Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Тошкент_тумани
#Саховат_ва_кўмак
🎯Юртимизда “COVID-19” коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида вилоятда кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
🏡Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида Тошкент туман ҳокимининг ўринбосари Сардор Эргашев Кўксарой ҳудуди, “Оқтом” маҳалласи, М.Ганжавий кўчаси 43-уйда истиқомат қилувчи, 5 нафар фарзанднинг онаси Дилноза Полвонова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароити билан танишди.
❇️Ҳоким ўринбосари уй бекаси билан суҳбатлашиб, оиланинг турмуш шароитини яхшилаш чоралари борасида фикрларини тинглади ҳамда хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш, унга имтиёзли кредит ажратилиши масаласида тушунтиришлар берди.
🐑Шундан сўнг, “Sifat Go`sht” МЧЖ томонидан ҳадя қилинган 2 бош қўй ушбу оила бекасига топширилди.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

#карантин
📊 Интерактив инфографика: Карантин даражасига кўра «ҚИЗИЛ», «САРИҚ», ва «ЯШИЛ» тоифаларга ажратилган шаҳар ва туманлар
📍3 июндан ҳудудлар тоифасида ўзгаришлар бўлди
Батафсил 👉https://review.uz/oz/k37

Forwarded from Times.uz
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:
❓Юнусобод туманида дўкон сотувчисида коронавирус аниқлангани айтилганди. Ўша қайси даҳадаги қайси дўкон?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖
❓Ёз фаслида йўл четида уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар сотиш мумкинми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖
❓Карантиндан чиққан фуқаро билан қўл бериб кўришиш мумкинми?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖
❓Уй зина тутқичлари ва лифт ичи ҳар неча кунда дезинфекция қилиниши керак?
👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖
📹 Видео
🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Биласизми
⏰ Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (счётчик) кўздан кечириш соат 08-00 дан 20-00 гача амалга оширилади.
📋 Мажбурий ижро бюроси ходимини табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади.
⚠️ Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим.
✅ Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади.
❗️Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак.
🔰 Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⏰ Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (счётчик) кўздан кечириш соат 08-00 дан 20-00 гача амалга оширилади.
📋 Мажбурий ижро бюроси ходимини табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади.
⚠️ Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим.
✅ Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади.
❗️Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак.
🔰 Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📤 АОКА штабига келиб тушаётган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ Юртимизда карантин эълон қилингандан сўнг тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш тақиқланганидан хабардормиз. Аммо яқинда 30 кишилик тўй қилишга рухсат берилгани ҳақида эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Бу тўйда хизмат қилувчи хонандалар ҳам 30 кишилик таркибга киритиладими?
⏩ Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.
✅ Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади. Шунингдек, оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин.
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:
🟩 Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиш (дафн маросимлари бундан мустасно);
👩👩👦👦 “Яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда иштирокчи этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик;
🧤😷 Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш.
❗️Эслатиб ўтамиз! Карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларига риоя қилмаган фуқаролар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.
#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️Президент ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.
🦠 Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган.
✔️ «Қизил» ва «сариқ» ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ВА БОШ МИЯ ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ
Тошкентлик М.да 2 - июнь куни “Covid-19” аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.
❗️Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

❗️ Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади
Бу вазифани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 1 октябргача амалга ошириши лозим. Топшириқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда берилди.
📉 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.
📂 Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади.
🗄 Мутасаддиларга йил охиригача Ягона ижтимоий реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу вазифани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 1 октябргача амалга ошириши лозим. Топшириқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда берилди.
📉 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.
📂 Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади.
🗄 Мутасаддиларга йил охиригача Ягона ижтимоий реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади
Карантиннинг биринчи кунларидан ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга оширилган эди.
🔎 Бугунги кунда боқувчисини йўқотган оилалар сони 155 минг, 5 нафардан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган оилалар сони 81 минг, ёлғиз яшовчи кексалар 16 минг нафарни ташкил этмоқда.
❗️ Лекин ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳам кўп.
✅ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.
💵 Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Импорт машиналар нархи пасаяди
“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
❎ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
📂 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.
Autostrada сайтининг ёзишича, четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлашишига сабаб бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
💰 Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
⚖️ Тошкент тумани Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов ушбу ўзгартиришлар юзасидан қисқача тушунтириш бериб ўтди.
📹 Батафсил видеороликда 👆
@toshkenttumanihokimligi

#Халқ_билан_мулоқот
💬 Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан мунтазам мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларига биргаликда ечим топиш ҳокимлик иш тартибининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
😷 Ушбу муҳим масала карантин даврида ҳам ҳокимликнинг эътиборида.
✅ Бу борада туман ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан ҳокимнинг ўринбосарлари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда жойларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб келишмоқда.
🗓 Бугун ҳам туман ҳокимининг ўринбосари Сардорбек Эргашев Кўксарой ҳудудидаги “Кўҳинур” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
🚰 Учрашувда маҳалладаги хонадонларнинг тоза ичимлик суви таъминоти масаласида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, мавжуд муаммоларни ижобий хал этиш борасида атрофлича фикрлашиб олинди.
📌 Ҳоким ўринбосари учрашувда кўтарилган масалани ижобий хал этиш юзасидан "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берди.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.