Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.3K photos
4.26K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугунги кун ҳолатига 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай тургани қайд этилди. Қарздорликни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди.
Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по совершенствованию системы исполнения судебных актов.
Отмечалось, что на сегодняшний день не обеспечено исполнение актов, требующих взыскания 17 трлн сумов. Определена организация отдельных механизмов сокращения задолженности – на республиканском, областном и районном уровнях.
Указано на необходимость создания единой электронной платформы по должникам с интеграцией в нее баз данных других ведомств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sudhujjatlari #ijro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев коронавирус ҳақида: Ҳар битта фуқаромизнинг ўлими ҳам биз учун жуда катта йўқотиш

Шавкат Мирзиёев о коронавирусе: Смерть даже одного гражданина - большая потеря для нас

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд қарорлари ижросини таъминлаш масаласи бюджетга, тадбиркорлар ва эҳтиёжманд аҳоли қатлами билан ишлашда катта захира

Вопрос обеспечения исполнения судебных актов - большой резерв для содействия предпринимателям и нуждающимся слоям населения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Баланд ҳилпирайвер, миллат ғурури!

📌 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

🌅 Давлат байроғи Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади.

🏢 Тошкент тумани ҳокимлиги барчангизни бу қутлуғ сана билан муборакбод этади.

Telegram | Facebook | Instagram
#Hududgaz_Toshkent

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли истеъмолчилар!

🔷Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида магистрал газ қувурларида газ босими пасайганлиги, мавжуд газ тақсимлаш станцияларидан чиқиш босимини бир меъёрда ва етарли босимларда таъминлаб берилмаётганлиги сабабли, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Паркент, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота туманлари ҳамда Оҳангарон ва Красногорск шаҳарларидаги ҳудудий газ қувурларида вақтинчалик газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.

❗️Шу сабабли, мазкур туман ва шаҳарлардаги баъзи МФЙларида газ босими пасаяди.

❇️"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтириш ҳамда табиий газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.

‼️Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги қоидаларга амал қилайлик:

🔹газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг, уйдан чиқаётганда, уларни ўчиришни унутманг;
🔹газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;
🔹резина шланг орқали уланган газ анжомларидан фойдаланманг;
🔹газ анжомлари жўмраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;
🔹мавжуд дудбуронларнинг созлигини "Кўнгилли ўт ўчириш жамияти" томонидан текширтиринг;
🔹газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);

Агар уйингизда газ ҳидини сезиб қолсангиз:
🔸гугурт, ёритувчи ва бошқа электр жиҳозларини ёқманг, агар электр жиҳозлари ёқилган бўлса, уларни ўчирманг;
🔸ойна ва эшикларни очиб, тезда хонани шамоллатинг;
🔸зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва "104" ёки (78) 150-31-30 телефон рақамлари орқали авария хизматини чақиринг.

🟢"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия

✍️ Туман ҳаётига оид қарорлар тасдиқланди

⚡️ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХX сессияси бўлиб ўтди.

📍 Сессияда, ер участкаларини туман захирасига қайтариб олиш, фермер хўжалиги ташкил этиш истагини билдирган танлов ғолибларини тасдиқлаш, туман ҳокимининг ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлаш, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолати сингари масалалар кун тартибига қўйилиб, муҳокама этилди.

📌 Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан туман Молия бўлими раҳбари, ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек туман Халқ қабулхонаси раҳбари ахборотларини тинглашди.

Муҳокамаларда билдирилган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олган ҳолда кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

📌 “Тошкенттумангаз”га мурожаат ёки пломбасиз ўрнатилаётган “ақлли ҳисоблагичлар” ҳақида... сарлавҳали хабар юзасидан

📲 Телеграм ижтимоий тармоғида “Тошкенттумангаз”га мурожаат ёки пломбасиз ўрнатилаётган “ақлли ҳисоблагичлар” ҳақида” сарлавҳали хабар тарқалди.

Ушбу хабарда фуқаронинг хонадонига электрон газ ҳисоблагич пломбасиз ўрнатилганлиги, шунингдек, унга аввалига 484 920 сўм асоссиз қарздорлик ёзилганлиги, кейинчалик бу қарздорлик 528 240 сўмга етганлиги баён этилган.

🔎 Хабарда келтирилган важлар “Toshkenttumangaz” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Жамшид Муҳамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан хонадон эгаси Отабек Бакиров иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

🎥 Батафсил ушбу видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#4_сектор

💼 Ёшлар бандлиги сектор раҳбари эътиборида

📌 Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Хатамов раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида аҳолини, хусусан ёшларни иш билан таъминлаш борасида сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📍 Жумладан, куни кеча “Дийдор” маҳалласида сектор раҳбари ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ҳам шулар жумласидандир.

💬 Ушбу тадбирда тумандаги 14 та ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 300 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди.

📎 Ярмаркага 200 дан зиёд фуқаро жалб этилиб, уларнинг 40 тасига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, 8 нафар фуқаро касбга ўқитиш курсларига юборилган бўлса, 30 нафар фуқарога ишга жойлашиш ва касбга ўқитиш бўйича маслаҳатлар берилди.

🎞 Ушбу видеолавҳада сектор раҳбари кўмагида ишга жойлашган ёшлар ҳақида сўз боради.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с проводимой созидательной работой и деятельностью промышленных предприятий в Ташкенте.
Первым объектом посещения стал Технопарк в Яшнабадском районе, где глава государства осмотрел новые мощности по производству лифтов и эскалаторов, водяных насосов, промышленных кондиционеров и систем охлаждения, пресс-форм.
Даны указания касательно повышения уровня локализации, снижения себестоимости продукции, подготовке современных кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter