Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оммавий_тадбирлар

🇺🇿 "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш"

🌅 Тошкент туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликдаги маънавий-маърифий тадбирларга старт берилди.

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида туманда аҳоли, айниқса, ёшлар, ҳотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан чиниқтириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида туман марказида ёшлар ва ҳотин-қизлар ўртасида шахмат, кураш, мини-футбол бўйича мусобақалар ва “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” оммавий югуриш марафони ташкил этилди.

🤼🚴 Спорт мусобақалари иштирокчиларига туман ҳокимлигининг фаҳрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

🎼 Тадбир Маданият саройида ташкил этилган концерт дастури билан якун топди.

📌 Бу каби тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram
‼️Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари диққатига

Тошкент вилояти ИИББ томонидан вилоят ҳудудида «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш» мақсадида оммавий юриш марафони ўтказилмоқда.

Марафон, эртага 13 ноябрь куни соат 10:00 да «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети» (ёпиқ) майдонида бўлиб ўтади.

Барчангизни ушбу марафонга фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Манзил: Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Спортчилар кўчаси 19 уй. Чирчиқ давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети.

👉 Геолокация

@BB_Tulyaganov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ис газидан заҳарланиш ва ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича тавсиялар рўйхати тузилди. Вазирлик мутахассислари уйма-уй юриб, фуқароларни ушбу қоидалар билан таништирмоқда.

"Фавқулодда вазиятлар тўғрисида қанча кўп маълумотларга эга бўлсак, уларнинг оқибатларини юмшатиш ҳамда олдини олишда шунча кўп имконият пайдо бўлади", – дейди ФВВ ахборот хизмати бошлиғи Мурод Содиқов.

Тавсиялар билан қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.
📹 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ис газидан заҳарланиш ва ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича тавсиялар рўйхати тузилди. Вазирлик мутахассислари уйма-уй юриб, фуқароларни ушбу қоидалар билан таништирмоқда.

Тавсиялар билан қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.

👉 Каналга уланиш: @toshkenttumanihokimligi
Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Президентимизнинг куни кеча – 2020 йил 11 ноябрдаги тегишли қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди

📍https://uza.uz/posts/186256

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
⚡️Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ҳозирги кунга қадар “Ишонч телефони” орқали 3 мингга яқин мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 40 фоизи зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ бўлиб, хотин-қизларга психологик ва юридик ёрдам кўрсатилди.

Каналга уланиш: 👉@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Segment.uz
Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-жадвал асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оммавий_тадбирлар

🇺🇿 «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш»

🌅 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманида "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларга старт берилган эди.

👥🎤 Бу каби тадбирлар туманимизнинг ҳар бир ҳудудида ўтказилмоқда.

📹 Ушбу лавҳада "Калас" маҳалласида ўтказилган тадбирдан видеоролик эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

👉 Каналга уланиш: @toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

👨🏻‍💻 Мен буюк иш қилмадим, шунчаки бир қишлоқдошимнинг орзуси амалга ошишига ёрдам бердим холос...

Ушбу ижтимоий ролик қаҳрамони чекка қишлоқлардан бирида яшайди. Техникага жуда қизиқади. Бироқ, ишланмалари қайта-қайта кўнглидагидек чиқмайди. Ва у ҳаммасига қўл силтайди. Бироқ, унинг ҳаётини бир воқеа ўзгартирди...

🔷 Роликда томоша қиламиз! Албатта оиламиз даврасида!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Узоқни ўйлаб, ҳудудларда урбанизация жараёни амалга ошириляпти. Қишлоқ жойларда ҳам қурилиш ишлари жадал.

🔹Cўнгги 3 йилда қурилиш соҳасини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, ипотека бозорини ривожлантиришга оид 40 га яқин Президент қарорлари қабул қилинди.

🔹Кейинги 2 йилда қурилиш пудрат-ташкилотлари сони 3 бараварга ошиб, 32 мингтага етди.

📎 Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижалари тақдимоти

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Тадбир бошида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати танқидий таҳлил қилинди. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаётгани, унинг аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулоти мамлакатимиздаги энг паст кўрсаткичлардан бири экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание с участием актива Кашкадарьинской области, депутатов местного кенгаша, руководителей министерств и ведомств.
В начале мероприятия критически проанализировано социально-экономическое состояние региона. Отмечено, что Кашкадарья не использует свой потенциал в полную силу, а показатель валового регионального продукта на душу населения – один из самых низких в стране.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Кашкадарьинскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#матбуот_анжумани

Давлат иштирокидаги корхоналар камаяди

❗️Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш мавзуига бағишланди.

🎤 Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Рустамов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram