Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.3K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди.
Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Президент принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел.
Даны поручения по противодействию преступлениям в масштабе махалли, снижению нагрузки и повышению эффективности работы инспекторов по профилактике. Отмечалось, что размер заработной платы сотрудникам органов внутренних дел будет увеличен.
В ходе заседания освобождены от должности руководители отдельных структур.

#Mirziyoyev #yigilish #IIB #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

♻️ “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича вазифалар белгиланди.

📌 Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент тумани ҳудудида иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллаларга туширган ҳолда, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш ишлари бошланди.

Бу борадаги вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашевлар 2-сектор ҳудудидаги “Ибрат” маҳалласида бўлиб, сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар ва бошқарув офиси мутахассисларига аниқ топшириқларни белгилаб бердилар.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

14-мактабга "Ҳарбий ватанпарварлик карвони" келди.

📍Бугун Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида Мудофаа вазирлиги 44114, 71181, 71201-ҳарбий қисмлари бўлинмалари ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти томонидан "Ҳарбий ватанпарварлик карвони" тадбири ташкил этилди.

⚡️Тадбир давомида армиямизнинг БТР-82, Эждар ялчин, Тайфун техникалари билан бирга замонавий қурол аслаҳалар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги машғулотлари, кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

📌 Ушбу тадбир туман ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Маданият_ва_санъат

🎭 “Санъаткор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

📌 Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида туман Маданият бўлими томонидан 14-умумтаълим мактабида “Санъаткор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

💬 Учрашувда Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Гулчеҳра Иброҳимбекова иштирок этиб, ўзининг узоқ йиллик ҳаёт ва ижод йўли, театр санъати, спектакль ва кинофильмларда ижро этган роллари ҳақида сўзлаб берди.

👏 Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан актрисага юзланиб, ундан қизиқарли жавоблар олдилар.

🎥 Учрашув тафсилотлари ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Тайинлов

📌Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг қарорига асосан, Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

🔹Фаолияти давомида А.Холмахматов прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

🔸Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook|
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Спорт

⚽️ Ёш ходимлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

✳️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ, хафтанинг шанба куни Тошкент тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси учун спорт куни этиб белгиланган бўлиб, ходимлар ўртасида мунтазам турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, якунланган хафтанинг шанба куни ҳам ҳокимликда фаолият олиб бораётган ёш ходимлар: ташкилий-назорат гуруҳи, иқтисодиёт, статистика, инвестиция бўлимлари мутахассислари, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари ўртасида футбол мусобақаси уюштирилди.

📌 Ишдан ташқари вақтларда жамоавий жисмоний машқлар олиб бориш, мунтазам спорт билан шуғулланиш, меҳнат жамоаси орасида дўстона муҳит яратилишига ва албатта, иш унумдорлигининг ошишига замин яратади.

Telegram | Facebook | Instagram