Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди.
Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун 75 ўринли янги бино қурилмоқда. Натижада йилига яна 3 минг беморга юқори технологик ёрдам кўрсатишга имконият бўлади.
Давлатимиз раҳбари бўлимлар қурилишини кўздан кечирди, қўшимча кўрсатмалар берди.

Президент посетил Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.
Здесь строится новый корпус на 75 коек для отделений кардиохирургии, трансплантологии и сосудистой нейрохирургии. В результате появится возможность оказывать высокотехнологичную помощь еще 3 тысячам пациентов в год.
Глава государства осмотрел ход строительства отделений, дал дополнительные указания.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, кино санъати фахрийлари, режиссёрлар, соҳа мутаcаддилари билан суҳбатлашди.
- Ҳозир мукаммал фильмлар яратишга ҳавасимиз бор, лекин сифатлиси кам. Юртимиз тарихи ҳақида албатта фильм бўлиши керак. Бунга вақт келди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Энг сара ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, телевидение орқали намойиш қилиш тавсияси берилди.

Глава государства ознакомился с работой, проделанной на киностудии «Узбекфильм», пообщался с ветеранами, режиссерами и специалистами отечественного кинематографа.
- Сейчас не хватает качественных картин, но есть стремление снимать хорошие ленты. Обязательно должен быть фильм об истории Узбекистана. Время для этого настало, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Рекомендовано составить список 100 лучших отечественных фильмов и показывать их на телевидении.

#Mirziyoyev #tanishuv #Uzbekfilm #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#расмий

Тошкент вилоятида электр энергияси таъминотида юз берган ҳолат юзасидан ахборот

🔰 Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтади. Шу боис, мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайди.

❇️Бунинг оқибатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилди.

✳️Хусусан, Нурафшон шаҳри, Бўка ва Ўрта Чирчиқ туманларида бугун соат 17:50 да энергия таъминотида узилиш рўй берди. Айни пайтга келиб, мазкур ҳудудларга электр энергияси етказиб бериш тикланган. Шунингдек, бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент, Зангиота туманларида аҳоли электрдан узиб қўйилгани бўйича видео, аудио мурожаатлар тарқалди.

⚡️Амалдаги тартиб бўйича истеъмол қилинган электр энергия учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими) электр таъминоти тўхтатилади. Бу ҳолатда ҳам автоматик равишда тизим қарздор истеъмолчиларга таъминотни тўхтатган.

🌨 Фуқароларнинг мурожаатларини, шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, инсонпарварлик юзасидан айни пайтда таъминот қайта тикланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Штаб
#куз_қиш_мавсуми

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошкент тумани ҳокимлигида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилди.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Тошкент тумани марказий Штаби:
☎️ +99871 203-55-22
(ички 719)

Штаб раҳбари – туман ҳокимининг ўринбосари Сардорбек Эргашев
☎️ Тел: 71 203-55-22 (719)

Штаб котиби – Тошкент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Муратбеков Отабек
📱 Тел: 97 723-07-02

🔥 "Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Нурмухамедов Бахтиёр
📱 Тел: +99898 000-14-14
☎️ Тел: 70-202-67-57 (диспетчер)

⚡️ Тошкент тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Иброҳимов Иззат
📱 Тел: +99895 199-51-72
☎️ Тел: 78-150-26-53 (диспетчер)

🚰 "Тошкент сув таъминоти" Тошкент туман филиали раҳбари Норбоев Озод
📱 Тел: +998 97 720-11-12
☎️ Тел: 95-145-01-99 (диспетчер)

☀️ Тошкент тумани Иссиқлик манбаи корхонаси раҳбари Саидов Абдувохид
📱 Тел: +99899 858-10-05
☎️ Тел: 70-965-35-92 (диспетчер)

🏫 Туман Халқ таълими бўлими мудири Товбоев Зокир
📱 Тел: +99897 157-04-09
☎️ Тел: 71-227-64-75

🏫 Туман Мактабгача таълими бўлими мудири Қорабоева Лола
📱 Тел: +99899 863-45-57

🚑 Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
Умирзақов Санжарбой
📱 Тел: +99890 911-03-01
☎️ Тел: 70-96-56-014 (диспетчер)

🚒 Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Соатов Фахриддин
📱 Тел: +99898 303-60-12
☎️ Тел: 78-150-15-52 (диспетчер)

🚓 Туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қурбонов Жамшид
📱 Тел: +99898 125-55-77
☎️ Тел: 70 965-65-39 (диспетчер)

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

«Келес раддомидаги холат нимага раддомлада свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” сарлавҳали хабар юзасидан

Кеча ижтимоий тармоқларда «Келес раддомидаги холат нимага раддомлада свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” сарлавҳали видеохабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтаган. Шу боис, мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайиб кетган.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилган.

Натижада соат 17:00да “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi”га қарашли автоматлаштирилган “Л-Келес 35кВ" тармоғида кучланиш ортиб, симларнинг қизиб кетиши оқибатида тизим электр таъминоти 20 дақиқага автоматик тарзда ўчган. 30 дақиқадан сўнг камчилик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.

Хусусан, Тошкент тумани марказида, шу жумладан “Акушерлик комплексида” ҳам 20 ноябрь куни соат 17:00да электр таъминотида автоматик тарзда узилиш рўй берган.

Бу вақтда Акушерлик комплексида 96 та бемор, 57 та чақалоқ бўлган. Электр таъминоти 32 дақиқа давомида тикланмаган. Бу вақт ичида туғруқ ёки операциялар ўтказилмаган. Ушбу ҳолат беморлар ва чақалоқлар соғлигига салбий таъсир кўрсатмаган.

Соат 17:32да электр таъминоти қайта тикланган.

Ўтган 32 дақиқа давомида туғруқ ҳолатлари ёки бошқа шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлмаганлиги туфайли, Акушерлик комплексида электр таъминоти узилган пайтда қўлланиладиган электр токи узатувчи генераторни ишга туширишга эҳтиёж туғилмаган.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тошкент тумани аҳолисининг электр тармоғидан узилиш ҳолатлари юзасидан

Кеча, 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани аҳолисининг электр тармоғидан узилиш ҳолатлари юзасидан видео ва овозли хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам, кеча 20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр таъминоти истеъмолчилари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлардан юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчилар таъминотини тўхтатган.

20 ноябрь куни соат 24:00га қадар
аҳоли томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлик учун тўловлар амалга оширилган ва 13 минг 100 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланган. Айни вақтда 3 минг 900 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича, истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими орқали) электр таъминоти тўхтатилмоқда.

Бу борада Тошкент туманидаги барча тадбиркорлар билан ҳамда маҳаллаларда жорий йил бошидан буён аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, тушунтиришлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шаҳобчалари очиб берилди ва ҳозирда ишлаб турибди.

Қолаверса, “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” аҳолини электр таъминотидан узиб қўйиш ваколатига эга эмас. Автоматлаштирилган тизим, қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.

Шу ўринда, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан туманнинг Тутзор, Раҳбаробод, Ибрат, Айриота, Ҳасанбой, Ҳасанбой гузар, Қир-ариқ, Истиқбол, Уччинор, А.Навоий, Боғизилол, Соҳибкор, Мажнунтол, Дийдор, Олтинтепа ва Оқтом маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилди. Сайёр кассалар манзили тўғрисида яқин вақтларда тўлиқ ахборот берилади.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун, тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🏦 Сайёр кассалар иш бошлади

📌 Аввал хабар берганимиздек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, туман ҳудудида аҳолидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.

Ушбу жадвалларда тумандаги маҳаллаларда ташкил этилган сайёр кассалар ва уларга бириктирилган масъул ходимлар тўғрисида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram