Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга.
Шу ерда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди. Давлатимиз раҳбари чорвачиликда оилавий кооперцияни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириш, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью ООО «Коракалпок балик саноат» в Нукусе.
Предприятие способно заготавливать 200 тонн рыбы и 5 миллионов мальков рыбы, а также производить 5 тысяч тонн корма в год.
Здесь же состоялась презентация проектов по отраслям сельского хозяйства. Глава государства подчеркнул важность создания семейных кооперативов животноводства, расширения птицеводства, принятия мер по снижению цен на мясо.

#Mirziyoyev #safar #korxona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Уларни 2021 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Президент янги турар жойларнинг шоу-румида бўлиб, уларда яратиладиган шароитлар билан танишди.
Нукус шаҳрининг инфратузимасини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил строящиеся в Нукусе многоэтажные дома и IT-парк, которые намечено сдать в эксплуатацию в 2021 году.
Президент посетил шоурум жилого массива и ознакомился с созданными в квартирах условиями.
Даны указания по улучшению инфраструктуры города Нукуса.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Республику Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий

Тошкент вилоятида ҳокимликлар муассислигидаги нашрлар фаолияти комплекс ўрганилади

📍Айни пайтда босма нашрлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунинг баробарида, уларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш, ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ошириш масаласи соҳа олдидаги долзарб вазифалардан биридир.

📌Шу мақсадда Тошкент вилоятида 2021 йилги обуна кампанияси олдидан ҳокимликлар муассислигидаги нашрлар фаолиятини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган йиғилиш баённомаси тасдиқланди. Унга кўра, босма нашрларни етарли моддий-техник ресурслар билан таъминлашда муассиснинг ўз мажбуриятларини нечоғлик бажараётгани амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганилади.

▪️Шу мақсадда вилоят ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ зиммасига:

🔹 давлат улуши бўлган таҳририятларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, таҳририят балансида бўлган бино-иншоотлар ва техникалардан самарали фойдаланиш, бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча маблағ ишлаб топиш имкониятларидан нечоғлик фойдаланаётганини танқидий кўриб чиқиш;

🔸мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотларда, барча даражадаги таълим муассасаларида, маҳаллаларда меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш;

🔹таҳририятлар аъзолари, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ва ташкилотлар, барча даражадаги таълим муассасалари, маҳаллаларда иштирокчи анонимлиги сақлаган ҳолда, нашрнинг мазмун-моҳияти, бошқарув самарадорлиги, муассиснинг ўз мажбуриятларини бажариши, ахборот сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги юзасидан ижтимоий сўровномалар ўтказиш;

🔸ўрганиш натижалари бўйича шаҳар (туман)ларда ҳокимлар иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказиш;

🔹ҳокимликлар муассислигидаги газеталарнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини оширишни назарда тутадиган аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

🔸ўрганишлар якуни бўйича вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган муҳокама йиғилишини ташкил этиш вазифалари юклатилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
❗️ЮРИДИК ТЕХНИКУМГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

📣 Сиз учун муҳим янгилик!

🗓 Тошкент вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй.

Тест синовлари 2 сменада (кундузги 1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, Сиртқи 2-смена соат 13.00 дан 18.00 га қадар) ташкил этилади.

🌐 Тест синовларига кириш учун рухсатномалар texnikum.dtm.uz сайтидан 2 октябрь куни соат 08.00 дан бошлаб олишингиз мумкин.

Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса қуйидаги телефон рақамлари ☎️ (70 983-54-05, 91 965-45-65, 97 490-60-61) билан боғланиб барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Жараён

❇️ Тошкент туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш борасида тизимли мониторинг ўтказиш бўйича туман ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

💬 Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент туманидаги қабулхонаси негизида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан туманда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, солиқ тушумларини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ва экспорт салоҳиятини кўтариш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

📊 Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудуддаги жами саноат ишлаб чиқаришининг 33,5 фоизи (267,5 млрд. сўм) республика даражасидаги ва 66,5 фоизи (531,5 млрд.сўм) ҳудудий корхоналар ҳиссасига тўғри келди. Жорий йилнинг якуни билан ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 396,0 млрд. сўмга етказиш лозимлиги қайд этилди.

📈 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарорига асосан туманда 2 та умумий қиймати 2,7 млрд. сўмлик (ўз маблағи 700 млн. сўм, банк кредити 2,0 млрд. сўм) инвестицион лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш, вақтинча фаолиятини тўхтатган юридик ва якка тартибдаги тадбиркорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш, фаолият кўрсатмаётган ҳолатлар аниқланган тақдирда уларнинг фаолиятини тикланишига кўмаклашиш борасида ҳам сўз борди.

📌 Йиғилиш якунига кўра, “Тошкент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама учун Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашига киритилди.

Telegram | Facebook | Instagram