Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ташрифи шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.
Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

По завершении мероприятий от имени Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева дан официальный прием в честь визита Президента Кыргызстана Садыра Жапарова.
В церемонии приняли участие члены делегаций двух стран, государственные и общественные деятели, представители кыргызской диаспоры в Узбекистане.
Состоялись совместное фотографирование и беседа в искренней обстановке.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Садыр Жапаров высадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции Куксарой.
Церемония стала символом начала новой эпохи в узбекско-кыргызских отношениях и крепнущей дружбы народов наших стран.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жараён

🙎‍♀️ «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар масаласи Халқ қабулхонаси назоратида

📌 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб Тошкент туманида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш борасида “Аёллар дафтари”ни тузиш бўйича туман штаби ташкил этилган.

🔖 Халқ қабулхонасининг бевосита назорати остида ишчи гуруҳлар 68 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аёллар билан мулоқот қилиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритди.

🔎 Ўрганишлар давомида туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар 1 минг 3 нафарни ташкил этиб, уларнинг 673 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар, 100 нафари боқувчисини йўқотган, 80 нафари тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар, 65 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган аёллар, 33 нафари ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар, 23 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, 12 нафари психологик маслаҳатга муҳтож аёллар, 11 нафари уй-жойини таъмирлашга муҳтож ногиронлиги бўлган аёллар, 6 нафари нотурар жойларда яшаётган аёллар экани аниқланди.

♻️ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини хал этиш борасида манзилли амалий ишлар олиб борилмоқда.

▶️ Батафсил “Xalq qabulxonasida bir kun” кўрсатувида.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

📓 “Темир дафтар”га киритилган оилаларга товуқ тарқатилди

⚡️Шу кунларда туман аҳолисининг ижтимоий аҳволини ўрганиш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасаддилар томонидан оилалар «маҳаллабай» кесимида ўрганилмоқда.

🔎 Ўрганишлар давомида аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш орқали уларнинг яшаш шароити ва турмуш даражасини яхшилаш бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун ҳам “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент туман бўлинмаси томонидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида секторлар ва маҳалла раислари билан биргаликда 17 та оилага 10 тадан товуқ тарқатилди.

📽 Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён
#ҳашар

🔆 Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

⚜️ “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари туманимизда ҳам давом этмоқда.

♻️ Ҳашар давомида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бажарилмоқда. Ҳудудлар саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилмоқда. Дарахтлар оқланиб, шакл берилмоқда. Ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram