Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида ҳудуд ўз ривожланишида бошқа вилоятлардан орқада қолаётгани таъкидланиб, жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Бухоро вилояти учун қарийб 19 трлн сўмлик 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани маълум қилинди.

Президент обозначил задачи по социально-экономическому развитию Бухарской области.
На сессии областного кенгаша народных депутатов отмечалось, что развитие региона отстает от других областей, будет внедрена новая система работы по изучению проблем и возможностей на уровне махалли, обеспечению занятости и доходов населения.
Для реализации в Бухарской области сформировано 713 инвестпроектов на сумму почти 19 трлн сумов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат дастури лойиҳаси муҳокама этилди

🏛 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика Қодирхонова Тошкент тумани фаоллари билан учрашди.

💬 Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

♻️ Шунингдек, учрашув давомида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилгани таъкидланиб, дастур лойиҳаси йўналишлари номма-ном санаб ўтилган ҳолда ҳар бир банд ва моддалари бўйича тушунтириш берилди.

📝 Лойиҳа борасида туман аҳолиси, тизимлар, корхоналар ва кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда аниқ таклифлар бериш бўйича туман Кенгаши депутатлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳа вакилларининг мулоҳазалари эшитилди.

📌 Жойлардаги муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр-мулоҳаза ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилиши билдирилди.

Telegram | Facebook | Instagram
🏥 Тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати муҳокама этилди.

♻️ Туман ҳокими ўринбосари Илёс Достонов раҳбарлигида ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сон Қарори ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон Фармони ижроси борасида амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, галдаги вазифалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🩺 Йиғилиш сўнгида бирламчи тизимда ташкил этилган бригадаларга туман ҳокимлиги томонидан электрон тарози, тонометр-фонендоскоп, пульсоксиметр, глюкометр ва бошқа тиббий жиҳозлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram