Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён
#ҳашар

🔆 Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

⚜️ “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари туманимизда ҳам давом этмоқда.

♻️ Ҳашар давомида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бажарилмоқда. Ҳудудлар саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилмоқда. Дарахтлар оқланиб, шакл берилмоқда. Ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#ҳашар

⚜️ Ҳашар – барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундовчи миллий қадриятдир.

🎞 Тошкент туманидаги ҳашар жараёнидан лавҳалар.

Telegram | Facebook | Instagram
#Газ_таъминотида_узилиш

‼️ Файзиобод маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

🔥 “Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимининг хабарномасига асосан, Қизғалдоқ ҳудуди, "Файзиобод" маҳалласи Охунбобоев кўчасида қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг кўча қисмини кенгайтириш ишлари бажарилаётганлиги сабабли, истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи Д-114 мм ўрта босимли газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилиши муносабати билан “Охунбобоев”, “Дадил” кўчаларидаги 350 та аҳоли хонадонлари, туман ИИБ, Акушерлик комплекси, ДХХ хизмат уйлари, 1 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчиларга 15 март куни соат 14:00дан 17:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

“Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iKL2uXIYmqs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/JEjLj__TPKE

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Спорт

🤼‍♂️ Эркин кураш бўйича сектор раҳбарлари кубоги мусобақаси ўтказилди.

🏫 Жорий йилнинг 11-13 март кунлари Тошкент тумани “Универсал” спорт мажмуасида 2005-2007, 2008-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида эркин кураш спорт тури бўйича Тошкент тумани сектор раҳбарлари кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

🥇 Мусобақанинг финал босқичида 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 41, 45, 48, 51, 55, 60, 65, 71 кг вазн тоифаларида 32 нафар, 2008-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 23, 26, 29, 32, 35, 38 кг вазн тоифаларида 24 нафар ғолиб аниқланди.

🏆 Ғолиб ва совриндорлар тегишли даражадаги диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🎞 Мусобақа жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

⚡️ “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли такроран намойиш этилади

Ҳурматли тумандошлар!

Кўп сонли томошабинлар ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари жамоаларининг талабларига биноан Тошкент тумани Маданият бўлими томонидан Ўзбекистон давлат Сатира театрининг "Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли" спектаклининг такрорий намойиши ташкил этилмоқда.

📌 Спектакль намойиши 2021 йил 17-18 март кунлари соат 10-00 ҳамда 12-00да туман Маданият саройида бўлиб ўтади.

📣 Барча театр ихлосмандларини ушбу томошага таклиф этамиз!

☎️ Спектакль намойишига ташриф буюришни истовчилар 99 992-86-70 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Тошкент тумани Маданият бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

🎽 Шоҳрухга спорт кийими тўплами совға қилинди

🔰 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг тумандаги иқтидорли ёшлар билан учрашувида иштирок этган Шоҳрух Зоиров эркин кураш билан шуғулланишини айтиб, машғулотлар учун спорт кийими сўраб мурожаат қилган эди.

Бугун Шоҳрух жуда хурсанд, чунки унга туман ҳокими номидан янги спорт кийими тўплами ва мобиль телефон аппарати совға қилинди.

🤝👏 Яқинлашиб келаётган мусобақаларда чемпионликка эришишни мақсад қилаётган Шоҳрухга омад тилаймиз.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔖 Ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув-семинар ташкил этди.

📹 2021 йил 9-13 март кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув-семинар ташкил этди.

🖊 Унда 220 нафар матбуот котиби иштирок этди.

🎞 Ўқув-семинари ҳақида батафсил "Янгиликлар 24" информацион дастурида.

Telegram | Facebook | Instagram
#Огоҳлантириш

⚡️ “Файзиобод” маҳалласининг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

📍 Қизғалдоқ ҳудуди “Файзиобод” маҳалласига ўтказилган ҳаво тармоқлари ва таянчларида монтаж ҳамда демонтаж ишлари олиб борилиши сабабли, “Болажон” фидери орқали электр энергияси билан таъминланган “Файзиобод” маҳалласининг “Дадил”, “М.Юсуф” кўчаларидаги хонадонлар, туман ИИБ, Акушерлик комплекси ҳамда “Оқибат” маҳалласи 4-5 тор кўчаларидаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида жорий йилнинг 16 март куни соат 9-00 дан 17-00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Туман Электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ

Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Газ_таъминотида_узилиш

‼️ Оқибат маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади!

🔥 “Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимининг хабарномасига асосан, Келес шаҳар, "Оқибат" маҳалласи "Оқибат" кўчасидаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи Д-100 мм паст босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, "Оқибат", "Оқибат" 2-тор кўчаларидаги 300 та аҳоли хонадонлари ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларга 17 март куни соат 09:00дан 17:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

“Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маънавий_маърифий_тадбир

🖋 “Сиз ҳамиша барҳаётсиз”

🏛 Бугун туман марказий Маданият саройида туман Ахборот кутубхона маркази томонидан 9-умутаълим мактаби ҳамда туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Сиз ҳамиша барҳаётсиз” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

⚜️ Ушбу тадбирда Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Темур Убайдулло, шоир Мирхон Мираҳмедов, Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона маркази, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

🎤 Кеча давомида ўқувчилар томонидан Абдулла Орипов қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқилди, шоир сатрлари билан айтиладиган қўшиқлар куйланиб, унинг бебаҳо адабий меъроси, ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар, шеърий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

📽 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Диққат

⚡️ Тошкент вилоятида карантин қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилади

Тошкент вилояти ҳудудида касаллик тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унга кўра, асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

❗️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари!

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ўзингиз ва ўзгалар соғлиғини асраш, вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш учун, белгиланган карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

🦠 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами тадбирларини ташкиллаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

⚠️ Йиғилишда сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис мутассадди вазирлик ва идораларга:

👉 байрам тадбирларини об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда очиқ жойларда, яъни боғлар, хиёбонлар ва ўйингоҳларда ўтказиш;

👉 байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш;

👉 аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик хажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларни кўриш каби кўрсатмалар берилди.

👮‍♂️Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.

📌 Жойларда ўтадиган байрам тадбирларини юқори бадиий савияда ўтказиш, бунинг учун эстрада хонандалари ва театр актёрларини жалб этиш каби вазифалар белгиланди.

💉 Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш бўйича ПЗР лабораторияларнинг тўлиқ қувватларда фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

❗️Айрим хорижий ва қўшни мамлакатларда бугунги кунда кузатилиб турган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларнинг қайтарилмаслиги учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди.