Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Болалар_спорти

🥋 Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Таэквондо (ITF) Миллий ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими ҳамкорлигида «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» га бағишлаб Таэквондо ITF спорт турининг «ТУЛ» йўналиши бўйича онлайн мусобақа бўлиб ўтди.

🤼‍♂️ Мусобақада 200 яқин ёш спортчилар иштирок этишди.

📹 Спортчилар томонидан юборилган видеолавҳалар ҳакамлар томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

🏆 Ғолиб ва совриндорлар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🏅 Ғолиб ва совриндорлар рўйҳати:

🥇Ҳошимов.Х
🥇Миркаримов.М

🥈Ахатжонов.З
🥈Маҳкамжонов.И

🥉Фахриддинов.К
🥉Абдурасулов.М
🥉Саидакбаров.С
🥉Нуруллаев.И

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СУНЪИЙ НАФАС ОЛИШ АППАРАТИДА БЎЛГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ҚОН ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Шу йилнинг 27- май куни пойтахтлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги сабабли таҳлил олинади. Ўтказилган текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланади.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг ўтган даволаниш вақти давомида вазирликнинг турли соҳа йўналишлари бўйича бош мутахассисларининг халқаро стандартлар бўйича берган тавсиялари асосида шифокорлар барча керакли тиббий муолажаларни амалга оширишган. Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
#Расман

Тошкент вилоятининг учта ҳудуди бугундан бошлаб сариқ тоифага ўтмоқда

🟨Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бугундан бошлаб вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳамда Янгийўл шаҳри ва Оққўрғон тумани сариқ тоифадаги ҳудудга айланди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бу ҳудудларда қатъий карантин чора-тадбирлари кўрилмоқда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

📈Бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятда қизил тоифадаги ҳудудлар 7 та, сариқ тоифадаги ҳудудлар 9 та, яшил тоифадаги ҳудудлар 6 тани ташкил этмоқда.

🔴"ҚИЗИЛ" ҳудудлар

Бекобод шаҳри, Қибрай, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар

Нурафшон, Янгийўл, Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманлари.

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#Фото
#Бўстонлиқ

Ёзги дам олиш лагерлари мавсумга шай, болажонларни кутмоқда...

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏕Бўстонлиқ тумани ўзининг ноёб табиати билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Бу ерда дам олиш масканлари, санаторийлардан ташқари 33 та болалар лагерлари рўйхатдан ўтган.

🏘Улар ишчи гуруҳ томонидан текширилиб, ёзги мавсумга шай этиб қўйилмоқда. Яқин кунларда "Анор" болалар оромгоҳи 200 нафар болажонни ўз бағрига олиши кутиляпти.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Жараён

💼 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, юридик масалалар бўлими бошлиғи А.Сейтеков, ҳудудий бошқарма бошлиғи У.Акбаровлардан иборат ишчи гуруҳ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари А.Кадиров туманда тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан марказ фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Иззат” фермер хўжалиги ҳамда сут ва сут маҳсулотлари корхонасида бўлиб, коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ишни ташкил этиш юзасидан керакли тавсиялар берилди ҳамда хўжаликдаги аниқланган муаммоли масалалар юзасидан фикрлар алмашилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Бандлик

🧰 Тошкент туманида айни карантин шароитида аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масаласида самарали ишлари олиб борилмоқда.

💵 Хусусан, апрель-май ойларида Тошкент туманида 359 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 269 млн. сўм маблағ тўлаб берилди. Июнь ойи учун эса 175 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб этилиб, иш ҳақи тўлови учун 131 млн. сўм маблағ тўлаб бериш кўзда тутилган.

🏭 Шунингдек, туманда ташкил этилган “IDEAL AGRO MILK” ишлаб чиқариш кооперативида 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 60,2 млн. сўм субсидия ажратилган. 42 нафар ишсиз фуқароларга уруғ, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиши учун жами 78 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

🏢 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов бугун бу ерда бўлиб, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш масаласида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Мавжуд вазият билан танишиб, имкониятлардан янада самарали фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Газ_таъминотида_узилиш

⚡️ «ИҚБОЛ» МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

🔥 Тошкент тумани Газ таъминоти участкасининг 10-сонли хабарномасига асосан, Чоштепа ҳудуди «Иқбол» МФЙ Тошкент халқа автомобил йўли бўйидаги Д-114 мм газ қувурида оловли ишлар олиб борилиши муносабати билан “Иқбол” маҳалласи ҳудудидаги 45 та аҳоли ва 2 та улгуржи истеъмолчиларга 8 июнь куни соат 12:00дан 17:00га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Тўрт ҳудудда — аҳоли ва хориждан келган фуқаролар орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+30) — 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4094 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари — Андижон вилоятида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари — Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса — Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники