Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.27K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Расмий

❗️Ҳурматли фуқаролар!

📞Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор раҳбарларининг
қўл телефонига бевосита қўнғироқ қилиб, пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

🤝Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки вазиятга ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

❗️Ҳурматли фуқаролар!

📞Юқорида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4- сектор раҳбарларининг қўл телефони👆

📌Пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни айтишингиз, шунингдек, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масала ёки вазиятга ечим топиш йўлида сизга камарбаста бўлишга шай.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.
Уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения систем питьевого водоснабжения и канализации, подготовки к осенне-зимнему сезону.
Глава государства отметил необходимость в полной мере использовать вновь проложенные водопроводные сети и начиная со следующего года предусматривать во всех проектах прокладку сетей прямо к домам населения.
Определены меры по подготовке жилья, отраслей экономики и объектов социальной сферы к осенне-зимнему сезону.

#Mirziyoyev #murojaat #ichimliksuvi #qishgatayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️
Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠
аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼
давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Республика махсус комиссияси аъзоси профессор Феруза Ҳамробоева уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар жамланмаси, унинг таркиби ҳамда қандай қабул қилиш тартиби ҳақида тушунтириш берди.

Манба: https://t.iss.one/studio_67

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Ҳурматли тумандошлар!

Коронавирус пандемияси бугун ҳар биримизни тезкор чоралар кўриб, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун аҳолини огоҳликка чақиришга ундамоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, жумладан, инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш орқали эпидемияга якун ясашга қаратилган саъй-ҳаракатлар, ҳозирга вақтда нафақат туманимизда, балки бутун жаҳон миқёсида амалга оширилаётган чоралар эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу ҳудудлардаги амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама этилиб, аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётган салбий ҳолатларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Тошкент туманида бу борада зарурий чора-тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

📹 Батафсил “Ахборот 24” дастурида.

Telegram | Facebook | Instagram
#CALL_CENTER

☎️ Тезкор алоқа – “Call-center” марказлари иш фаолиятини бошлади

🦠 Тошкент тумани аҳолисига “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида 1271 қисқа рақамли “Call-center” маркази фаолияти ташкил этилди.

👩‍⚕️ Ушбу марказда 14 нафар малакали шифокор 24/7 режимида фуқаролар мурожаатларига жавоб бериб келмоқда.

🏥 Бундан ташқари Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 103 қисқа рақами ресурслари 7 тагача кенгайтирилиб, жами 14 нафар малакали шифокор фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.
___________

🛍 Шунингдек, туман Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази фаолияти ҳам қайтадан йўлга қўйилди.

🛒 Карантин шароитида озиқ-овқат ва бошқа зарур кундалик эҳтиёж молларига муҳтожлик юзага келган, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш “Call-center” марказига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

☎️ 95 145 01 60
☎️ 99 898 14 36

⌚️ Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 59 ЁШЛИ БЕМОР ҲАМ ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 59 ёшли фуқаро Б.С. (эркак)да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Тиббиёт муассасасида унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик нефропатия, сурункали буйрак етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, коронар қон томирларни стентлашдан кейинги ҳолат (2008, 2012 йилларда), гипертония каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Асосий касаллик оғир кечиши ва асоратлари ҳисобига аҳволи кескин ёмонлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабабли вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района pinned «​#CALL_CENTER ☎️ Тезкор алоқа – “Call-center” марказлари иш фаолиятини бошлади 🦠 Тошкент тумани аҳолисига “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида…»
🔺2020 йил 17 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15607 (+125) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 35 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 24 нафари Андижон вилоятида ҳамда 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 94 нафар, Қашқадарё вилоятида 42 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 30 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 1 нафар, жами 220 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 9003 (+220) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 6525 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 17 июль куни мамлакатимизда 541 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 170 нафари Карантин муассасаларида, 371 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 220 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15607 нафар бемордан 9003 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6525 нафар бемордан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 60 211 нафар, стационар карантинда эса 22 061 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

❇️ Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича туман аҳолисига МУРОЖААТИ
________

☎️ Туман аҳолисига “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида 1271 қисқа рақамли “Call-center” маркази фаолияти ташкил этилди.

👩‍⚕️ Ушбу марказда 14 нафар малакали шифокор 24/7 режимида фуқаролар мурожаатларига жавоб бериб келмоқда.

🏥 Бундан ташқари Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 103 қисқа рақами ресурслари 7 тагача кенгайтирилиб, жами 14 нафар малакали шифокор фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан ўтказилган рейдларда ҳозирда Аптекада топиш қийин бўлган "Арбидол" дорисини 1 та қутиси норасмий 400-600 минг сўмдан сотилаётгани аниқланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Forwarded from Hudud Inform
Тошкент вилояти ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари телефон рақамлари

Эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида республика миқёсида ташкил этилган 1197 қисқа рақами иш олиб бормоқда.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича аҳоли мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган

📞 (97) 546 79 29,
📞 (93) 500 11 50,
📞 (94) 421 57 34,
📞 (99) 824 82 95
телефон рақами фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларюзасиданжавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус касаллиги билан оғриган, аммо уни ҳеч кандай симптомсиз ўтказган ва ҳеч кандай муолажаларсиз тузалиб кетган шахсда ҳам антитаначалар пайдо бўладими?

🦠 Айнан коронавирус касаллигига нисбатан бу масала ҳозирги вақтда ўрганилмоқда, лекин умуман вирусларга нисбатан оладиган бўлсак, ҳа антитаначалар ҳосил бўлади.

〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинган беморлар "Азимак" препарати билан даволаняпти экан, у вирусга қарши дори эмасми?

💊Азимак-макролид, бактерияларга қарши восита, таъсир доираси кенг, бактериялар кўпайиши ва ошишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади, бронхологик паталогияда жуда самарали.

Вирусли инфецияларда уни асоратларнинг олдини олиш, яъни пневмония профилактикаси сифатида тайинланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ковидга анализ топширилган, натижаси хали чикмаган, лекин ковиднинг баьзи бир аломатлари одамда сезилса, у нима килиши керак?

❗️Бу бемор, эҳтиёт шарт коронавирус инфекциясининг енгил кечувида тавсия этилган схема буйича даволаниши керак.

Ва бу муолажалар оилага бирктирилган умумий амалиёт шифокори назорати остида олиб борилиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга касалланган одамлар хрен деган ўсимликдан фойдаланиб бу касалликдан қутилганликларини гапириб чиққан видео- мурожаатлар кўпайиб кетди. Шу ҳақиқатга тўғри келадими?

🍃Хрен
ўсимлиги таркибида кўплаб: А , Е, В гурух витаминлари мавжуд , аминокислоталар ва минералларга бой.

У ковид инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, аммо монотерапия сифатида ёрдам бермайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Анализлар жавоб беш кунгача ҳам чиқмайди, тест топширган фуқаро бемор ё бемор эмаслигини ҳам билмайди, бу қачонгача давом этади?

⚡️Республика махсус комиссияси штабида бу ҳолат алоҳида кўриб чиқилди ва ПЗР аппаратлари сони кўпайтирилиши, уларни ишлатиш учун шароит яратилиши ва қўшимча шифокор- лаборант мутахассислар тайёрланиши режалаштирилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий дорихоналарда вирусга қарши ва парацетамол каби дориларнинг нархи кундан кунга ошиб бораяпти, бу тўғрими?

⚡️Импорт қилинадиган ва мамлакат миқёсида чиқариладиган дори воситалари нархлари белгиланган ва унинг назорати Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари зиммаларига нархининг давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклатилган.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрда 2647-сон “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
〰️〰️〰️〰️〰️

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус аломатлари пайдо бўлган ва натижаси мусбат чиққанлар қабул қиладиган биринчи зарурий дорилар рўйхатини тайёрлаб ножўя таъсирлар ҳақида маълумот қўшиб қўйса ҳаммага фойдали бўлар эди.

❗️Бундан буён коронавирус касаллиги билан уйида даволанаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқоблар белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида тест топшириш учун бир кунлик навбатда туриш керак. Хусусий клиникаларга топширмоқчи бўлсак, улар тест олишмаяпти ва даволашмаяпти?

❗️Куни кеча аҳолини коронавирусга қарши тестдан тезкор ўтказишни ташкиллаштириш ва тўхтовсиз тиббий ёрдамни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Унга кўра хусусий ва нодавлат клиникаларга COVID-19 беморларини тестдан ўтказиш ва даволашга рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликларга хусусий ва нодавлат клиникаларнинг фаолиятини ташкиллаштириш учун барча керакли ёрдамларни кўрсатиш топшириғи берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Шифокорман, ҳозирда шифокорларни COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар даволанаётган клиникаларга ишга жалб қилишмоқда. Бунда қўшимча рағбатлантириш ҳақи қанча?

💰Президент қарорида коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун 20 млн сўм миқдорда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Япоиядан коронавирусга қарши янги "авиган" препарати олиб келишини айтди. Аввалроқ, Авиган ушбу патологияга қарши самарасизлиги айтилганди. Тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

💊таркибида "Авиган" бўлган "Фавипиравир" биологик фаол модда барча вируслар кўпайишини блоклайди. У Африкада Эбола вирусини даволашда ҳам қўлланилган.

Тиббиёт доирасида ушбу препаратни "Ремдесивир"нинг Япония варианти деб ҳам аташади.

Япония тажрибасига кўра, Авиган коронавируснинг енгил формасида яхши таъсир кўрсатади, лекин касаллик оғир кечишида таъсири кам.
〰️〰️〰️〰️〰️

Яшаш манзилим бўйича туғруқхона карантинга ёпиқ. Кесарча кесиш билан туғиш тавсия қилинган. Туғруқхоналар йўлланмасиз қабул қилмаяпти. Нима қилай?

❗️Бундай вазитда ҳомиладор аёл кесарча кесиш усулида туғруқ учун 1- ёки 2- шаҳар перинатал марказига мурожаат қилиши лозим. Агар шошилинч туқруқ бўлса истаган ишлаб турган туғруқхонага мурожаат қилиши мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг