Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Дайжест

❗️10.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Рамазон туҳфалари тарқатилмоқда.

*Янгийўл тумани. 9 май байрами нишонланди.

*Қибрай тумани. Басохат аяга хомийларнинг совғаси топширилди.

*Зангиота. Афғон уруши қатнашчиларига совғалар топширилди.

*Оҳангарон тумани. Нуробод қўрғонида тўртта банк филиали қурилади.

*Чирчиқ. 20 нафар фахрий онахонлар Зангиота зиёратгоҳига олиб борилди.

*Бекобод тумани. Инсон азиз, хотира муқаддас!

*Олмалиқ. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга 336 миллион 931 минг 250 сўм маблағ ажратилмоқда.

*Қуйи Чирчиқ. "Темир дафтар"да турган фуқароларга тикув мошиналари берилди.

*Юқори Чирчиқ. “Аёллар дафтари” га киритилган 15 нафар аёлга бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

*Ўрта Чирчиқ. Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

*Янгийўл шаҳри. 36 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

*Тошкент тумани. Деҳқончилик учун иссиқхона қуриб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#тарих_музей

Ўз тарихингизни биласизми?

Ота-боболаримиз ишлатган буюмлар, Тошкент вилояти тарихига оид асори-атиқаларга қизиқасизми?

Унда узоқдан излашга ҳожат қолмади Тошкент туманида Тошкент тумани тарихи музейи иш фоалиятини бошлади.

Батафсил мухбирларимиз видеолавҳасида томоша қилинг.

🧑‍💻📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:👇

Facebook |Telegram| YouТube | Twitter | Instagram
Ҳайит намози ўқилиш вақти маълум бўлди

2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув
#2_сектор

Муаммолар ечими бирдамликда

Туман ҳокими “Тутзор” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаровлар ҳудуддаги “Тутзор”, “Иқбол” ва “Сабзавот” маҳаллалари аҳолиси билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган жами 20 дан ортиқ масаланинг аксарияти уй-жой билан таъминлаш, ички йўллар таъмири, электр энергияси, ҳудуддаги қурилишлар тўғрисида бўлди.

Муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

📌 Бу каби учрашувлар режа жадвалига мувофиқ барча маҳаллаларда ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

“Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: Яна 35 нафар ёшга сертификат берилди

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтиб келинаётгани ҳақида хабар бериб бормоқдамиз.

Бугун ҳам “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқиган навбатдаги 35 нафар ёшга ўз бизнесларини бошлашлари учун сертификат берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

📣 Ҳурматли тумандошлар!

🤝 Тошкент тумани ҳокимлиги, Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлимлари, Халқ таълими бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Баркамол авлод болалар мактаби билан ҳамкорликда

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларини тақдим этади.

📆 Барчангизни 13 майдан 13 июнга қадар – Келес шаҳридаги ёзги Амфитеатрда кутиб қоламиз!

🎊 Кўнгилочар шоу-дастурларда, машҳур санъаткорлардан куй-қўшиқлар, спортчилардан мастер класслар сизларни кутмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Интервью

Тарихсиз келажак йўқ!

Аввал хабар берганимиздек, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Тошкент тумани тарихи музейининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди.

Музей экспозицияларида туманда яшаб, хизмат қилган машҳур инсонларнинг портретлари, туман ҳокимлари, депутатларининг тарихий воқеликларда иштирок этган жараёнлари, шу билан бирга туман халқининг бой анъаналари ва маданияти ифода этилган.

Туман тарихи музейининг ташкил этилиш жараёни, бунга асос бўлган тарихий манбалар тўғрисида тарихчи олим, Амир Темур миллий экспедицияси раҳбари, меҳнат фахрийси Фахриддинхўжа Ашрафхўжаев сўзлаб берди.

Батафсил ушбу видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

Ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда

Чоштепа.
"Сабзавот" маҳалласи фаоллари, тадбиркорлар ҳамда аҳолининг ташаббуси билан Чоштепа асосий кўчасидан “Рахим ота” жомъэ масжидигача бўлган 1 км масофа йўл асфальт қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Келесда «Readbook» дўкони очилди

“Келес йўли” кўчаси 1-кўп қаватли уйда «Readbook» тармоғининг 4-китоб дўкони иш бошлади.

Бу ерга келувчи харидорлар учун 1 500 дан ортиқ китоблар, кенг турдаги ўқув қуроллари ва канцелярия моллари қулай нархларда сотувга қўйилган.

«Readbook» тармоғига 5 йил аввал асос солинган бўлиб, ҳозирда тармоқнинг Наманган, Қарши шаҳарларида ва Юнусобод туманидаги “Мега планет” савдо-кўнгилочар мажмуасидаги шахобчалари аҳолига китоб савдоси хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Ушбу китоб дўконининг очилиши Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш борасида тадбиркорлар томонидан навбатдаги қадамдир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube