Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
🚨 Тошкент туманида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари ўтказилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собировлар иштирокида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларни ташкил этилишига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда Бош прокуратура, ИИВ масъул тармоқ раҳбар ва ходимлари, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоятнинг ДХХ, ИИББ, Миллий Гвардия, ФВБ, Солиқ бошқармалари, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда уларнинг қуйи тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда Тошкент шаҳар худудларида ўтказилган тадбирлар намунасида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида ҳам “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Унда тадбир қатнашчиларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маълумотларни умумлаштириш, таҳлилий ҳисоботларни юритиш, тадбир натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича вилоят тезкор штаби ва унинг ишчи гуруҳини тузиш бўйича ташкилий масалаларни кўриб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда махсус тадбирларни ўтказишда иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлиниши, уларни етарли куч ва воситалар билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Манба 👉 @uzbprokuratura

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Тошкент_тумани

📌 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Туманда бюджет даромадлари бўйича жорий йил 9 ойлиги учун ўрнатилган жами 138,3 млрд.сўм прогноз 143,0 млрд.сўмга таъминланиб, 103,4 фоизга ёки 4,7 млрд.сўмга белгиланган прогноз ортиғи билан бажарилди.

📎Жумладан, 3-чорак учун ўрнатилган жами 51.3 млрд.сўм прогноз амалда 52,6 млрд.сўмга таъминланиб, 103,9 фоизга ёки 1,3 млрд.сўмга белгиланган прогноз ортиғи билан бажарилди.

 🔹Шунингдек, маҳаллий бюджетга 9 ой учун белгиланган 14,6 млрд.сўм прогноз амалда 16,9 млрд.сўмга ёки 116 фоизга бажарилиши таъминланиб, маҳаллий бюджетда қўшимча 2,3 млрд.сўм маблағ қолдирилишига эришилди.

🎥Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клубнинг «Сирдарё: халқ розилиги ва бирга катта кучмиз!» мавзуидаги сессиясидан

〰️〰️〰️〰️
Шерзод Қудратхўжаев:

— 4710 хонадон яқин 1 ой ичида фойдаланишга топширилади. Муҳтож асосий одамлар уй олди, лекин битта-иккита одам уй олмаган бўлиши мумкин. Ўша одамлар бугун ҳар хил идораларга бориб юрибди. Ёки кимларгадир 2 та хонадон берилган, энди яна 3-хонадон беришни сўраяпти.

Мана шундай ҳолатлар бўйича ўрганиш бўляптими? Бу масалалар қандай ҳал этилади?

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сирдарёда «Янги Ўзбекистон» шаҳарчаси фойдаланишга топширилдиХалқаро пресс-клуб

〰️〰️〰️〰️
Бу уйларнинг сифати қай даражада? Узоқ вақтгача турадими?

📹 Шерзод Ҳидоятов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сардоба тошқини туфайли уйсиз қолган фуқаролар уй ололмаса, кимга мурожаат қилиши лозим?

Ушбу саволга Халқаро пресс-клуб сессиясида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев жавоб берди:

«Бу масала бўйича аниқ стратегига эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни таъмирлаб, 60га яқин хонадонни таъминлайдиган бир хонали уй қилиб таъмирладик. Бу — захира.

Қолаверса, бу ерда 38та икки қаватли уйлар талофат кўрган эдик. Президентимиз топшириғига кўра, уларни ҳам янги уйлардан қолишмайдиган қилиб таъмирлаяпмиз. Бир пайтлар бу ерда бир қаватли қилиб қурилган ётоқхона шаклда қурилган уйларни ҳам таъмирланяпти.

Ҳар бир битта туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Ана шу комиссияларга мурожаат қилинса, ўрганиб чиқамиз ва албатта уй билан таъминлаймиз», — деди вилоят ҳокими.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Кибрай #Зангиота #Тошкент_тумани #медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсуми олдидан жойларда корхона ва ташкилотлар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли томонидан электр энергияси таъминоти бўйича мурожаатлар кўпаймоқда, хавотирли фикрлар айтилмоқда.

⁉️Ушбу фикрлар қанчалар асосли? Тошкент вилояти электр энергияси таъминоти қишги мавсумга шайми?

📌Айни пайтда мана шу масалаларга бағишланган медиа-тур бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этган мазкур тадбирда 10 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

🔎Медиа-тур давомида журналистлар Қибрай тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фаолияти билан танишдилар. Шу жойнинг ўзида соҳага янги ускуналар ва технологиялар намойиш этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сардобадаги янги уйлар ҳақида: биргаликда сабр-тоқат қилиб, шу кунларга етиб келдик

Президент о новых домах в Сардобе: Благодаря терпению и сплоченности мы дошли до этих дней

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамкорликда Қибрай, Тошкент ҳамда Зангиота туманларига медиа-тур ташкил этди.

📽Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

Эртага “Дархон” маҳалласида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

🔥 “Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимининг 58-сонли хабарномасига асосан, туман Ирригация бўлими томонидан Юнусобод ҳудуди, "Дархон" маҳалласидан ўтувчи "Қорақамиш" зовурида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилиши, шунингдек, зовур устидан ўтган Д-114 мм ўрта босимли газ қувурида демонтаж ишлари бажарилиши муносабати билан "Дархон" маҳалласи "Дашанов" кўчасидаги ва намунавий уй-жойлардаги 162 та, "Гулшан боғи", "Механизатор", "Мир", "Само юлдузи" номли дала ховлиларидаги 300 та аҳоли хонадонлари ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларга 15 октябрь куни соат 09:00дан 17:00га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
#Танлов

🇺🇿 Она тилим – ғурурим фахрим

🎉 2020 йил 20 октябр куни соат 11-00 да туман марказида жойлашган Маданият саройида 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кунга бағишланган “Она тилим –ғурурим фахрим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

📚 Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлигини яна бир карра намойиш этиш мақсадида, туман ҳокимлиги ташаббуси билан 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан танлов эълон қилинмоқда.

📌 Танловда туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишлари ва она тилига бағишланган ижтимоий роликлар тайёрлаб, туман ҳокимлиги Ахборот хизматига тақдим этишлари мумкин бўлади.

📲 “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган ижтимоий видеороликлар 15-19 октябрь кунлари соат 20:00дан 22:00га қадар Тошкент тумани ҳокимлигининг телеграм тармоғидаги расмий каналига (https://t.iss.one/toshkenttumanihokimligi) жойлаштириб борилади.

📝 Танлов иштирокчилари ва видеороликларга овоз беришни истаган фуқаролар ҳокимлик телеграм каналига жойлаштирилган видеороликларга овоз беришлари ва видеороликлар остида ўз изоҳларини қолдиришлари мумкин.

🎁 Танлов ғолиблари 20 октябрь куни туман Маданият саройида бўлиб ўтадиган “Она тилим – ғурурим фахрим” номли тантанали байрам тадбирида сарҳисоб қилинади ва тадбир якунида туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.

❇️ Танловда иштирок этинг ва ҳокимликнинг махсус совғасини қўлга киритинг

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

📱 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshkenttumanihokimligi

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

🇰🇷 Сежонг университетига ҳужжатлар қабул қилинади

🔖 2019 йил 21 майда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Жанубий Кореянинг Сежонг университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Унга мувофиқ, Сежонг университети томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳар йили танлов асосида магистратура ва докторантурада таълим олиш учун жами 15 ўрин ҳамда иш ўрганиш (стажировка ўташ) учун жами 50 тагача ўрин ажратилган.

Жорий йил 29 сентябрда Сежонг университети 2021 йил учун магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун 👇
👉 архитектуравий дизайн;
👉 дрон навигация ва назорати;
👉 ўсимликлар генетикаси;
👉 робототехника;
👉 чипларга асосланган тизим дизайн ва
15 та мутахассисликлар бўйича грант эълон қилди.

Стипендия танловларида қатнашиш учун номзодлар 👉 hh://bit.ly/sejongs линки орқали онлайн рўйҳатдан ўтишлари лозим бўлади. Кейинги босқичда 14-18 октябрь кунлари ZOOM дастури орқали инглиз тилида онлайн мулоқот бўлиб ўтади ҳамда суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар эса жорий йил 23 октябрга қадар барча тегишли ҳужжатларни университет интернет сайтига юклашлари талаб этилади.

☎️ Мурожаат ва қўшимча маълумот учун: (99) 811-52-52.

📍 Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж
#01

🇺🇿 “Она тилим – ғурурим фахрим”

🏫 15-умумтаълим мактаби 5-6-синф “Камалак” сардорлари.

Telegram | Facebook | Instagram
Давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Барча қишлоқ хўжалиги туманлари бўйича ер кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, Миллий геоахборот тизимига киритиш, ер солиғини ҳисоблаш механизмини ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш кераклиги таъкидланди.
Кадастр агентлигининг барча бўғинларини малакали кадрлар билан тўлдириш, меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам эффективной организации новой системы ведения государственных кадастров.
Указано на необходимость подготовки и внесения в Национальную геоинформационную систему земельно-кадастровых книг по всем сельским районам, коренного пересмотра механизмов исчисления земельного налога.
Поручено укомплектовать все звенья Агентства по кадастру квалифицированными кадрами, улучшить условия труда.

#Mirziyoyev #videoselektor #yerhisobi #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter