Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.29K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюриб, маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очди.
Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик фаоллари билан мулоқотда саноатни маҳаллийлаштириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Технопарк в Яшнабадском районе и дал старт производству на заводе бытовых холодильников.
Предприятие стоимостью 51,5 миллиона долларов оснащено по технологии южнокорейской компании "Samsung Electronics". Корейские специалисты были привлечены к монтажу оборудования и запуску проекта.
В беседе с общественными деятелями глава государства коснулся вопросов локализации промышленности.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#2_сектор

📌 Тошкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият юритишининг барқарорлигини таъминлаш, сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берилди.

👨‍👩‍👧‍👦 Жумладан, 2-сектор таркибида 3 та ҳудуд, 17 та маҳалла ва 9116 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу маҳаллаларда 32106 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

🛍 Сектор ҳудудида 478 та муҳтож оилалар аниқланиб, улардан 360 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 72 нафарига моддий томондан ёрдамлар кўрсатилди. 5 та оилага бошқа турдаги ёрдамлар, 4 нафар оилаларга тикув машиналари ва 2 та оилага чорва моллари олиб берилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
МАКТАБЛАРГА ҚАРИЙБ 10 МИНГ НАФАР ТИББИЁТ ХОДИМИ САФАРБАР ҚИЛИНДИ

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида ўтказилган мактабларда янги ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча жараёнларда таълим мутасаддиларига мактабларда тиббий хавфсизликни таъминлаш борасида кўмак ва тавсияларини бериб боради.

Панедмия шароитида янги ўқув йилини бошлаш жиддий тайёргарликни талаб қилади. Мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабда фаолият кўрсатадиган 480 минг нафардан ошиқ ўқитувчи ва у ерда таҳсил олаётган 6,2 миллион нафардан зиёд ўқувчининг хавфсизлигини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига ҳам қатор масъулият ва вазифалар юклайди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов шу талабдан келиб чиқиб, кўп тармоқли марказий поликлиника, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудидаги таълим муассасаларига қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими бириктирилгани ҳақида хабар берди.

Тиббиёт ходимлари мактабларда фильтрларни ташкил этишда иштирок этади, ушбу жараёнда тана ҳарорати кўтарилган ва бемор деб топилган ўқувчилар хақидаги маълумотни ҳудуддаги тегишли муассаса раҳбарларига етказади. Шунингдек, карантинга олинган хонадон эгаларига бемор ёки улар билан мулоқотда бўлган болаларни фақат оила шифокорининг рухсати билан мактабга юбориш кераклигини тушунтиради, бемор аниқланган хонадонда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилади.

Бундан ташқари, таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар орасида коронавирус профилактикаси билан шуғулланиш, тарғибот тадбирларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар ва бемор болаларнинг ҳолати бўйича маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими муассасалари каби қатор ташкилотларга тегишли маълумотларни тақдим қилиш ишлари билан шуғулланишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#3_сектор

📌 Тошкент тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткирбек Хурбоев иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда карантин таъсирида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатиш, камбағалликни қисқартириш ва саҳоват кўрсатиш борасида 3-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

👨‍👩‍👧‍👦 Жумладан, бугунги кунда 3-сектор ҳудудида 13 минг 326 та оилада 49 минг 743 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

📊 27 август ҳолатига 181 та эҳтиёжманд оилада истиқомат қилувчи 825 нафар оила аъзоларидан 169 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар рўйхатга олинган бўлиб, улардан даромад манбаи яратилганлиги сабабли 95 та оила ва уларнинг 133 нафар аъзолари "Темир дафтар"дан чиқарилган.

💰 Қурбон Ҳайити арафасида 133 та оилага моддий ёрдам бериш мақсадида жами 110 млн. сўм миқдорида нақд пул маблағлари тарқатиб берилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкентни меҳнатимиз билан, пешона теримиз билан ўзгартираяпмиз

Президент: Мы меняем Ташкент своим усердным трудом, не покладая рук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, фуқаро Хайдаржон Бобохайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган.

Тергов давомида Х.Бобохайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

👉 @uzbprokuratura