Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари)қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района pinned «⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда инвестиция…»
​ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 5000 НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 (+57) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

❗️Бугун шу соатгача 36 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлишган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from КЎРОЙДИН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳри

Тадбиркорлар билан мулоқот давом этади. Навбатдаги манзил Чирчиқ шаҳри бўлди.

@Toshkent_viloyati_hokimi

👉 Телеграмда Рустам Холматовнинг расмий каналига уланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvFykpRkoHLbIlnew
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Бугун халқаро блогерлар куни.

🧑‍💻 Ушбу кунда ҳақиқат йўлида беминнат хизмат қилувчи блогерларимиз ишларига ривож тилаймиз!

👩‍💻 Албатта, блогер бўлиш машаққатли ишлардан, баъзан атрофдагиларнинг ахборотингизга бўлган салбий фикри, блогерликни тарк этишга ундайди.

Сиз тарғиб қилган ҳақиқат эгилса ҳам, букилса ҳам синмас экан, олға юришдан ва илдам қадамлар билан келажакка интилишдан чарчаманг!

🤝 Блогерлар куни билан, дўстлар!
____

🌐 Сегодня Международный день блогеров.

🧑‍💻 В этот день мы желаем успеха в работе наших блогеров, ведущих свой блог на пути истины!

👩‍💻 Конечно быть блогером - одна из самых ответственных работ, и иногда негативные отзывы окружающих о вашей деятельности, могут привести к прекращению ведения вами блога.

Если Ваша правда сгибается и гнётся, но не ломается, значит Вы на правильном пути. Раз так, не уставайте двигаться вперёд и стремиться к великому будущему!

🤝 С Днем блогера, друзья!

@toshkenttumanihokimligi
#Бўстонлиқ
#тадбиркорлик

Бўстонлиқда форель, Америка палияси, кумжа ва спактик каби ноёб балиқлар етиштирилади

🐠Тадбиркор Баҳодир Мирабдуллаев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг “Курдухтар” қишлоғидан оқиб ўтувчи Пском дарёсида Германия технологияси асосида форель, Америка палияси, Европага хос бўлган кумжа ва спактик балиқларни етиштириб, истеъмолчиларга йилига 320 тонна маҳсулот етказиб беришни режалаштирган.

‼️Лойиҳани амалга ошириш учун 80 та сув ҳавзаси барпо этилиши зарур. Бунинг учун мутасадди идоралардан ижобий хулосалар ҳам олинган. Бироқ айрим ташкилотлардан рухсат олиш чўзилиб, лойиҳани амалга ошириш кечикиб кетган.

Вилояти ҳокими Рустам Холматов яқинда тадбиркорлар билан учрашганда Баҳодир Мирабдуллаевнинг ҳам муаммоси ижобий ечим топди.

Манба: 👉kun.uz

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ «АЛИШЕР НАВОИЙ» МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

🔥 Тошкент тумани Газ таъминоти участкасининг 16-сонли хабарномасига асосан, Қизғалдоқ ҳудуди «А.Навоий» МФЙ даги намунавий уй-жойларга ўтган Д-57мм ўрта босимли газ қувурида демонтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳудуддаги 33 та аҳоли хонадонларига 15 июнь куни соат 12:00дан 17:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.


Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкентда аҳоли орасидан яна 11 кишида коронавирус аниқланди

⚡️(+23) — 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5103 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, қолган 4 нафари — Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларда аниқланди.

〰️〰️〰️〰️

❗️В городе Ташкенте коронавирус вновь выявлен среди населения

⚡️(+23) — По состоянию на 10:00 15 июня количество больных, инфицированных коронавирусом, составляет 5103.

🔴8 новых случаев заболевания выявлено у граждан, находящихся в карантинном центре , 11 — в городе Ташкенте среди населения, остальные 4 в Ташкентской области у водителей международных грузоперевозок, прибывший из России через пограничный пост.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 679 774 (+12 119)
⚡️Соғайганлар 361 008 (+7 460)
⚡️Вафот этганлар 9 112 (+154)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 528 964 (+8 835)
2. 🇧🇾 Беларусь 53 973 (+732)
3. 🇺🇦 Украина 31 154(+648)
4. 🇦🇲 Арманистон 16 667 (+663)
5. 🇰🇿 Қозоғистон 14 809 (+313)
6. 🇲🇩 Молдова 11 740 (+281)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 9 957 (+387)
8. 🇹🇯 Тожикистон 5 035 (+64)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон 5 103 (+109)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 2 372 (+87)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
679 774 (+12 119)
⚡️Выздоровевших 361 008 (+7 460)
⚡️Погибших 9 112 (+154)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 528 964 (+8 835)
2. 🇧🇾 Беларусь 53 973 (+732)
3. 🇺🇦 Украина 31 154(+648)
4. 🇦🇲 Армения 16 667 (+663)
5. 🇰🇿 Казахстан 14 809 (+313)
6. 🇲🇩 Молдова 11 740 (+281)
7. 🇦🇿 Азербайджан 9 957 (+387)
8. 🇹🇯 Таджикистан 5 035 (+64)
9. 🇺🇿 Узбекистан 5 103 (+109)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 2 372 (+87)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Коронавирус

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 13 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

2020 йил 13 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти
👉 Тошкент шаҳар

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Youtube|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#карантин

Бугундан бошлаб карантин чекловларида қандай ўзгаришлар бўлади?

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Тошкент вилояти: "қизил" ҳудудлар сони яна 10 тага етди

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 13 июнь ҳолати):

🟥Чирчиқ шаҳар
🟥Оққўрғон тумани
🟥Бекобод тумани
🟥Зангиота тумани
🟥Қибрай тумани
🟥Паркент тумани
🟥Пискент тумани
🟥Чиноз тумани
🟥Янгийўл тумани
🟥Тошкент тумани
🟨Ангрен шаҳар
🟨Бекобод шаҳар
🟨Янгийўл шаҳар
🟨Бўстонлиқ тумани
🟨Ўрта Чирчиқ тумани
🟨Юқори Чирчиқ тумани
🟩Олмалиқ шаҳар
🟩Оҳангарон шаҳар
🟩Нурафшон шаҳар
🟩Бўка тумани
🟩Оҳангарон тумани
🟩Қуйи Чирчиқ тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 13 июнь ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

2020 йил 2 июнь билан таққослаш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг

Бугун,
15 июнь куни соат 16:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтади.

🔹Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этади.

📢 Брифинг мавзуси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ–4749-сон қарори билан киритилаётган янгиликлар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

Нега автобусларга рухсат берилди-ю, метрога эса йўқ?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Умумий овқатланиш жойларида ҳар бир хўранда рўйхатга олинадими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Карантинда ёзги болалар оромгоҳлари фаолияти қандай ташкил этилади?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Санаторийга боришдан аввал коронавирусга тестни хусусий поликлиникада топшириш мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
ДИҚҚАТ!

Бакалавриат таълим йўналишларига қабул: нечта ўрин ажратилган (кундузги, сиртқи, кечки)? бу ерда

Олий таълим муассасаларига киришда кимларга имтиёз берилган? бу ерда

Тест синовлари фанлари нечта? Ҳар бир жавобга неча баллдан берилади? бу ерда

Магистратурага қабул қачонгача? Грант ва контракт учун нечта ўрин ажратилган? бу ерда

Олий ҳарбий таълим муассаларига қабул жараёнларида қандай ўзгаришлар бўлади? бу ерда

Мактаб, коллеж, академик лицей битирувчилари нечта? Қанчаси олий таълим билан қамраб олинади? бу ерда

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида вирус юқтирган янги беморлар аниқланди

⚡️(+51) —
15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5154 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари — пойтахтимизда (шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари бемор билан мулоқотдагилар), 7 нафари — Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари — Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасидан, қолган 9 нафари бемор билан мулоқотдаги фуқаролар орасида) қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#расмий

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий телеграм саҳифаларига аъзо бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

Вилоят ҳокимлигининг расмий канали

Вилоят ҳокими Рустам Холматовнинг телеграмдаги расмий канали

Шаҳарлар

⛳️Нурафшон шаҳри ҳокимлиги

🔴Ангрен шаҳри ҳокимлиги

🔶Бекобод шаҳри ҳокимлиги

🔷Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги

♦️Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги

🔸Янгийўл шаҳри ҳокимлиги

♦️Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги

Туманлар

🔹Бекобод тумани ҳокимлиги

🔹Оҳангарон тумани ҳокимлиги

🔸Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги

🔸Янгийўл тумани ҳокимлиги

♦️Чиноз тумани ҳокимлиги

♦️Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги

🔹Қибрай тумани ҳокимлиги

🔹Тошкент тумани ҳокимлиги

🔸Зангиота тумани ҳокимлиги

🔸Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги

♦️Оққўрғон тумани ҳокимлиги

🔹Паркент тумани ҳокимлиги

🔹Пискент тумани ҳокимлиги

🔸Бўка тумани ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram