#Тезкор
⚡️Электр таъминотидаги узилишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ахбороти:
Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди. Энергетика вазири бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.
Бугун 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.
Бунинг натижасида, республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.
Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.
Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.
Манба: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram

Бугун, 8 январь, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
Юртимизда қонунларнинг бажарилиши устидан назоратни олиб борувчи барча жонкуяр ва фидойи инсонларни ушбу байрам билан чин дилдан табриклаймиз!
Прокуратура органларининг ҳар бир ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
📌 Президентимиз томонидан 2016 йил 19 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, 8 январь санаси "Прокуратура органлари ходимлари куни" сифатида нишонланиб келинмоқда.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

#Жараён
⚡️ “Темир дафтар”даги хонадонларга бепул сув ўлчагичлар ўрнатилади
✅ Туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримов бошчилигида ўтган маҳалла раислари ва котибларининг йиғилишида шу куннинг муҳим масалалари кўриб чиқилди.
🚰 Йиғилишда аҳолини тоза ичимлик суви таъминоти масаласида ҳам сўз борди.
💬 Масала юзасидан сўзга чиққан “Мусаффо обиҳаёт” МЧЖ раҳбарининг ўринбосари Суюнбек Исмоилов туман аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш бўйича бу йилги режалари билан таништирди.
– Жорий йилда корхонамиз томонидан туманда “Темир дафтар”га киритилган хонадонларга бепул сув ўлчагичлар ўрнатиб берилади, бунинг учун уй эгалари 1:1 ҳажмда чуқурча қазиб тайёрлаб қўйишса кифоя, ходимларимиз ҳисоблагични ўрнатиб, эгаларига расмийлаштириб беришади. Агар уй эгасининг ичимлик суви тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлса, қарздорликни босқичма-босқич тўлаб бориш имкони берилади, – деди С.Исмоилов.
С.Исмоилов йиғилиш қатнашчиларининг саволларига жавоблар қайтарди.
❗️ Таъкидлаш керакки, корхона томонидан аҳолига кўрсатиладиган жиҳозларни ўрнатиш ва таъмирлаш хизматлари бепул бўлади. Агар бу борада коррупцион ҳолатлар юзага келган тақдирда фуқароларимиз 📞 99 720-15- 66 телефон рақамига мурожаат қилишлари лозим.
🔹 Шунингдек, йиғилишда болаларга бериладиган нафақа пули ва давлат шерикчилиги асосида хусусий боғчалар ташкил этиш масалалари ҳам кўрилди.

#Эълон
🏛 Сатира театри Маданият саройида спектакль намойиш этади
Ҳурматли тумандошлар!
🎭 Сизларни Тошкент тумани Маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган Ўзбекистон давлат Сатира театрининг "Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли" спектакли намойишига таклиф қиламиз.
📌 Спектакль 2021 йил 9 январь куни соат 16-00да туман Маданият саройида бўлиб ўтади.
📝 “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли буюк маърифатпарвар, ХХ аср Марказий Осиё жадидчилик ҳаракатининг йирик намоёндаси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг асарига бадиҳа қилинган.
🗯 Асарнинг қисқача мазмуни: Ёлғиз ўғил Тошмуродни эркалаб, айтганини қайтармай ўстираётган бой ҳузурига домла кириб, фарзандини ўқитиш ҳар бир ота-онанинг фарзи эканини таъкидлаб, фарзандини ўқитишни таклиф этади. Ўғли учун барча шароитни яратиб қўйган бой домланинг гапини эшитишни ҳам истамай, унинг таклифини рад этиб, уйидан ҳайдайди. Миллат болаларини маърифатли қилиш учун бойдан сўраб келган зиёлининг гапларини ҳам инобатга олмайди...
☎️ Спектакль намойишига ташриф буюришни истовчилар 99 992-86-70 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Тошкент тумани Маданият бўлими.

#эълон
📣📣Ҳурматли тенгдошлар - йигитлар, қизлар! Сизни қийнаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазалар борми? Уларни биз билан ўртоқлашинг. Мурожаатингиз қисқа фурсатда масъуллар назоратига олинади. Шошилинг, биз алоқадамиз!
📬 Мурожаат ва таклифлар учун: @Yoshlar_aloqada_Bot
‼️Эслатма: мурожаат йўллаётганингизда ўзингизни таништиришни, яшаш манзилингизни ёзишни унутманг!
🤝Қадрдоним, сиз билан биз бир кучмиз, Ўзбекистоннинг эртаси эса маънавияти юксак, билимли, шижоатли ёшлар билан янада порлоқ!
_
#eʼlon
📣📣Hurmatli tengdoshlar - yigitlar, qizlar! Sizni qiynayotgan muammo, taklif va mulohazalar bormi? Ularni biz bilan oʻrtoqlashing. Murojaatingiz qisqa fursatda masʼullar nazoratiga olinadi. Shoshiling, biz aloqadamiz!
📬 Murojaat va takliflar uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot
‼️Eslatma: murojaat yoʻllayotganingizda oʻzingizni tanishtirishni, yashash manzilingizni yozishni unutmang!
🤝Qadrdonim, siz bilan biz bir kuchmiz, Oʻzbekistonning ertasi esa maʼnaviyati yuksak, bilimli, shijoatli yoshlar bilan yanada porloq!
__
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
🌐 Ижтимоий тармоқларда – “Тошкент тумани Кўксарой ҚФЙ Кўҳинур кўчасида ёзда сув, қишда эса чироқ ва газ муаммо. Ҳолбуки, ҳудудимиз янги ТошМИдан бор-йўғи 3 километр масофада жойлашган. Трансформаторни ҳам аҳоли пул йиғиб ўрнатдик. Карантин даврида шу масалалар ҳал этилса бўларди” мазмунида хабар тарқалган эди.
Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
📌 Тошкент тумани “Кўҳинур" маҳалласидаги “Кўҳинур” кўчаси асосий ва 17 та берк кўчадан иборат бўлиб, бу ерда жами 253 та хонадон мавжуд. 1-13 берк кўчаларида газ ва электр таъминоти қониқарли даражада, 13-17 берк кўчалар маҳалланинг охирги нуқтаси бўлганлиги сабабли, кунлар кескин совуб кетиши оқибатида газ босими пасайиб, охирги нуқтадаги хонадонларга табиий газ яхши етиб бормайди.
🔥 “Кўҳинур” 13-17 берк кучаларида “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан мурожаат юзасидан ўрганиш жараёнида “Шарқий-1” ГТШда газ босими 2,2кг/см квга тушиб кетиши натижасида истеъмолчиларни газ билан таъминловчи ГТШда кириш босими 0,05кг/см кв, чиқиш 220 мм. ни ташкил этаётганлиги сабабли газ пасайиши кузатилмоқда. Ҳозирги кунда газ босимини кўтариш бўйича кўрилган чоралар натижасида 2021 йил 7 январ ҳолатига, ўрнатилган ГТШда газ босими кўтарилган ва 350 мм.ни ташкил этмоқда.
⚡️ Шундай бўлсада, газ босими ҳали етарли даражада узатилмаётганлиги сабабли, ушбу маҳаллада электр энергияси истеъмоли ошган. Натижада ҳудуддаги трансформатор шоҳобчаларига юкламалар ортмоқда. Туман Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан узилишларни бартараф этиш мақсадида тезкор чоралар кўрилиб, таъминотни яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.
🚰 “Кўҳинур” 13-17 берк кўчаларига ёз кунларида тоза ичимлик суви етиб бормаслиги ҳолатлари мавжуд. Бунга айрим хонадонларда яширин равишда ўрнатилган сув насослари ва ховлилардаги сув хавзалари(бассейн)га тоза ичимлик суви сарфланиши сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат Кўксарой ҳудудига хизмат кўрсатувчи “Мусаффо Оби Ҳаёт” МЧЖ мутахассислари томонидан мунтазам назорат қилиб борилади.
📍 Бу каби ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ёзнинг жазирама кунларида, маҳалла раислари билан келишилган ҳолда алтернатив усулда, махсус сув ташиш автоуловлари орқали амалга оширилади.
✅ Ушбу муаммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги ПҚ-2818-сон қарорига мувофиқ Осиё тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига белгиланган режа асосида 2019-2022 йиллар мобайнида сув иншоотлари ва тармоқларида қурилиш ва реконструкция қилиш лойиҳаси якунига етгач тўлиқ бартараф қилинади. Лойиҳа якунида Тошкент туманининг ҳар бир ҳудуди тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
🖌 Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 2020 йил якунлари ва 2021 йил устувор вазифалари муҳокама қилинди.
📌 Тошкент тумани ҳокимлигида 2020 йил якунлари таҳлили ва 2021 йил учун белгиланган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
💬 Унда туманда фаолият юритувчи барча бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли топшириқларни олдилар ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, таълим, тиббиёт, коммунал соҳа, ободонлаштириш ва йўл қурилишида амалга ошириладиган режалар билан танишдилар.
✅ Йиғилишда камбағалликни қисқартириш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, чекка ҳудудлардаги аҳолини доимий бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсатгичини яхшилаш жорий йилда туман ҳокимлиги ва барча мутасадди раҳбарларининг устувор вазифалари бўлиши таъкидланди.

#Маданий_тадбирлар
🏛 Маданият саройида спектакль намойиш этилди
🎭 Туман Маданият бўлими ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида театр томошаси уюштирилди.
🗯 Унда Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли намойиш этилди.
📙 Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” деб номланган асари асосида саҳналаштирилган ушбу спектаклдаги илм ўрганмасдан, отасининг бойлиги ортидан керилиб юрган, мустақил фикри йўқ арзанда ўғилнинг охир-оқибат дуч келган ҳолати, юморга бой саҳналар томошабинларни таъсирлантирмай қўймади ва албатта, бу орқали томошабинларга бир оз бўлсада шодлик улашиб, кайфиятлари кўтарилишига эришилди.
👏 Спектакль якунлангач томошабинлар театр жамоасини олқишлаб, туман Маданият бўлими томонидан ана шундай томошаларни мунтазам ўтказиш таклифини билдиришди.

#Ҳамкорлик
🌄 Сурхондарё вилояти делегацияси Тошкент туманида
💼 Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларидан иборат делегация аъзолари Тошкент тумани маркази Келес шаҳрида бўлишди.
🤝 Меҳмонларни туман ҳокими Одилхон Рустамов, ҳоким ўринбосарлари кутиб олиб, Келес шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик жараёнлари билан таништиришди.
🏛 Делегация аъзолари туман марказидаги хотира майдони, универсал спорт мажмуаси, амфитеатр, маданият саройи биноси ҳамда туман марказий шифохонасини кўздан кечирдилар.
🎼 Шунингдек, Маданият саройи саҳнасида вилоят мақом ансамбли томонидан концерт дастури ҳамда Келес шаҳрининг концепцияси график видеоролиги намойиш этилди.
📌 Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад, тумандаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар жараёни билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда иш юритишнинг янги имкониятларини очишдир.