Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.28K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent tumanining yoshlari o'z hududlari haqida ajoyib qo'shiq va klip tayyorlashibdi.

"Toshkent tumani №1"

Boshqa tumanlarchi🤔

Sizlardan ham hududingiz bo'yicha o'zgacha yondoshuvlarni kutamiz😉.

Aloqa uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#Ёшлар_дастури_амалда

💼 Ёш тадбиркорлар учун семинар-тренинг бошланди

♻️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туман тадбиркорларга кўмаклашиш маркази томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича семинар-тренинглари бошланди.

💬 Семинарнинг биринчи кунида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази, Бош вазир қабулхонаси, туман Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Халқ банки туман бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш асослари ва бизнесга кириш йўллари, устоз-шогирд анъанаси асосида ёшларга ҳунар ўргатиш каби мавзуларда машғулотлар ўтилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

Ушбу семинар-тренинг машғулотлари душанба куни давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram
❗️Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Президентнинг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. 

Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Суратда Рустам Холматов.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#Расмий

⚡️ Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятига вақтинчалик ҳоким ва унга ўринбосар тайинланди

👉 https://xs.uz/uzkr/49367

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Спортни сев, спорт билан яша”

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижрочиси доирасида туман Тиббиёт бирлашмаси, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида туман Тиббиёт бирлашмаси тизими ходимлари ўртасида эрталабки бадантарбия ва “Соғлом турмуш тарзи учун 5 минг қадам” шиори остида яёв юриш машғулотлари ташкил этилди.

📽 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий

Сессия иши давом этмоқда

Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб, вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади.

Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди.

"Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият" дея таъкидланди йиғилишда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Даврон Ҳидоятов: "Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш - юксак ишонч ва масъулият"

- Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш юксак ишонч ва масъулият. Мен учун аввалги ишлаган жойларим жуда катта тажриба бўлган. Энди мана шу тажрибамни, бор куч-ғайратимни Тошкент вилоятини ривожлантиришга сарфлайман.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Улуғбек Узоқов: "Пойтахт вилоятида биринчи бўлиш ютуқ эмас, мажбурият"

- Пойтахт вилоятида биринчи бўлиш - мажбурият. Чунки, вилоятнинг салоҳияти катта. Шу маънода билдирилган ишонч учун раҳмат. Шу пайтгача йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий назорат тизимини қиламиз.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Фото

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube