Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига келиб, “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятининг боғи билан танишди.
3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғда қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.
Давлатимиз раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Янгикурганский район Наманганской области, где ознакомился с садом общества с ограниченной ответственностью «Sura General Investments».
В саду площадью 103 гектара, созданном за счет прямых иностранных инвестиций на 3 миллиона долларов, безработной молодежи выделены наделы для выращивания овощей между рядами.
Глава государства побеседовал с молодыми людьми.

#Mirziyoyev #safar #bogdorchilik #yoshlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

📍 Тошкент тумани “Ёшлар билан ишлаш штаби”да иш қизғин.

📌 Шу кунларда Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

♻️ Бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида тумандаги бир қатор корхона-ташкилот ва идора масъул ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ ва штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Ушбу штаб қандай вазифаларни бажаради ва у ерда кимлар фаолият юритмоқда?

📺 Навбатдаги видеолавҳамиз шу ҳақда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тажриба_алмашиш

❇️Тошкент вилоятининг мутасаддилари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларидан иборат делегация куни кеча Фарғона вилоятида бўлиб қайтди.

🔰Делегация аъзолари "маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида вилоятдаги кўплаб ибрат олса арзийдиган ишларнинг амалда бажарилиши билан танишди.

🔹Шунинг баробарида, ишсиз ёшлар, аҳолини меҳнат билан банд қилиш борасида олиб борилаётган муайян тадбирларни ҳам кўздан кечирдилар.

Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.
- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.
Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

Президент осмотрел условия в махалле Даштбог. Он побывал дома у Исмаила Киргизова и Малики Парпиевой. К беседе с хозяевами присоединились их соседи.
- Я хочу больше говорить с простыми людьми, с глазу на глаз, понять, к чему они стремятся, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Собеседники на примере своей жизни рассказали о результатах уделяемого внимания системе махалли. Они отметили, что социальные проблемы решаются, улучшаются условия жизни.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти илк бор журналистларнинг саволларига бевосита жавоб берди. ОАВ вакиллари давлат раҳбарига унинг Наманган вилоятига сафари ҳақида саволлар бердилар.
__

⚡️⚡️⚡️Президент Узбекистана впервые провел пресс-подход. Представители СМИ смогли задать вопросы главе государства о его поездке в Наманганскую область.

@maxsus_rakurs
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Табиий газ учун олдиндан тўлов қилишни унутманг!

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.

🌐Автоматлаштирилган тизим инсон омили таъсирисиз ҳисоблагич кўрсаткичларини қайд этиш, қарздорлик мавжуд бўлганда тармоқдан ажратиш, қарздорлик бартараф этилгандан кейин тармоққа қайта улашнинг автоматлаштирилган механизми ҳисобланади.

📈 Табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши ва “ақлли” табиий газ ҳисоблагичларининг ўрнатилиши, соҳага инсон аралашуви омилини камайтириш ҳамда истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади.

🔍 Бу борадаги саволларга “Тошкенттумангаз” газ таъминот бўлими бошлиғи Музаффар Абидов жавоб қайтарди.

🎥Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.

В Намангане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередная сессия областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима области Шавката Абдуразакова, исполняющего обязанности главы региона с сентября 2020 года.
Депутаты утвердили кандидатуру в должности хокима Наманганской области.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter