Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.21K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сессия
#Мурожаат

🇺🇿 Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХХII сессияси бўлиб ўтди.

🔰 Унда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошлиқлари, корхона, муассаса ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессия Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

🔷 Сессияда туман ҳокими Одилхон Рустамовнинг туманнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ҳамда келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги мурожаати эшитилди.

🔷 Мурожаат юзасидан муҳокамаларда халқ вакиллари туман ҳокимига бир қанча долзарб масалалар юзасидан саволлар бериб, туман раҳбаридан атрофлича жавоб олдилар.

❇️ Сессияда кўрилган масала юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
#расмий #сессия

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокимлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

📌Сессияда Тошкент вилоятида 2020 йилги эришилган натижалар таҳлили, йил давомида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши натижалари ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалар, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш бўйича вилоят ҳокими Холматов Рустам Қурбонназаровичнинг мурожаати тингланмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#Мурожаат #Сессия #Онлайн

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мазкур сессиясида сизларнинг тимсолингизда Тошкент вилояти аҳолисига мурожаат йўллар эканман, сўзим аввалида бир мулоҳазани етказишни жоиз кўраман.

Яъни, нисбатан олганда, оғир ва серсинов келган 2020 йилда эришилган ютуқларимиз замирида, шак-шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, юксак инсонпарварлик тамойилига асосланган сиёсат турганини наинки вилоят ҳокими сифатида, мана шу юрт фарзанди, бир фуқаро сифатида чуқур миннатдорлик туйғуси билан алоҳида эътироф этишни ўз бурчим деб биламан.

Чунки, ўзингизга яхши маълум – пандемия даврида халқимиз оғир кунларни бошдан кечирди. Ўз навбатида, ижро ҳокимияти, ҳуқуқ-тартибот идоралари, энг асосийси, соғлиқни сақлаш соҳаси ишчи-ходимлари жуда катта масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.

Юзага келган вазиятда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам барча куч ва имкониятларимизни халқимиз саломатлигини асраб-авайлашга сафарбар этдик. Карантин бошланган кундан бошлаб, энг оғир ва асосийни юкни Тошкент вилояти шифокорлари, соҳага алоқадор бошқа тармоқлар вакиллари қабул қилиб олдилар. Жуда қисқа муддатларда вилоятимиздаги ижтимоий объектлари карантин ҳудудларига айлантирилди, Ватанимизга чет эллардан қайтган юртдошларимиз ҳамда бошқа меҳмонлар Бўстонлиқ, Қибрай туманларида ташкил этилган илк карантин ҳудудида тиббий назоратда бўлишди.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги барча шифохоналарни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, каронавирус инфекциясига қарши курашда самарали даволаш амалиётини йўлга қўйишда, юқорида айтганимдек, барча имкониятлар ишга солинди.

Ўтган давр мобайнида, шу мақсадда вилоят ҳокимлиги томонидан 20 млрд. 494 млн. сўм ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 5 млрд. 167 млн сўм дори-дармон ва дезинфекция воситалари захираси, тиббий асбоб ускуналар, автоуловлар учун ажратилди.

Иккита вилоят шифохоналарида ва 19 та шаҳар туман тиббиёт бирлашмаларида каронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун провизор ўринлари ҳамда коронавирус инфекияси билан касалланган беморлар учун 6 та ихтисослаштирилган шифохоналари ташкил этилди.

Жами 5 664 нафар тиббиёт ва бошқа ходимлар (врачлар 653 нафар) фаолият юритиб, уларга 30 млрд. 584 млн. сўм қўшимча тўлов амалга оширилди. Коронавирус касаллигига қарши кураш самарасини ошириш мақсадида, 75 дона ДАМАС (5 млрд. 718 млн. сўм), 9 та Фольсваген (3 млрд. 150 млн сўм), 5 та махсус Исузи (2 млрд. 135 млн сўм) автоуловлари билан таъминланди.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур жабҳада сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига, ҳуқуқ-тартибот идораларига, ҳамма синовларни донишмандлик, сабр-бардош билан енгиб ўтаётган халқимизни икки қўлимни кўксимга қўйиб, миннатдорлик билдиришнинг айни мавриди, деб ўйлайман.
#Сессия

No comment: Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилаётган сессиядан фотолавҳа.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube