Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.63K subscribers
21.1K photos
4.77K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён
#COVID19

Зарарсизлантириш ва профилактика тадбирлари давом этмоқда

Шу кунларда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан “маҳаллабай” кесимида аҳоли яшаш жойларида, хонадонларда ўрганиш, аҳоли билан мулоқот, коронавирус инфекциясига қарши эмланишнинг моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда дезинфекция тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, ўтган шанба куни бўлим шифокорлари Н.Абдуллаев, Д.Комилова, А.Ахмедов, Г.Маҳмудова, Р.Турсунходжаева ҳамда 10 нафар тиббий ходимлар томонидан Кўксарой ҳудудидаги савдо нуқталари, аҳоли хонадонларида ўрганиш, тарғибот ва дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, ҳудудда истиқомат қилувчи коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли айрим фуқаролардан ПЦР тести учун намуналар олинди.

Тадбир давомида аҳолидан тушган шикоятлар жойида ўрганилиб, ечими бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

“Ватанпарвар” ташкилотида ўқув курслари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Келес ўқув-спорт техника клубида туманда истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларини ёшлар жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобига ўқитиш курслари ташкил этилди.

“Ёшлар дафтари” орқали “В”, “ВС” , “С” тоифали ҳайдовчилик ўқув курсига ўқишга жалб этилган ёшлар билан илк дарс давомида Келес ЎСТК раҳбари И.Абдуллаев томонидан муассаса фаолияти билан таништирилиб, йўлларда йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда хайдовчиликни ўргатиш усталари ва ўқувчилар билан йўриқномалар ўтказилди.

Шунингдек, клубда спортнинг техник ва амалий турларидан пневматик спорт қуролларидан ўқ отиш машғулотлари ҳам ўтказиб келинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тезкор

⚡️ “Тутзор” маҳалласи “Қадрдонлар” кўчасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

🔥 Тошкент тумани Чоштепа ҳудуди, “Тутзор” маҳалласи, “Қадрдонлар” кўчасидан ўтган Д-76-мм ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, “Қадрдонлар” ва “Қадрдонлар” 1-2-3-4-5-кўчаларидаги 250 та аҳоли хонадонлари ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларга 2021 йил 1 июнь куни эрталаб соат 09-00дан кеч соат 17-00га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

“Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Саёҳат

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар Самарқандга саёҳат қилди

Кам таъминланган оилалар ва аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун тарихий қадамжонлар ўлкаси бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан саховатпеша ҳомийлар ва маҳалла раислари ёрдамида ташкил этилган саёҳатга туманнинг Кўктерак, Ҳасанбой, Юнусобод, Масалбой, Келес ҳудудларидаги 16 та маҳалладан жами 282 нафар аёл-қиз боришга муваффақ бўлди.

Саёҳат давомида аёллар навқирон Самарқанднинг қадимий тарихини акс эттирувчи Имом ал-Бухорий мажмуаси, Регистон майдони, Амир Темур, Шохи зинда мақбаралари, Мирзо Улуғбек расадхонасини зиёрат қилдилар.

Бу каби саёҳатлар давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Лойиҳа ишга тушгач ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Хабарингиз бор, туман аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1 босқич)» лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2818-сон қарорига мувофиқ, Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларида 2017-2021 йиллар мобайнида Осиё тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳа доирасида кенг камровли қурилиш ишлар бажарилмоқда.

Мазкур лойиҳа ишга тушгач, туман аҳолисининг ичимлик суви таъминоти 94 фоизга етказилади.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Aҳолини рўйхатга олиш 2023: "Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл!"

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилнинг 1-25-ноябрь кунлари ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йилнинг 1-25-ноябрь кунлари Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш жараёни орқали ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотларни олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.

Тошкент тумани Статистика бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Анонс

“Келес мунаввар оқшомлари” байрам тадбирлари давом этмоқда

1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ҳамда болажонларимиз ва ёшларимизнинг бугунги кунларини унутилмас онларга бой бўлишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан Амфитеатр саҳнасига бир қатор санъат юлдузлари таклиф этилган.

Бугунги “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” фестивали доирасида ҳамда 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказиладиган “Келес мунаввар оқшомлари” байрамона шоу-концерти меҳмонлари шўх куй-қўшиқлари билан ёшлар қалбидан жой олган хонанда Севинч Мўминова, жозибадор овоз соҳибаси Нилуфар Усмонова ва сўз устаси Ғулом Шов-шув бўлишади.

Бизни кузатинг ва Амфитеатр саҳнасида яна қайси юлдузлар порлашидан хабардор бўлинг.

Барчангизни бугун кеч соат 19:00да Келес шаҳридаги Амфитеатрга таклиф этамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube