Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 1-июндан яшил ва сариқ тоифага кирувчи ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклар фаолиятига рухсат берилди

@toshkenttumanihokimligi
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи ўз вазифасидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео “қаҳрамони” Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.

Бош врач Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.

‼️Айни пайтда агентлик томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш, иш самарадорлигини ошириш, худудда санитария ва эпидемиология ҳолатини янада яхшилаш каби вазифаларга қатъий эътибор қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 (+10) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 837 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 58 нафар беморнинг 40 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 10 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 4 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 4 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 49 нафар фуқаро соғайди. Шундан 7 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди. Навоий вилоятида бир йўла 42 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 54 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 110 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3760 нафар бемордан 2908 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ОЛИШ МАЖБУРИЙМИ?
КАДАСТР ТЎЛОВЛАРИ ҚАНЧА БИЛАСИЗМИ?

🌱
Мазкур саволларга Давлат хизматлари агентлиги Архитектура ва курилиш, кадастр ва коммунал хўжалик соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бош маслаҳатчиси Ойбек ХИДАЕВнинг қуйидагича жавоблари hudud.uz сайтидаги хабарда келтирилмоқда.

Кадастр паспортини олиш мажбурийми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, кадастр йиғмажилди (паспорти) фақат кўчмас мулк эгасининг сўровига кўра шакллантирилиши белгиланган.

Кўчмас мулк объекти бегоналаштирилганда (олди-сотди, ҳадя ва ҳ.к) ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш мажбурийми?

Кўчмас мулк бегоналаштирилганда кўчмас мулк эгаси бир ой мобайнида Давлат хизматлари марказларига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатни илова қилган ҳолда кадастр филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бериш шарт.

Тўловлар қанча?

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарор иловасига кўра:

- кўп квартирали уйдаги квартира ва якка тартибдаги уй-жой кадастр паспортини бериш – 1 кв.метр учун 2787 сўм 5 тийин;

- ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлган якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – бепул;

- нотурар жойнинг умумий майдони 100 квадрат метргача – 278750 сўм;

- 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача – 1 кв.метр учун 2787 сўм 5 тийин;

- жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жойни рўйхатдан ўтказиш – 278750 сўм;

- жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар жойни рўйхатдан ўтказиш – 446000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жойни рўйхатдан ўтказиш – 669000 сўм;

- юридик шахсларнинг турар жойини рўйхатдан ўтказиш – 1115000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг нотурар жойини рўйхатдан ўтказиш – 669000 сўм;

- юридик шахсларнинг нотурар жойини рўйхатдан ўтказиш – 1115000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ер участкасини рўйхатдан ўтказиш – 223000 сўм;

- жисмоний шахсларнинг нотурар жой қуриш учун берилган ер участкасини рўйхатдан ўтказиш – 669000 сўм;

- юридик шахсларнинг ер участкасини рўйхатдан ўтказиш – 1115000 сўм ундирилиши белгиланган.

Шу билан бирга, ҳозирда Давлат хизматлари агентлиги “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан биргаликда тизимдаги техник муаммоларни бартараф этиш ҳамда соддалаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда, дейилмоқда хабарда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️Икки ҳудудда ҳайдовчилар ва аҳоли орасида коронавирус аниқланди

(+9) —
2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари — Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари — Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Тошкент_тумани
#Саховат_ва_кўмак

🎯Юртимизда “COVID-19” коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида вилоятда кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

🏡Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида Тошкент туман ҳокимининг ўринбосари Сардор Эргашев Кўксарой ҳудуди, “Оқтом” маҳалласи, М.Ганжавий кўчаси 43-уйда истиқомат қилувчи, 5 нафар фарзанднинг онаси Дилноза Полвонова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароити билан танишди.

❇️Ҳоким ўринбосари уй бекаси билан суҳбатлашиб, оиланинг турмуш шароитини яхшилаш чоралари борасида фикрларини тинглади ҳамда хонадон томорқасидан унумли фойдаланиш, унга имтиёзли кредит ажратилиши масаласида тушунтиришлар берди.

🐑Шундан сўнг, “Sifat Go`sht” МЧЖ томонидан ҳадя қилинган 2 бош қўй ушбу оила бекасига топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин

📊 Интерактив инфографика: Карантин даражасига кўра «ҚИЗИЛ», «САРИҚ», ва «ЯШИЛ» тоифаларга ажратилган шаҳар ва туманлар

📍3 июндан ҳудудлар тоифасида ўзгаришлар бўлди

Батафсил 👉https://review.uz/oz/k37

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

Юнусобод туманида дўкон сотувчисида коронавирус аниқлангани айтилганди. Ўша қайси даҳадаги қайси дўкон?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Ёз фаслида йўл четида уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар сотиш мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Карантиндан чиққан фуқаро билан қўл бериб кўришиш мумкинми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Уй зина тутқичлари ва лифт ичи ҳар неча кунда дезинфекция қилиниши керак?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Биласизми

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (счётчик) кўздан кечириш соат 08-00 дан 20-00 гача амалга оширилади.

📋 Мажбурий ижро бюроси ходимини табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади.

⚠️ Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим.

Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади.

❗️Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак.

🔰 Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
📤 АОКА штабига келиб тушаётган саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Юртимизда карантин эълон қилингандан сўнг тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш тақиқланганидан хабардормиз. Аммо яқинда 30 кишилик тўй қилишга рухсат берилгани ҳақида эшитдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Бу тўйда хизмат қилувчи хонандалар ҳам 30 кишилик таркибга киритиладими?


Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.

Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади. Шунингдек, оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин.


Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:

🟩 Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиш (дафн маросимлари бундан мустасно);

👩‍👩‍👦‍👦 “Яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда иштирокчи этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик;

🧤😷 Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш.

❗️Эслатиб ўтамиз! Карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларига риоя қилмаган фуқаролар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.

🦠 Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган.

✔️ «Қизил» ва «сариқ» ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎПКА-ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ ВА БОШ МИЯ ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкентлик М.да 2 - июнь куни “Covid-19” аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. 72 ёшли (эркак) бемор узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.

❗️Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
❗️ Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Бу вазифани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 1 октябргача амалга ошириши лозим. Топшириқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда берилди.

📉 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

📂 Йиғилишда белгиланганидек, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади.

🗄 Мутасаддиларга йил охиригача Ягона ижтимоий реестрни вазирлик - вилоят - туман - маҳалла кесимида тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official