кўрсатилган манзилга бордик.
Ўрганиш давомида фуқаролар “Миробод” кўчаси ваъда қилинганидек шу кунга қадар асфальтлаштирилмаганлигининг сабаблари билан қизиқишди.
“Ҳасанбой гузар” маҳалласи 7 та асосий ва 35 та кичик ҳамда тор ички кўчалардан иборат бўлиб, ҳозирги кунда маҳалланинг 7 та кўчасидан 2 тасига асфальт қопламаси ётқизилмаган. Булар “Ёшлар” ва “Миробод” кўчаларидир. 2021 йилга мўлжалланган манзилли дастур доирасида шу кунга қадар маҳалланинг “Боғбонлар” кўчаси асфальт қилинган.
Ўрганиш ва аҳоли билан мулоқот тафсилотлари ушбу видеолавҳада.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Ёшлар_дастури_амалда
“Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: яна 15 нафар ёш тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлди
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтиб келинаётгани ҳақида хабар бериб бормоқдамиз.
Бугун ҳам “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқиган навбатдаги 15 нафар ёшга ўз бизнесларини бошлашлари учун сертификат берилди.
Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

⚡️Вилоятимизнинг маъмурий, ҳудудий бирликларини соддалаштириш тўғрисида
🎥https://youtu.be/WwnNCjSRlDE?t=1
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
🎥https://youtu.be/WwnNCjSRlDE?t=1
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
YouTube
Олий Мажлисни навбатдаги мажлисида,вилоятимиз маъмурий,ҳудудий бирликлари соддалаштириш тўғрисида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёзги_таътил
Мазмунли ташкил этилган таътил
Тошкент туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ёзги таътил давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Соғломлаштириш майдонлари” фаолият бошлади.
Кўктерак ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида иш бошлаган “Қалдирғоч” номли соғломлаштириш майдонида ҳам болажонларга ёзги таътил вақтида билим ва кўникма бериш, рақсга, китобхонликка, спорт турларига, чизмачиликка бўлган қизиқишларини янада ошириш ва компьютер технологияларини яхшироқ ўзлаштиришлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бу ерда ўқувчилар ҳар куни соат 8:00 дан 11:00гача тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарлари назоратида бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар.
Президентимиз илгари сурган 5 ташаббус асосида ташкил этилган “Қалдирғоч” соғломлаштириш майдонида 160 нафар ўқувчи қамраб олинган.

#Обод_маҳалла
Чувалачидаги ўзгаришлар
Шу кунларда туманимизда Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон Қарори асосида “Чувалачи” маҳалласида инфратузилма, муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланиб, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Чувалачи” маҳалласи туманнинг қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош, энг олис ҳудудлардан бири бўлганлиги сабабли ҳудудда аҳолига тоза ичимлик суви, электр энергияси, жумладан, трансформаторлар ҳолатини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш ва аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш имкони чегараланган эди.
2021 йилга мўлжалланган “Обод маҳалла” дастури доирасида бажариладиган ишлар натижасида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтириш ва энг муҳими, уларни рози қилиш имкони туғилди.
Батафсил ушбу видеолавҳада.

#Дайжест
❗️16 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Оҳангарон шаҳри. "Обод маҳалла" дастури бўйича туманда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
*Қибрай. Туманда ғалладан бўшаган 1 минг 300 гектар майдон ишсиз аҳолига фойдаланиш учун берилади. Маҳалла фуқароларининг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди
*Чиноз. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тадбир бўлиб ўтди. Замин билан тиллашиб
*Янгийўл тумани. Мактаб ўқувчилари учун оромгоҳлар ташкил этилмоқда
*Пискент. Тумандаги "Ғайрат" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар айни қизғин паллада.
*Тошкент тумани. Чувалачидаги ўзгаришлар
*Олмалиқ шаҳри. Ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда
*Ўрта Чирчиқ. Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш мақсадида аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда
*Чирчиқ шаҳри. "Семурғ" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
*Ангрен шаҳри. "Тараққиёт" МФЙда бунёдкорлик ишлари бошланди
*Зангиота. Қонун ҳамма учун баробар. Зангиота туманида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланади.
*Оққўрғон. Оммавий қабул ўтказилди
*Бекобод тумани. Туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда
*Юқори Чирчиқ. "Ёш-китобхон оила" кўрик танлови бўлиб ўтди
*Қуйи Чирчиқ. Туманда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишамиз
*Янгийўл шаҳри. Ғалладан бўшаган ерларни ишсиз аҳолига ажратиш ишлари давом этмоқда.
*Бекобод шаҳри. Сайёр қабул бўлиб ўтди
*Нурафшон. Ижтимоий тармоқда Нурафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалла_2021
Туманимиз ғалла хирмони кун сайин юксалмоқда
Шу кунларда туманимиз далаларида иш ҳар қачонгидан ҳам қизғин. Пишиб етилган ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишга барча кучлар сафарбар этилган.
Ғалла ўримига 10 июнь куни тушилиб, 16 июнь кунига 1 минг 260 гектар ғалладан жами 154 гектар майдон ўрилиб, бир кунда 223 тонна, мавсум бошидан 1 минг 41 тонна товар дон етказиб берилди.
Навбатдаги видеолавҳамиз “Навоий Миришкор” агрофирмаси ҳудудидаги “Турғунбой Ёдгора” фермер хўжалиги даласида тасвирга олинган бўлиб, ушбу фермер хўжалигининг 9 гектар майдонида ғалла экилган.
Ўрим-йиғим жараёни ушбу видеолавҳамизда.

#Эслатма
Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!
❌ Белгиланмаган жойларда чўмилиш хаёт учун хавфли!
Ёз мавсуми бошланиши билан, барчамиз чўмилиб, ҳордиқ чиқариш мақсадида бассейн ёки сув хавзалари томон ошиқамиз.
Албатта, сувда чўмилиш ёз фаслининг ўзига хос мароқли жараёнларидан биридир. Аммо, белгиланмаган жойларда чўмилиш инсонга қувонч, хурсандчилик эмас, аксинча ташвиш, қайғу-алам олиб келиши мумкинлигини унутмайлик.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари ва меҳмонлари!
Тошкент тумани ҳудудидан ўтган каналлар ва катта ариқлардада чўмилиш фуқароларда ҳар хил тери касалликларини келтириб чиқариши ҳамда фуқаролар ва ёш болаларни чўкиб ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.
Шу ўринда ота-оналардан, ўз фарзандларини белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини, айниқса, уларни катталар назоратисиз чўмилишига асло йўл қўймасликларини сўраймиз.
Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

#Семинар
Хизматлар соҳасидаги билимлар оширилмоқда
Туман ҳокимлигида хизматлар соҳасининг вилоят иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизмат кўрсатиш йўналишидаги имкониятларни ишга тушириш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида соҳа вакилларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сон Қарори мазмун-моҳиятини соҳа вакиллари орасида кенг тарғиб этувчи ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминловчи, туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Савдо-саноат палатаси туман бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Статистика бўлими, барча тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда, семинарда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам иштирок этишди.
Бу каби семинарлар вилоятнинг ҳар бир туман, шаҳарида ўтказиш кўзда тутилган.
Батафсил ушбу лавҳада.

❗️17 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Оҳангарон шаҳри. Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди.
*Олмалиқ. "Обод маҳалла" дастурига тушган "Олмалиқсой" маҳалласида қурилиш, таъмирлаш ишлари қизғин тусда олиб борилмоқда
*Бўстонлиқ. «Молиявий саводхонликни ошириш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди
*Чирчиқ. Фуқаро мурожаатлари тингланди
*Чиноз. Маҳаллабай асосида ер ажратиладиган фуқароларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди
*Зангиота. Пенсия масалалари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. Аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда
*Бекобод. "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди
*Бўстонлиқ. "Ёшлар ойлиги" доирасида югуриш ва веломарафон спорт мусобақалари бўлиб ўтди. «Ташаббус-2021» республика танлови ғолиблари тақдирланди
*Қибрай. Маҳаллалардаги ички кўчалар таъмирланиб асфалт ётқизилмоқда
*Янгийўл тумани. Тумандаги "Дархон" маҳалла биноси қайта реконструкция қилинди
*Нурафшон. 43 нафар ишсиз фуқароларга ер майдонлари ажратиб берилди. Телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасидаги сув қувурида содир бўлган носозлик бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат
*Ўрта Чирчиқ. Маҳаллаларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилмоқда
*Ангрен шаҳри. Ҳиндистонлик сайёҳлар музейда бўлдилар
*Қуйи Чирчиқ. Такрорий экин экиш учун фуқароларга ер ажратиб берилмоқда
*Янгийўл шаҳри. "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди
*Тошкент тумани. Хизматлар соҳасидаги билимлар оширилмоқда. Туманимиз ғалла хирмони кун сайин юксалмоқда
*Юқори Чирчиқ. Туман ёшлари ўртасида "Волейбол" мусобақаси ўтказилди
*Пискент. Ғалладан бўшаган ер майдонлари аҳолига ажратилмоқда

#Огоҳлантириш
⚡️ “Кўктерак” ҳудудидаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади!
4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари сабабли ушбу йўл бўйида мавжуд электр тармоқ симёғочларини хавфсиз жойга кўчирилиши муносабати билан, “Халимкўп”, “Кўктерак”, “Уч чинор”, “Уч сада”, “Сағбон”, “Маърифат” маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи ⚡️35/6 кВ Н/С “Мустақиллик” подстанцияси “Кўктерак” фидерида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бугун, 18 июнь куни соат 16-00га қадар юқорида қайд этилан маҳаллаларда электр энергияси таъминоти вақтинчалик чекланишини маълум қиламиз.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.
Тошкент тумани Электр таъминоти корхонаси.

Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️“Келажак лидерлари” — Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш Дастурининг навбатдаги мавсуми давом этмоқда
✅ Дастур ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.
🔰 Дастурда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 25 ёшга тўлган ва 35 ёшдан ошмаган олий маълумот ва 3 йил иш стажига эга бўлган бошқарув ходимлари ва мутахассислари иштирок этиши мумкин.
☝️Номзодлар рўйхати давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаси ҳамда @kelajak_liderlari_bot орқали онлайн тартибда жорий йилнинг 25 июнига қадар қабул қилинади.
Азиз ёшлар, учинчи Ренессанснинг янги авлод кадрлари сифатида майдонга чиқинг.
Кеча — орзу
Бугун — ҳаракат
Эртага — натижа
🔰"Келажак лидерлари" — Ўзбекистоннинг Миллий кадрлар захирасини шакллантиришдаги замонавий модули!
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz