Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.91K subscribers
20.4K photos
4.66K videos
31 files
13.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан енгил ўтади?

🦠Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади: томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.

⚡️Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади.

❗️Касаллик енгил кечишига қуйидаги сабаблар тахмин қилинади:

Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;

Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;

Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;

COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;

Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антителалар хосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.

☝️Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса хамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам касаллик оғир кечиши ҳолатлари кузатилиши ҳамда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бурунни мунтазам тузли эритмада чайиш коронавирус инфекциясидан ҳимояланишга ёрдам берадими?

👃
Йўқ, бурунни тузли эритма ёки шўр сув билан мунтазам ювиб туриш янги короновирус инфекциясидан химоя қилишга ёрдам бериши бўйича илмий далиллар йўқ.

Баъзи маълумотларга кўра бурунни шўр сув билан мунтазам чайиб туриш оддий шамоллашда тузалиш жараёнини тезлаштириши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Янги коронавирус инфекциясига қарши қайноқ ваннадан фойдаланиш мумкинми?

🛀Қайноқ ванна қабул қилиш COVID-19дан зарарланишдан қутқармайди. Тана ҳарортати ванна ёки душда сув ҳароратига боғлиқ бўлмаган ҳолда меъёрда 36,5°C - 37°C бўлиши лозим. Акс ҳолда жуда қайноқ сувда чўмилиш зарар етказиши ёки терини куйдириши мумкин.

🧼COVID-19дан ҳимояланишнинг энг яхши усули - қўлларни тез-тез ювиш. Бу теридаги вирусни йўқ қилишга ва кўз, оғиз ёки бурунга қўл билан текканда инфекция юқтиришдан сақланишга имкон беради.
〰️〰️〰️〰️〰️

Танага этанол ёки сўндирилган хлор билан ишлов бериш янги коронавирусни (nCoV) йўқ қилиши ростми?

Йўқ, танага спирт ёки сўндирилган хлор билан ишлов бериш организмга кирган вирусни йўқ қилмайди.

🚿Бундай моддаларни сепиш кийимга ёки шиллиқ қаватга зарар етказиши мумкин.

Ёдда тутинг: спирт ва хлор юзаларни самарали дезинфекциялаши мумкин, лекин улардан керакли ҳолатда ва қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш зарур.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Таомга аччиқ мурч ёки қалампир қўшиш ҳам коронавирус профилактикаси усулларига кирадими?

🌶Аччиқ қалампир иштаҳани очиш учун ишлатилиши мумкин, лекин ҳечам COVID 19 билан касалланишни тўхтатмайди ва даволамайди.

Витаминларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш, мунтазам жисмоний машқлар бажариш ва соғлом уйқу организмни инфекциядан ҳимоя қилиш функциясини ошириш хусусиятига эга.
〰️〰️〰️〰️〰️

Уй пашшалари COVID 19 инфекциясини тарқатувчилари бўлиб ҳисобланадими?

🦟Ҳозирги вақтда уй пашшалари COVID 19 вирусли патогенини юқтиришга қодир эканлигига оид бирон бир далил ёки маълумотлар мавжуд эмас.
〰️〰️〰️〰️〰️

Жисмоний машқлар бажараётганда ниқоб тақиш керакми?

Жисмоний машқлар бажариш вақтида ниқоб тақмаслик керак, чунки у қулай нафас олишга тўсқинлик қилади.

😥Тер ажралиши ниқобни тез намлантиради, бу эса нафас олишни қийинлаштиради ҳамда микроорганизмлар кўпайишига кўмаклашади.

🏃Жисмоний машқлар бажаришда муҳим профлактика чоралари – атрофдагилардан камида 1 метр масофани сақлаш ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири, кеча Ўзбекистонга бир гуруҳ россиялик шифокорлар келишини маълум қилди. Шу тўғрисида батафсил маълумот берсангиз, неча киши ва қанча муддатга келишади?

🇷🇺Бир
гуруҳ россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келишга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко душанба куни, 10 августда коронавирус инфекциясига қарши курашиш мувофиқлаштирувчи кенгаши президиуми йиғилишида маълум қилди.

🗓16 август куни 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар коронавирусга қарши курашиш доирасида ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади.

👩‍⚕️Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор.

🇰🇿Таъкидлаш керакки, россиялик мутахассислар яқинда Қозоғистон Рспубликасидан коронавирусга қарши курашишдаги ўз вазифаларни амалга ошириб қайтишди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал маълум қилинганидек, АОКАҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Россия давлати билан вакцинани олиб келиш бўйича ишлар олиб бориляптими? Ўзбекистонда ҳам вакцинани ишлаб чиқиш мумкинми?

⚡️Ҳозирги кунда Президентимиз топшириқларига биноан, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлардан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

💉COVID-19 вакцинасининг клиник синовларининг барча босқичи якунланмагунича мамлакат уни сотиб ололмайди.

🌐Вакцина синовларининг барча босқичлари ўтганидан кейингина халқаро сертификатлаштириш амалга оширилади.

⭕️ У қайси давлат ёки лаборатория бўлади, бу ҳозирча номаълум.

📌Короновирусга қарши ишлаб чикарилган вакциналарни ҳар томонлама ўрганиб, Ўзбекистонда ишлатиш бўйича ишчи гуруҳ хулоса берса вакцинани олиб келиш, ишлатиш тартиблари ва муддатлари белгиланади.

❗️Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқиш масаласи нечоғлик ахамиятли. Вақт кутиб турмайди. Вакцинани ишлаб чиқариш, уни клиник синовлардан ўтказиш учун вақт талаб қилинади. Уни Ўзбекистонда ишлаб чиқаргандан кўра, тайер вакцинани ишлатган маъқул.

〰️〰️〰️〰️

🎙Аввалроқ, ТТА ректори, профессор Лазиз Тўйчиев "Халқ сўзи" газетасига берган интервьюсида Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина республикамизда 2021 йилдан олдин қўлланилмаслигини маълум қилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

💉Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко вакцина иккита майдонда – Гамалеи маркази ва "Биннофарм" заводи томонидан ишлаб чиқарилади.

Кейинроқ РФПИ раҳбари Кирилл Дмитриев Фонд вакцинани йилига 500 млн доза ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 5 та мамлакат билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Соғлиқни сақлаш вазири, кеча Ўзбекистонга бир гуруҳ россиялик шифокорлар келишини маълум қилди. Шу тўғрисида батафсил маълумот берсангиз, неча киши ва қанча муддатга келишади?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова шу саволга жавоб берди:

🛬16 август куни 40 нафар мутахассис
коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Глава Минздрава России заявил, что в Узбекистан приедет группа российских врачей. Расскажите пожалуйста об этом подробнее, сколько человек, на какой срок и т.д.?

На этот вопрос ответила член штаба по борьбе с коронавирусом Барно
Абдусаматова:

🛬 16 августа ожидается приезд 40 специалистов для оказания помощи в борьбе с коронавирусной инфекцией. В течение месяца они будут работать с узбекскими специалистами, оказывать практическую и методическую помощь.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🎙Бугун АОКа ҳузуридаги штабда Миллий Гвардия бошқарма бошлиғи Саъдулла Сафоев иштирокида Олий ўқув юртларига тест синовлари даврида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳақида брифинг ўтказилди.

📈Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартиби сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 800 тадан ортиқ махсус воситалар, 630 дан ортиқ алоқа ва 50 тадан ортиқ транспорт воситаларини ажратилиши режалаштирилган. Куч ва воситаларни ажратилишида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳисобга олинди.

😎Тест имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида барча объектларга кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлар ташкил этилади. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади.

🕹Бундан ташқари назорат ўтказиш пунктларида бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.

❗️Бундай ҳолатлар аниқланганда абитуриент ўрига имтиҳон топширишга келган шахсларга қонунчилигимизда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Миллий гвардия Жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Саъдулла Сафаев иштирокида брифинг.

Тест синовлари ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудида жамоат тартиби сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлари, 800 тадан ортиқ махсус воситалар, 630 дан ортиқ алоқа ва 50 тадан ортиқ транспорт воситаларини ажратилиши режалаштирилган.
Тест имтиҳонларга бир абитуриент ўрнига бошқа одам киришининг олдини олиш мақсадида барча объектларга кириш жойларида назорат ўтказиш пунктлар ташкил этилади. Ушбу жойларда юзни таниб олувчи камералар ўрнатилиб бу камералар орқали имтиҳонга абитуриент ёки бошқа шахс келганлигига аниқланади.
Ўтказиш пунктларида бармоқ изи орқали шахсни аниқлаш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларни шахсини аниқлаш чоралари кўрилади.

@toshkenttumanihokimligi
⚡️ Маҳалла раиси ўз ҳудудида уй шароитида коронавирус билан даволанаётган беморларга вақтида ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун масъуллиги белгиланди

Бугунги кунда Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар-туманларида жами 3 063 513 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

Вилоят миқёсида

✳️ маҳаллар сони - 1042 та
✳️ оилалар сони - 812 732 нафар
✳️ хонадонлар сони - 634 061 та
✳️ кам таъминланган оилалар - 40 474 нафар
✳️ боқувчисини йўқотганлар - 14 613 нафар
✳️ ногиронлар - 36 275 нафар
✳️ камбағаллар - 7 537 нафарни ташкил этади.

Жорий йилнинг 4 август ҳолатига вилоятда 3 884 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси билан касалланган, улардан 2995 нафари даволанган, 16 нафари вафот этган.

Касалликдан вафот этаётганларнинг асосий қисми уй шароитида билиб-билмай ва ўзбошимчалик билан ўзини даволаб юрганлар бўлиб чиқмоқда.

Бунинг асосий сабаби, фуқаролар ўз вақтида шифохоналарга мурожаат қилмаган ёки маҳаллий қишлоқ врачлик пунктлари, ҳудудий тиббиёт бирлашмалари ёки маҳалла фуқаролар йиғини томонидан уйда даволанаётган беморларга етарли эътибор қаратилмаётганлигидир.

Шундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги "колл-марказ", мобил гуруҳлар, тез ёрдам хизмати ва тиббиёт бирлашмалари фаолиятини доимий равишда ўрганиб, назорат қилиб бориш тавсия этилмоқда.

Депутатларнинг тавсияси асосида фаол ишлаганлар рағбатлантирилиши ёхуд қатъий интизомий чорага тортилиши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда 2020 йил 7 августда Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматовнинг "Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши курашишда ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш ва ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №333-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида маҳалла фуқаролари йиғини раиси ўз ҳудудида уй шароитида даволанаётган беморларга ўз вақтида ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун масъуллиги белгиланди.

@hokimiyat_hujjatlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Қибрай
#Тошкент_тумани

📌"Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали томонидан 500 дан ортиқ пайвандчи гуруҳлар ёрдамида Зангиота, Қибрай, Тошкент туманларида "ақлли" ҳисобдонлар ўрнатилмоқда.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
Коронавирусдан тузалганлар билан мулоқотда бўлиш хавфли эмасми?

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Коронавирус билан касалланган шахсларда вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқилади, унда «Иммунноглобулин G»нинг юқори кўрсаткичлари аниқланади, бундай даврда бу инсонлар бошқаларга хавфсиз бўладилар ва коронавирус юқтирмайдилар.

🔗 Касаллик қандай кечишидан қатъи назар организм вирусга қарши иммунитет, яъни антитаначалар ишлаб чиқилади. Антитаначалар касаллик аломатлари бошлангандан кейинги учинчи ва тўртинчи ҳафталарга тўғри келади. Баъзи инсонлар касалликни енгил ва симптомларсиз ўтказиб, ўзларини яхши ҳис қилишлари билан, алоҳидаланиш тартибига риоя қилмаяпти ва кўчага чиқиб бошқалар билан мулоқотда бўлиб, организм ҳали тўлиқ антитаначаларни ишлаб чиқиб улгурмагани боис яна вирус юқтириб олмоқда.

❗️Шунинг учун беморлар касалхонадан чиққанларидан кейин яна 10 кун давомида алоҳидаланиши ва бошқалар билан мулоқотда бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрингизга умр қўшилсин,
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.

"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.

#5OyUchunRahmat
#СпасибоЗа5Месяцев
#ThanksFor5Months

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
#саховат_ва_кўмак

📈Вилоят бўйича жами 34 минг 972 та хонадон «Темир дафтар»га киритилган бўлиб, оила аъзолари сони 151 мингдан зиёд кишини ташкил этади. Энг кўп эҳтиёжмандлар сони Янгийўл (2649) тумани ҳиссасига тўғри келади.

Республика бюджетидан Тошкент вилояти учун ажратилган маблағ миқдори 20 миллион 851 минг 380 минг сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг 13 август куни ҳолатига ушбу маблағдан 19 миллион 631 минг 260 минг сўми 23 785 та оилага тарқатиб бўлинган.

💯Туман-шаҳарлар миқёсида оладиган бўлсак, Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Чиноз, Зангиота, Тошкент, Қибрай Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманлари, Оҳангарон, Янгийўл, Нурафшон, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларининг барча сектор раҳбарлари томонидан «Темир дафтар»га киритилган жами эҳтиёжманд оилаларга маблағлар 100% тўлаб берилган.

▶️Батафсил "Ишонч.уз" сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#йиғилиш

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди

❇️Тадбирда вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этишди.

❗️Йиғилишда Тошкент вилоятида маҳалла ва оила билан ишлашда мавжуд ютуқ ҳамда камчиликлар, эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз борди. Фаолиятида хато ва нуқсонларга йўл қўйган тўрт нафар мутасаддига вазир томонидан огоҳлантириш берилди.

🔷Вазир ўз сўзида раҳбар кадрларнинг шахсий масъулияти, халқ билан ишлашдаги ҳалол-пок муносабат ўрнатиш зарурати ҳақида гапирди. "Билак қанча бақувват бўлмасин, бармоқлар ишламаса овқатлана олмайди киши. Маҳалла тизими ҳам бугунги сиёсатни ижросини таъминлашда ана ўша бармоқларга ўхшайди", - деди Р. Маматов ўз сўзида.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#йиғилиш

📌Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Нурафшон шаҳрида йиғилиш ўтказди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ “ТИББИЙ ФРОНТ”ГА ЯНА БИР ГУРУҲ ЧЕТ ЭЛЛИК ШИФОКОРЛАР КЕЛИБ ҚЎШИЛДИ

Юртимизда “COVID-19” инфекциясига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, бу борадаги жаҳон тажрибасини амалиётга татбиқ қилиш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи билан турли давлатларда фаолият юритаётган тажрибали шифокорлар юртимизга таклиф этиб келинмоқда.

Шу кунга қадар Хитой, Россия, АҚШ, Германия, Корея Республикаси, Туркия каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида қатнашиб, ўз тавсияларини беришди.

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Беҳзод Мусаев иштирокида Хитойдан таклиф этилган вирусолог, эпидемиолог, хирург, пульмонолог, фтизиатр, невролог каби мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида оғир аҳволдаги беморларга консультациялар бериш, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда хитойлик мутахассислар ва маҳаллий шифокорлар ўртасида тўғридан тўғри ва онлайн конференциялар ўтказиш, шунингдек, юртимизда ўзбек-хитой тиббиёт марказини ташкил этиш каби масалалар келишиб олинди.

Режага кўра, мутахассислар гуруҳи сентябрь ойига қадар мамлакатимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича тажрибаларини маҳаллий шифокорлар билан ўртоқлашади.

Шунингдек, ташриф доирасида хитойлик шифокорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари билан мулоқот ўтказади, юртимиздаги коронавирусга ихтисослашган шифохоналар, саралаш ва тақсимлаш марказларининг иши билан танишиб, амалий тавсиялар беришади .

Эртага 16 август куни эса Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган анестезиолог-реаниматолог, терапевт, пульмонолог, хирург, инфекционист, кардиолог, невролог, тез тиббий ёрдам шифокори, педиатр ва болалар жарроҳи каби 40 нафар мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилмоқда. Улар пойтахтимиз ва касаллик даражаси юқори бўлган вилоятларда бўлиб, бир ой давомида коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
СПИД (ОИВ) билан зарарланган инсонлар коронавирусга чалинишда хавф гуруҳига кирадими?

‼️ ОИВ билан яшаётган инсонлар, касалликни ўтказиб юборганлар, CD4 даражаси ва вирусли юкламалари паст бўлганлар, шунингдек антиретровирус давосини олмаётганлар — ҳар қандай инфекцияга мойил бўлиб, асорталарга олиб келади.

〰️〰️〰️〰️
Қўллар учун мўлжалланган электр қуритгич коронавирусини ўлдириш ростми?

🚫 Йўқ. Қўллар учун электр қуритгич COVID-19 вирусини ўлдирмайди.

🧼 Инфекциянинг олдини олиш учун мунтазам равишда қўлларга таркибида спирт мавжуд антисептиклар билан ишлов бериш ёки уларни совун билан ювиш шарт. Ювилган қўлларни қоғоз сочиқ ёки электр қуритгич ёрдамида қуритиш керак.

〰️〰️〰️〰️
Ўпкани текшириш учун қаерга бориб МСКТ текширувидан ўтсак бўлади?

🚫 Ўпкани текширувини шифокор маслаҳатига кўра бажариш лозим. Мустақил равишда ўтиш тавсия этилмайди, унга кўрсатма ва қарши кўрсатма бор.

📞 Тошкент шаҳридаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият юритаётган клиникалар ҳақида маълумот берадиган (71) 200 17 20 Call-маркази фаолият олиб бормоқда. Шу рақамга қўнғироқ қилиб, батафсил маълумот олиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Резинали қўлқоплар — жамоат жойларида коронавирусдан ҳимояланишда самаралими?

🧤 Йўқ. Сиз COVID-19 инфекциясидан ўзингизни резинали қўлқоплар ёрдамида ҳимоя қила олмайсиз, бу самара бермайди.

☝️Тўлиқ химояланиш учун сиз қўлингизни антисептик воситалардан фойдаланиб тозаласангиз, мақсадга мувофиқ. Чунки COVID 19 инфекцияси резинали қўлқопларни зарарлаши мумкин, бу холат орқали сиз юзингизга инфекцияни юқтириб олиш хафини туғдиради.

〰️〰️〰️〰️
Коронавирус кимларга юқмайди, агар ҳозиргача касалланмаганлар бўлса, ундан қандай сақланиш мумкин?

🌐 ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

✔️ Бугунги ҳолатга тўхталсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

🦠 Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса, енгил кечиради.

〰️〰️〰️〰️
Корхонада эртадан ишга рухсат беришса, ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун қандай термометрдан фойдалансак бўлади?

Тана ҳароратини ўлчаш 2 хил асбоб орқали фойдаланилади:

🧪 Термометр — бу асосан тананинг терисига қўйиб ўлчаш учун мўлжалланган.

🧪 Пирометр — бу тана териси блан конакт қилмасдан ўлчаш. Термометр асосан уй шароитида фойдаланиш учун қулай, чунки уни ҳар бир ишлатилгандан кейин унга антисептик ишлов бериш керак бўлади, бу эса кўп вақт олади.

Шунинг учун умумжамоа жойларида — пирометрдан фойдаланилади, у ёрдамида контактсиз кетма-кет бир неча ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш мумкин, қулайлик ва гигиеник нуқтаи назардан, пирометрлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official