Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
—
В городе Нурафшане с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась сессия Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов.
#Mirziyoyev #Toshkenviloyati #sessiya #tashkiliymasala
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Бағрикенглик
💫Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди
♻️Куни кеча Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосари Л.Қорабоева, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия бош мутахассиси Л.Маҳаммадиева, туман қўриқлаш бўлими ходими, Захариқ маҳалласи раиси ва хотин-қизлар фаоли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги 345-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, етим болаларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш мақсадида 1-сонли “Камола она оилавий Болалар уйи”да бўлиб, у ерда тарбияланаётган ўғил-қизлар ҳолидан хабар олдилар.
✅Тумандаги Захариқ маҳалласида жойлашган ушбу оилавий болалар уйида беш нафар болажонлар оилага яқин муҳитда тарбия олмоқдалар. Улар билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсон бўлиб вояга етишлари учун эса қулай шароит яратилмоқда.
📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади
“Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–376-сон, 21.09.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан:
🔹касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади;
🔹олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлар ўртасида ҳар йили бир марта ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танлови ўтказилади;
🔹 “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;
🔹ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилади.
✅ Ҳар бир туман (шаҳар)да хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳузурида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда “маслаҳат соатлари” жорий этилади.
❕Ҳудудларда касаначилик орқали янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорликлар ўртасида “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танлови ўтказилади.
♻️Манба

#Беш_ташаббус
#Тошкент_тумани
📚 “Беш ташаббус олимпиадаси”: Чоштепа ёшлари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди
📌 Аввал хабар берганимиздек, юртимиз бўйлаб, жумладан, Тошкент туманида ҳам ёшларнинг иқтидор ва истеъдодларини аниқловчи, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсумига старт берилган эди.
💠 Шу кунларда тумандаги барча маҳаллалар ёшлар етакчилари бошчилигида “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсуми доирасида турли спорт мусобақалари, санъат танловлари, интеллектуал ўйинлар каби йўналишларда 5 босқичдаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
✅ Куни кеча туманнинг Чоштепа ҳудудидаги Тутзор, Сабзавот ва Иқбол маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида 15-19 ёш тоифасида “Ёш китобхон” танлови ташкил этилди.
👉 Бу каби кўрик-танлов ва тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилиши кўзда тутилган.
📸 Жараён фотосуратларда.

#Тайинлов
Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.
🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.
⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.
💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.
📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#Бунёдкорлик
#Сув_таъминоти
💠 ОТБ лойиҳаси: Тошкент туманида сув иншоотлари қурилиши давом этмоқда
📌 Хабарингиз бор, Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига амалга оширилаётган лойиҳаси доирасида Тошкент тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
♻️ Жумладан, ҳозирда Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига амалга оширилаётган лойиҳа – 1-фаза бўйича Тошкент туманида 9 та сув иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
🏭 “Олтинтепа” сув иншоотида 2 та сув сақлаш сиғими қурилаётган бўлиб, ҳар бир сиғим ҳажми 3 минг тоннага мўлжаллаб лойиҳалаштирилган.
🏗 Ҳозирда бу ерда сиғим пойдеворини тайёрлаш ва тупроқ ишлари олиб борилмоқда.
📸 Жараён фотосуратларда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Сув_таъминоти
💠 ОТБ лойиҳаси: Тошкент туманида сув иншоотлари қурилиши давом этмоқда
📌 Хабарингиз бор, Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига амалга оширилаётган лойиҳаси доирасида Тошкент тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
♻️ Жумладан, ҳозирда Осиё тараққиёт банки маблағлари эвазига амалга оширилаётган лойиҳа – 1-фаза бўйича Тошкент туманида 9 та сув иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
🏭 “Олтинтепа” сув иншоотида 2 та сув сақлаш сиғими қурилаётган бўлиб, ҳар бир сиғим ҳажми 3 минг тоннага мўлжаллаб лойиҳалаштирилган.
🏗 Ҳозирда бу ерда сиғим пойдеворини тайёрлаш ва тупроқ ишлари олиб борилмоқда.
📸 Жараён фотосуратларда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
🔰 Тошкент тумани ёшларининг муносиб сардорлари сайланди
🔹 Сардорлик мақоми ёшларга катта ишонч ва масъулият юклайди. Сардор – тенгдошларини ўзининг эзгу ғоялари, лойиҳалари ортидан эргаштириб, уларни ижтимоий фаолликка чорлай олиши лозим.
✅ Тошкент тумани марказий маданият саройида ўтган Ёшлар иттифоқи Тошкент туман Кенгаши сардорлар сайловида мактабда тенгдошлари орасида намуна бўлган, ёшларни ҳар соҳада тараққиёт сари одимлашга ундайдиган ёшлар сараланиб, йўналишлар бўйича “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари номлари аниқланди.
♻️ Тадбир давомида сардорлар йиғилиши ташкил қилиниб, унда мактаблар бўйича йил давомидаги сардорлик фаолияти сарҳисоб қилинди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мулоқотда сардорлар фаолияти давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ўртага ташланиб, муаммоларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
⏩ Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.